Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 03 August 2015 13:22

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

 

Америка ташқи ишлар вазирлигининг собиқ дипломати Жо Боринз Шарқ газетасининг душанба кунидаги сони билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Ўрта Шарқ минтақасининг ўзгаришлари ҳақида тўхталиб, Исроил режимидан ҳимоят этиш мақсадида Ўрта Шарқда минтақавий коалицияни ташкил этиш учун  Оқ Уйнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермайди,-деб таъкидлади.

Америка ташқи ишлар вазирлигининг собиқ дипломати ўз фикрининг давомида, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий музокараларнинг келишувга келиши Ўрта Шарқ минтақасида ижобий таъсирга эга бўлади,-деб қўшимча қилди.

Америка ташқи ишлар вазирлиги собиқ дипломатининг айтишича, сионистик режимнинг бош вазири Бинямин Натаниёҳу ва сионистик лобийлари томонидан Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги келишувларга қарши монеалар яратишлари давом этмоқда.

Америка ташқи ишлар вазирлигининг собиқ дипломати шунингдек Ол-Саъуд режими томонидан олиб борилаётган минқавий сиёсатлар сионистик режим манфаатидадир,-деб таъкидлади.

                                        ****

Теҳронда нашр этиладиган Эътимод газетаси  ўзининг таҳлилий мақоласида, Афғонистоннинг Толибон гурўҳи учун Мулло Умар ўлимининг оқибати ҳақида, шундай ёзади: Мулло Умар ўрнига ўринбосарлик қилиш учун баъзи гурўҳлар ва Толибон гурўҳининг баъзи аъзолари Мулло Ахтар Муҳаммад Мансур билан байъат қилишларига қарамасдан Толибон гурўҳига аъзо бўлган бошқа гурўҳ эса унинг ўрнига бошқа кишини ўринбосар тайинлаш пайига тушганлар ва  амалда ушбу гурўҳда ички уруш ва қудратга эга бўлиш хатарини вужудга келтиришган.

Эътимод газетасининг ёзишича, Толибон гурўҳи ичида икки қисмга бўлинишнинг вужудга келишини инкор этсаларда, аммо назоратчиларнинг баъзилари Мулло Ахтар Муҳаммад Мансурнинг ўринбосарликка тайинлашига Толибон гурўҳи аъзолари томонидан мухолифат қилишишларининг сабабини унинг Афғонистон давлати билан тинчлик музокараларини ўтказиш тарафдори эканлиги ва урушни давом этишга мойиллик қилмаслигида деб билишмоқда.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета ушбу мақоланинг давомида, сиёсий таҳлилчиларнинг эътиқодларига кўра, Толибон гурўҳи ўртасида бушликнинг вужудга келиши ва бир неча гурўҳга тақсим бўлиши эҳтимоли борлиги Афғонистон учун ваҳшатли ёмон оқибатга эгидир ва музокара жараёнларини хатарга юзмаюз этиши мумкин, -деб таъкидлади.   

                                           ****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади: Германиянинг бош канцлери Ангели Меркельнинг махсус таъкиди билан тижамкорлик сиёсатлари лойиҳалаштирилиб, ижро этилди. Аммо статистик маълумотларга кўра, ишсизлик даражаси Европа минтақасида ҳалигача кенгайиш ҳолатида қарор олган.

Рисолат газетасининг ёзишича, Европаликларнинг бундан олдин милодий 2012 йилгача охирга етади деб эълон қилинган иқтисодий ва молиявий бўҳронлар устидан ғалаба қозонишлари мунча ҳам осон бўлмайди ва тарқатилган хабарларга кўра, келаси йиллар давомида ушбу бўҳронлар боқий қолади ва ҳатто давом этиши ҳам мумкин.  Рисолат газетаси ўз мақоласининг давомида, охирги йиллар давомида ягона Европада иқтисодий тижамкорлик лойиҳаларни амалга ошириш ушбу мамлакатларда бўҳрон ва ишсизликни вужудга келтирди . Чунончи бу лойиҳалар нафақат Евро минтақаси  иқтисодининг яхшиланишига таъсир етказмади, балки ушбу минтақанинг орқага ҳаракат қилиши сабабига айланди,-деб ёзади.            

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh