Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 29 July 2015 14:06

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг собиқ наттоқи Ҳамид Ризо Осифий Теҳронда нашр этиладиган Жоми Жам газетасининг чоршанба куни нашр этилган сонида, Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабюснинг Эронга қилган сафарига ишора этиб, шундай ёзди: Париж ушбу сафари билан Теҳрон билан ўз алоқаларини тиклаш ва ўтмишда содир этган хатоларини  қоплаш пайида эканлигини кўлсатмоқчи бўлмоқда,-деб айтди.

Осифий Франциянинг Эронга қарши позиция олиши ва ўтган йиллар давомида амалга оширилган хато сиёсатларига ишора этиб, Франция Ироқнинг ўлимга маҳкум этилган диктатори Саддом ва Мунофиқин террористик гурўҳини ҳимоят этиши сабабли Эрон ушбу мамлакатни дўст деб билмади. Эндиликда ўз хато позиция олишлари ва сиёсатларини тузатиш Парижнинг зиммасидадир, -деб таъкидлади..

Осифий Эрон ушбу сафарни қабул қилиши билан ўзининг саховатпешалигини кўрсатди ва Франция ўтмишда мавафаққиятсиз тажрибаларидан фойдаланиши билан қай даражада ўз алоқаларини тиклай олишини кўзатиш лозим бўлади,-деб қўшимча қилди. 

                                       ****

Эроннинг Ливандаги собиқ элчиси Ғазанфар Рукнободий Теҳронда нашр этиладиган Ормон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Ғарб мамлакатлари бир неча йил олдин  Сурия тизимини бир неча ой давомида ағдаришни режалаштирган эдилар, аммо бу ҳодиса рўй бермади,-деб айтди.

Рукнободий Европа Иттифоқи ва Ғарб мамлакатлари томонидан Башор Асаднинг Сурияда муҳим рол уйнаётгани ҳақидаги таъкидларига ишора этиб, Ғарб мамлакатлари Башор Асад давлати баробарида ўз позицияларини ўзгартиришлари шундан далолат берадики, Суриянинг ички саҳналарида армия ва халқнинг кўнгилли кучлари Ливаннинг Ҳизбуллоҳ кучларининг қуллаб қувватлашлари билан кўзга ташланадиган мувафаққиятларни қулга киритишди ва Суриянинг позицияси ва вазъиятини ушбу мамлакатнинг давлати манфаатига ўзгартиришди, -деб қўшимча қилди.   

                                        ****

Рисолат газетасининг хабар беришига кўра, Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Саъдуллоҳ Зореий яҳудийларнинг Исроилдан хорижга чиқиб кетишларининг  кенгайишини баён этиб, охирги икки йил давомида, ишғолий Фаластинга турли минтақалардан келган бир миллион яҳудийлар Исроилдан муҳожират қилишди. Мазкур ҳодисанинг сабаби эса, хавфсизликнинг йўқлиги ва уларнинг ушбу минтақада яшашдан норозий эканликларидандир,-деб айтди.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис сионистик режим доимий равишда ўз ички муаммоларини бошқаларга юклатиш пайида бўлишини баён этиб,  бу режим Масжидул-Ақсо  ва фаластинликларга ҳужум қилиши билан ишғол этган минтақаларни бошқариш учун етарли даражада қудратга эга эканлигини кўрсатишга сайъ-ҳаракат қилади. Аммо сионистик режимнинг ҳужумларига қарши фаластинликларнинг қатъий равишда жавоб қайтаришлари ушбу режимнинг қудратсиз ва заиф эканлигини намойш этди,-деб қўшимча қилди.        

   

Media

Add comment


Security code
Refresh