Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 04 August 2015 12:53

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

          

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода Қудс газетасида шундай ёзади:

Сурия эндиликда давлат ва халқ муқовиматлари сояси остида бўҳронлардан чиқиш ҳолатида қарор олган. Ўрта Шарқ ишлари бўйича ушбу мутахассис ўз мақоласининг давомида, уруш майдонларидаги охирги ўзгаришлар ва минтақа ва минтақадан ташқарида бўлган уйинчиларининг қарашларини ўзгартиришда террористик гурўҳларнинг мағлубиятга юзмаюз бўлишлари Суриядаги ўзгаришларда таъсирсиз қолмади,-деб ёзади.

Ушбу мутахассиснинг ёзишича, Сурия давлатини ағдариш ҳақидаги лойиҳанинг натижасизлиги ИШИД террористик гурўҳи  географик  ҳавзасининг кенгайиши Ғарб мамлакатларининг Сурия бўҳронларига нисбатан эга бўлган ўз қарашларини ўзгартиришлари сабабига айланди.

Ўрта Шарқ ишлари бўйича ушбу мутахассис шунингдек, Америка Ғарб мамлакатлари,Арабистон, Қатар, ва Туркия Сурия президенти Башор Асад давлатини ағдариш ва Ғарбга боғлиқ бўлган бир давлатни ташкил этиш тарафдори ҳисобланишади. Ҳолбуки Эрон Ислом Жумҳурияти, Россия, Хитой ва Ироқдан ташкил топган бошқа бир фронт  Сурия давлатини ағдаришни террористик гурўҳларнинг манафаатида деб билишади ва ушбу лойиҳага мухолифат қилишади, деб ёзади.

                                                                  ****

Ўрта Шарқ ишлари бўйича мутахассис Муҳаммад Али Мўҳтадий ҳам Теҳронда нашр этиладиган Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбатида шундай ёзади: Бу босқичгача Араб мамлакатларининг аксарияти Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишувлардан ҳимоят этиб келишди ва фақат Арабистон ушбу ҳақда шаффоф ва ягона сиёсатни танлаб олгани йўқ.

Ўрта Шарқ ишлари бўйича ушбу мутахассис ўз фикрининг давомида Ол-Саъуд минқада муаммоларга эгадир ва танлаган стратегияси уни боши берк кўчага қарор берди ва Яман, Сурия, Ливан ва Ироқда ўз сиёсатларини олдинги шаклда давом этишлари учун имконият йўқ, -деб ёзади.

                                                         ****

Рисолат газетасининг мақоласида шундай келтирилади: Вашингтон-Лондоннинг муштарак жосуслик жиноятларини махфий сақлаш учун Англия расмийларининг сайъ-ҳаракатлари давом этмоқда. Бу мақоланинг давомида шундай ёзилади: Англиянинг хавфсизлик идоралари ва давлати Эн Эс Эй номли Америка миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Стоун ва Вики Ликс сайт марказининг асосчиси Жулиян Осонж томонидан дунёнинг бошқа жойларида жосуслик қилиш ва уни сир сақлаш фаолиятлари ҳақидаги фактларни фош этишларидан жиддий хавотирга тушганлар.

Таҳлилий ушбу мақолада шундай келтирилади: Бугунги кунда Европанинг хавфсизлик ва сиёсий расмийлари бир томондан жиноятнинг шерики ва бошқа томондан эса ўзларини Вашингтон хавфсизлик идоралари хиёнатларининг қурбони деб билишади.

                                                                                          ****

     

Media

Add comment


Security code
Refresh