Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 26 July 2015 13:16

Эрон матбуотига бир назар

 Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг Польша ва Норвегиядаги собиқ элчиси Абдурризо Фаражийрод Теҳронда нашр этиладиган Фарҳихтагон газетасида нашр этилган бош мақоласида, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишув минтақа ва жаҳонда ривожланиш, барқарорлик учун ҳамжиҳат бўлиш ва ҳамкорликларда янги фурсатларни ижод этади.,-деб қўшимча қилди.

Фаражийрод Ўрта Шарқ ва жаҳонда такфирий терроризмнинг кенгайиши халқаро ҳамжамиятликнинг хавотирланишларидан бири эканлигини баён этиб, Ғарб мамлакатларининг Эрон билан муомала қилиши ва ҳамда Эроннинг қудратини расман тан олишлари минтақа алоқаларида ўзгаришларни ижод этади. Ва унинг ижобий таъсирларидан бири бу минтақа ва жаҳонда барқарорлик ва тинчликни ижод этишда кўмак беришидир,-деб таъкидлади. 

У ўз фикрининг давомида, Эрон билан муносибат ўрнатиш Ғарб учун аҳамиятлидир. Чунки Эрон минтақа ва халқаро арсалар системасида махсус ўринга эгадир ва барча томонлама  жорий этилган санкциялар ҳозирги кунгача ушбу мавқе ва ўринга таъсир етказгани йўқ.

                                       ****

Теҳронда нашр этиладиган Иттилоот газетасининг якшанба куни нашр этилган бош мақоласида шундай келтирилади: Жаҳон ва минтақадаги бўҳронларнинг муҳим илдизларидан бири бу сионизм ёки ирқпарастлик мавзўси саналадики, унинг келиб чиқиш илдизи сионистик режим ва уларнинг Ғарбдаги лобийларидир.

Иттилоот газетасининг ёзишича, Америкада сармоячиликнинг қудрати сионистлар ихтиёрида қарор олган ва ушбу мавзў Америка сенаторларининг ядровий келишувга нисбатан мухолифат қилишларининг сабабларидан биридир. Чунки улар шунга тушуниб етишганки, агар ҳаргалгидек сиёсий арсаларда ўз қудратларини намойиш этишни хоҳласалар, сионизмнинг манфаатини ҳимоят қилишлари лозим.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета шундай ёзади: Сионизм мавзўси билан кўрашишнинг йўли бу жаҳон халқи учун уруш, террор, қашшоқликни ижод этишда сионизмнинг етказган зарарлари ва амалга оширилган жиноятларини оммавий афкорга етказишдир.   

                                        ****

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Ҳасан Лосжердий Теҳронда нашр этиладиган Эрон газетасининг якшанба кунидаги сони билан қилган ўзининг сўҳбатида, Сурия курдларининг автономияси ва уларнинг Сурия бўҳронларида Туркия сиёсатлари билан ҳамкорлик қилмасликлари  мавзўси Анкара давлатини ғазабга келтирди ва Туркия сиёсатчилари Курд таҳдидларига жавоб қайтариш учун фурсат вужудга келишини пойлаб юришган эди,-деб айтди.

Лосжердий Туркия ички оммавий афкорининг Анкара давлатининг минтақадаги охирги ҳарбий сиёсатларига босим ўтказиши аҳамиятига тўхталиб, Туркия давлати ўтган тўрт йил давомида Суриядаги бўҳронларда  доимий равишда ичкари ва хорижда ИШИД террористик гурўҳини кенгайтириш, тарбият бериш ва унинг шаклланишига муҳим рол уйнашда масъул эди ва ҳозирги вақтда ИШИД террорчи гурўҳининг Суруч чегара минтақасига ҳужум қилиши билан Туркиянинг оммавий афкорини назорат қилиш учун ички, минтақа ва халқаро танқидлар ва айбловларга якун ясашига муносиб фурсат вужудга келди,-деб қўшимча қилди. 

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис охирги кунлар давомида Суриянинг армияси уруш майдонида кўзга ташланадиган ютуқларга эришган ва ушбу масала эса, Туркия ва Американи хавотирга солган. Анкара ва Вашингтон шундай мақсад қилишганки, Америка Инжерлик ҳарбий базасидан фойдаланиш заминасида қулга киритилган келишув ва Сурия шимолидаги минтақаларда парвоз қилишни эҳтимолий манъ этилиши билан террористик гурўҳлар ва Сурия давлати ўртасида  қудрат мувозанатини янгитдан барқарор қилишга сайъ-ҳаракат қилмоқда,-деб таъкидлади.   

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh