Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 28 July 2015 13:17

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон ташқи ишлар вазирининг Осиё ва Океания ишлари бўйича ўринбосари Иброҳим Раҳимпур Теҳронда нашр этиладиган Эрон газетасининг сешанба кунидаги сонида нашр этган бош мақоласида, Эроннинг ядровий дастури ҳал этилиши билан душманлар ва сионистик режимнинг фитна-найранглари бартараф бўлиб, Эрондан қурқитиш ҳақида олиб борилган таблиғотларнинг ёлғон ва асоссиз эканлиги ошкор бўлди.  Ва Эрон ва минтақа мамлакатлари ўртасида минтақавий барқарорлик, тинчликни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун муносиб фазо вужудга келди,-деб ёзди.

Раҳимпур минтақанинг ташқарисидан хатоли дохолат этишлари ва минтақадаги баъзи расмийларнинг ҳисоб-китобларда хатоликка йўл қуйишлари шундай фазони вужудга келтирдики, унда терроризм  ривож-равнақ топиб, минтақанинг тинчлиги ва хавфсизлигига хатар солди. Шунинг учун ўзгаришларни  бошқариш ва уни минтақавий тараққиёт йўлида ҳидоят этиш учун минтақавий ҳамкорликларни ривож-равнақ бериш зарурий бир ишдир,-деб таъкидлайди.  

                                       ****

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг собиқ наттоқи Ҳамид Ризо Осифий Ормон газетасининг сонида, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишув ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақада муҳим ўрин ва аҳамиятга эга бўлиши сабабли Теҳронда дипломатик ҳайатларнинг кенг ҳузур топишлари сезиларли даражада маълум бўлган, -деб ёзади:

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг собиқ наттоқининг ёзишича, минтақада аниқ бир дипломатияни ишга солиш билан  Эроннинг минтақа ва минтақадан ташқарида бўлган мамлакатлар билан алоқаси  тез суратда кенгайиб,  ривожланмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг собиқ наттоқи ўз мақоласининг давомида шундай ёзади:  Эрон доимий равишда минтақа мамлакатлари билан дўстлик ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш учун пешволик қилиб келган ва минтақадаги мамлакатларнинг  хавфсизлигини бирбирига боғлиқ деб билиб, минтақанинг иқтисоди ва тараққиётини эса минтақадаги мамлакатларнинг устувор ва конструктив алоқаларининг гарови деб билади,  

                                        ****

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Ҳусейн Руўварон Жоми Жам гузетаси билан қилган сўҳбатида, Сурия президенти Башор Асаднинг тизимини ағдариш проектини чизишни бошқарган давлатлар ушбу тизим икки ёки уч ой ичида инқирозга учрайди деб тасаввур этишарди. Ҳолбуки  ўтган беш йил давомида ушбу тизимнинг устуворлиги ушбу лойиҳани режалаштирганлар ўз ҳисоб-китобларида хато қилганлари ва Сурия давлати халқнинг кенг таянчига эга бўлишидан далолат беради.-деб айтди.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис ўз фикрининг давомида, Сурияда тўқнашувларнинг жабҳалари шундан далолат берадики, террористлар хорижий мамлакатларга боғлиқ бўлган гурўҳлар саналади,-деб қўшимча қилди.

Ўрта Шарқ ишлари бўйича ушбу мутахассиснинг айтишича,  такфирий террористларга қарши кўрашиш жаҳон бўйлаб шакл олгандир. 

Ўрта Шарқ масалалари бўйича бу мутахассис шунингдек, террористларни ҳимоят этиш учун Туркия, Арабистон ва ҳамда  ушбу гурўҳларнинг ҳимоячилари бўлган Ғарб давлатларининг  тўтган  сайъ-ҳаракатлари мағлубиятга юзмаюз бўлган, -деб эслатиб ўтди.     

                                        

Add comment


Security code
Refresh