Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 01 August 2015 12:52

Эрон матбуотига бир назар

 Эрон матбуотига бир назар

Эрон газетасининг бугун нашр этган бош мақоласида Вена ядровий келишуви Эрон билан Ғарб мамлакатларининг бир томонлама ва бир ўлчамли алоқаларига барҳам берди ва икки томоннинг 36 йиллик муносибатларининг моҳияти ва йўлини ўзгартириш сабабига айланди,- деб ёзади.

Эрон газетасининг ёзишича, Венадаги ядровий келишув Эрон томонини Европа мамлакатларининг раҳбарлари ихтиёрий тарзда энг олий даражада Эрон билан тижорат қилиш шартномаларига эришиш йўлида қадам ташлашлари мавқеига қарор берган.

Эрон газетаси Вена келишуви минтақа бўҳронларида Эроннинг конструктив рол уйнашдан узоқда сақлаш учун Европа мамлакатлари томонидан босим ўтказишлари ва ушбу мамлакатни қабул қилмаслик ҳақидаги қарашлари асоссиз эканлигини ошкора фош этганига ишора этиб, Европа мамлакатлари охирги кунлар давомида Эроннинг минтақада муҳим ўринга эга эканлигини тан олишди ва Эрон дипломатияси ишонч ва осойишталикни амалга ошириш учун жиддий қадам ташланаётганини қабул қилишди,-деб ёзади.

                                           ****

Теҳронда нашр этиладиган Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида Ўрта Шарқда терроризмнинг инқирозга юзмаюз бўлишини Америка ва Арабистоннинг муҳим  ва асосий чеҳраларининг ўлимидан кейин мушоҳида этиш мумкин,-деб  ёзади:

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзди: Ўрта Шарқнинг бир қисмини нотинчликларга юзмаюз этган ва минтақадаги экстремизм ва терроризмнинг икки етакчилари ва омиларидан бўлган Толибон гурўҳининг етакчиси  Мулло Умарнинг ўлими ва Лашкари Жаҳангўй номли террорчилик  гурўҳининг етакчи раҳбари Исҳоқ  Маликнинг ҳалокати Афғонистон ва Покистонда экстремистик гурўҳларнинг барҳам топаётганидан дарак беради.

Жумҳурии Исломи газетаси минтақада фаолият олиб бораётган террористик гурўҳларга тегишли иккита етакчи раҳбарларнинг ҳалокатга юзмаюз бўлиши ИШИД террорчи гурўҳига ҳам таъсир етказишига ишора этиб, терроризмнинг якунловчи босқичи  ИШИД гурўҳи ҳам зудлик билан охирга етади ва Туркия ва Арабистоннинг ИШИД террорчи гурўҳидан ҳимоят этишлари ИШИД террористик гурўҳининг завол топишига монеа яратолмайди,-деб ёзади.

                                           ****

Туркия ишлари бўйича мутахассис Сиёмак Кокоий Теҳронда нашр этиладиган Фарҳихтагон газетасида шундай ёзади: Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғоннинг Сурия чегарасида хавфсизлик минтақасини ижод этиш учун амалга ошираётган фаолияти ички муаммоларни ёпиш мақсадида қилинмоқда.

Туркия ишлари бўйича ушбу мутахассис Туркияда ўтказилган охирги парламент сайловлари ҳоким бўлган адолат ва тараққиёт партиясини режалаштирилган баъзи сиёсатларини ўзгартиришга мажбур этди,-деб қўшимча қилди.

Сиёмак Кокоий адолат ва тараққиёт партияси давлат коалициясини ташкил этишда муаммоларга юзмаюз бўлиши ва вужудга келган сиёсий шароитга эътибор қаратган ҳолда, муддатидан илгари парламент сайловларини ўтказиш шароити  вужудга келган пайтда, ушбу вазъиятни ўз манфаатига ўзгартириш пайига тушган, -деб таъкидлади.   

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh