Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 30 July 2015 12:59

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Рисолат газетасининг берган хабарига кўра, Эрон парламентининг хорижий сиёсатлари ва миллий хавфсизлик комиссиясининг аъзоси Ҳусейн Субҳониниё Вена келишувларидан кейин Эронга қарши Американинг ҳарбий таҳдидлари комилан мантиқсиз эканлигига ишора этиб, Америка томонидан Эронга қарши қилинган таҳдид нотуғри ва зўравонликдир, -деб айтди.

Эрон парламентининг хорижий сиёсатлари ва миллий хавфсизлик комиссиясининг аъзоси Американинг расмийларига   Эронга қарши  қилган таҳдидлари ҳақида огоҳлантириб,  Вашингтон шуни билиши лозимки, Теҳроннинг олдинги ўрнига қайтиши  ҳеч қандай харажот талаб қилмайди ва Америка келишувга эҳтиёж сезиши туфайли ўз хатти-ҳаракатлари ва адабиятини ислоҳ этиб, Вена келишувларига нисбатан вафодор тўриши керак,-деб таъкидлади.

                                       ****

Эроннинг Франциядаги собиқ элчиси Муҳаммад Содиқ Харозий Теҳронда нашр этиладиган шарқ газетасининг бош мақоласида Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабюснинг Эронга қилган сафарига ишора этиб, шундай ёзади: Агар Франция давлати минтақа халқининг зеҳнида яхши ном қолдиришни хоҳласа, халқаро терроризм баробарида қатъий қарорга келиши лозим.

Харозий терроризм бўҳрони инсониятнинг хавфсизликларига хатар соладиган бир бўҳрон эканлигига ишора этиб, терроризм бугунги дунё ҳамжамиятлигининг бадбахтлигидир ва Европанинг баъзи давлатлари халқаро терроризмга эътибор қаратишмасликлари мумкин эмас,-деб таъкидлади.

Эроннинг Франциядаги собиқ элчиси Париж давлати ўтмишда Эронга қарши содир этган ўз хатоликларига тушуниб етганига ишора этиб, Эрон Фабюснинг Эроонга қилган сафарини қабул қилиши билан яна бир маротаба домий равишда минтақада тинчлик ва осойишталикнинг барқарор бўлиши пайида эканлигини кўрсатди ва ушбу иш амалга ошириш учун ҳеч қайси сайъ-ҳаракатни дариғ тўтмайди ва энди Франция яхши ниятда эканлигини исботлашиши лозим,-деб таъкидлади.     

                                        ****

Жумҳурии Исломи газетасининг бугунги сонида нашр этилган бош мақоласида шундай келтирилади: Анкара давлати террористик гурўҳларга қарши кўрашишда жиддийлик  ва садоқатга эга эмас ва Туркия давлатининг ўтган бир неча йил давомида тўтган позицияси ва собиқаси бу нуқтани тасдиқлайди.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади: Анкара террористларга қарши кўрашиш лойиҳасини амалга оширишда ўзининг аниқ мақсадларига эришиш пайидадир.

Жумҳурии Исломи газетасининг бош мақоласида,  Туркия давлатининг фаолиятлари ушбу мамлакатдаги ички нотинчликларга янада шиддат берган,-деб ёзади.    

                                     

Media

Add comment


Security code
Refresh