Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 27 July 2015 12:31

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон саноат вазирлигининг савдо-сотиқ палатаси ва иқтисод ишлари бўйича ўринбосари ва тижорат, маъдан ва саноат вазирининг ўринбосари Мужтабо Хусравтож Эрон газетасининг душанба кунида нашр этган сони билан қилган ўз сўҳбати чоғида, ядровий музокараларда Эроннинг музокара қилувчи ҳайатининг қулга киритган ютуқлари билан олдин тасаввур этиладиган нарсалардан ҳам кўпроқ иқтисодий ўзгаришлар вужудга келди ва ҳалигача давом этмоқда, -деб айтди.

Эрон саноати вазирлигининг савдо-сотиқ палатаси ва иқтисод ишлари бўйича ўринбосари ва тижорат, маъдан ва саноат вазирининг ўринбосари ўз фикрининг давомида, Эрон иқтисодиёти учун янги фазо вужудга келган  ва европаликлар Эроннинг турли мавзўлар жумладан иқтисодда сармоя киритиш мавзўсида эга бўлган позицияларидан бохабар бўлишга қизиқиш зоҳир этишмоқда.,-деб қўшимча қилди.

Эрон маъданларни модернизация қилиш ва ривожлантириш ташкилотининг раиси Маҳдий Карбосиён ҳам ушбу ҳақда тўхталиб, 70дан то 80-та хорижий ширкатлар, жумладан Европа ширкатлари  билан музокара олиб борилди ва санкцияларнинг бекор қилиниши ва пуллардан фойдаланиш имкони вужудга келиши билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди., -деб айтди.    

                                       ****

Эрон ташқи ишлар вазирлиги ўрганишлар марказининг Ўрта Шарқ бўйича гурўҳининг раиси Али Ризо Мир Юсуфий Теҳронда нашр этиладиган Эътимод газетаси билан қилган сўҳбатида,  Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг минтақа бўйлаб, Қувайт, Қатар ва Ироққа қилган сафарининг мақсадлари ҳақида тўхталиб, Эрон давлатининг хорижий сиёсатларида қарор олган муҳим вазифалар бу Ўрта Шарқ минтақасида жойлашган мамлакатлар ва ҳамсоялар билан ҳамкорлик қилиш, муносибатларни ўрнатиш ва махсус эътибор қаратишдир,-деб таъкидлади.

Мир Юсуфий Эроннинг минтақадаги сиёсатларида Венадаги ядровий музокаралардан хулосалар чиқаришнинг таъсирига ишора этиб, минтақанинг ташқарисида қарор олган баъзи мамлакатлар Эрондан қурқитишни амалга оширишлари билан ўз қурол-яроқларини сотишга яхши бозор топиш учун сайъ-ҳаракат қилаётган бир пайтда,  Эроннинг  дипломатик идоралари юқори ва кўп борди келди дипломатиясини қуллаб-қувватлаш йўли билан ядровий келишувлар ҳақида минтақа мамлакатлари билан минтақада Эроннинг барқарор сиёсатларида ишонч ҳосил бўлиши учун музокара қилишлари лозим., -деб таъкидлади.  

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг ўрганиш маркази Ўрта Шарқ бўйича гурўҳининг раиси шунингдек  минтақа бўҳронларини ҳал этишда кўмак бериш учун Эрон ташқи ишлар вазирининг минтақада жойлашган учта араб мамлакатларига қилган сафарининг таъсири ҳақида тўхталиб, Муҳаммад Жавод Зарифнинг бундан олдин минтақа бўйлаб амалга оширган сафари Яманга қарши ҳужум қилиш учун кенг коалициянинг шаклланишига монеалар яратди ва ушбу дипломатияни давом этиш минтақадаги бошқа бўҳронларнинг давом этиши учун монеалар яратиши мумкин, -деб эслатиб ўтди.  

                                        ****

Осиё ғарбининг сиёсий масалалари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода, Теҳронда нашр этиладиган Қудс газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Туркия ИШИД террористик гурўҳи билан кўраш олиб бориш баҳонаси билан Сурия ер-ҳудудларини тақсимлаш мақсадида бир давлат ташкил этиш ва Суриянинг қонуний президенти Башор Асад давлатини ағдариб ташлаш учун ушбу мамлакатга ҳужум қилган, -деб қўшимча қилди.

Ҳонийзода Туркиянинг Сурияга қарши амалга оширилган ҳужуми бўҳронларнинг кенгайиши сабабига айланишини баён этиб, Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка ва унинг иттифоқчилари ўтган йиллар давомида ИШИД ва Жабҳатун-Нусра террористик гурўҳларни қуллаб қувватлашишлари  билан Башор Асад давлатини мағлубиятга учрата олмадилар ва эндиликда Сурия бўҳронларига туғридан туғри дахолат этишмоқда, -деб айтди. 

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис Сурия давлати билан иттифоқчи бўлган мамлакатлар  Туркия армиясининг Сурия ер-ҳудудларида амалга ошираётган ҳаракатларини диққат-эътибор билан кўзатишларини баён этиб, Ўрта Шарқ минтақаси хатарли бир босқичга қарор олган ва агар Туркия армияси зудлик билан Сурия ер-ҳудудларини тарк этмаса, ушбу минтақа янги муҳосаралар ва қуршовлар шоҳидига айланади. Ва ниҳоятда   Ўрта Шарқнинг тинчлиги учун хатарли оқибатларни вужудга келтириши мумкин,- деб таъкидлади.     

  

Media

Add comment


Security code
Refresh