Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 02 August 2015 12:37

Эрон матбуотига бир назар

 Эрон матбуотига бир назар

Эътимод газетаси ўзининг бош

мақоласида шундай ёзади: Эрон иқтисодининг келажаги ва унинг ривож-равнақ топишда бўлган имкониятлари Европа мамлакатлари ушбу имкониятларни фаол этиш учун муҳим рол уйнаш ва бошқалар улардан ўтишлари учун рухсат бермасликка ҳаракат қилишлари сабабига айланган.  

Эътимод газетасининг ёзишича, Эроннинг минтақада олиб бораётган сиёсатларининг имкониятлари ҳам Ғарб мамлакатлари  ушбу минтақада қудрат билан қаршилик кўрсатиш ўрнига муомала қилиш сиёсатларни танлашларига сабаб бўлмоқда.

Эътимод газетаси Америка конгресси, жумҳурийчиларнинг урушқоқлик қаноти ва Исроил лобийларининг Вена ядровий келишувларни инкор этишлари бўйича эҳтимолий сайъ-ҳаракатларини бартараф этишни Европа мамлакатларининг Эронга келишлари учун муҳим мақсадлар жумласидандир деб билиб, шундай қўшимча қилади: Ғарб мамлакатлари нотинчлик ва бўҳронли уруш келтириб чиқаришда манфаат ва ўз тинчлигини кўрадиган сионистларга хилоф тарзда Исроилнинг минтақадаги сиёсатларидан пайравлик қилиш уларнинг зарарида бўлишини яхши тушуниб олишган. Чунки  минтақада бўҳронларга шиддат бериш ва урушдан бирон манфаат йўқдир.

                                           ****

Теҳронда нашр этиладиган Иттилоот газетаси ўзининг мақоласида шундай ёзади: Ишғолий Фаластиндаги шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар томонидан Фаластинлик бир болани тириклайин ўтда куйдиришдаги сайъ-ҳаракатларини маҳкум этиш тўлқини шиддат олиши шундан далолат берадики, бу сайъ-ҳаракат режалаштирилган бир ҳаракат ва Исроилда қупол ирқпарастликнинг янги фаслидир. 

Иттилоот газетасининг ёзишича, минтақада жойлашган баъзи Араб мамлакатлари ҳалигача тафриқа солиш ва масъулиятсизликда кун кечириб, содда бир сўз орқали маҳкум этишдан ўзларидан бошқа ҳеч нарса кўрсатганлари йўқ.

Иттилоот газетаси шундай ёзади: баъзи Араб мамлакатларида вужудга келган бўҳронлар ишғолий Фаластинда сионистлар томонидан жиноятларни содир этишлари учун замина яратмоқда. Мисол учун сионистлар Араб мамлакатларида терроризм ва уруш оловининг шиддат олишидан фойдаланиб, ўзларининг ирқпарастлик лойиҳаларини ижро этиш учун баҳраманд бўлишади. Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета сионистик режимни жаҳонда бўҳронларни келтириб чиқарадиган режим деб тавсиф беради.       

                                           ****

Осиё ғарби масалалари бўйича мутахассис Саъдуллоҳ Зореий Теҳронда нашр этиладиган Кайҳон газетасининг мақоласида шундай ёзади: Саъудия Арабистони Яманда ғалабага эришгандек ва сиёсий жараённи бошлаш учун тайёр бўлгандек ўзини кўрсатмоқда. Аммо даллилар шундан гувоҳлик берадики, Ол-Саъуд яқин кунларда ҳарбий амалиётларни Яманда кенгайтиришни мўлжалга олган.

Осиё ғарби масалалари бўйича мутахассис Яманга жўнатиш мақсадида Арабистонда минглаб хорижий кучларни таълим беришларига ишора этиб, Арабистон зудлик билан террорист  тарбия олган кучларнинг фаолият олиб бориш марказига айланади,-деб таъкидлади.

                                         

Media

Add comment


Security code
Refresh