Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 25 July 2015 13:03

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Теҳронда нашр этиладиган Иттилоот газетасининг шанба кунида нашр этган ўзининг бош мақоласида шундай келтирилади: Американинг уч вазирлари , жумладан ташқи ишлар вазири, энергетика ва молия вазирлари ядровий  музокараларда келишилган келишувни ҳимоят этишлари ва Эронда ядровий технологияларнинг маҳаллийлаштирилишини тан олишлари Эроннинг минтақа ва жаҳондаги нуфузи, қудрати ва аҳамиятини кўрсатди. 

Иттилоот газетасининг ёзишича, Америка Сенатида бўлиб ўтган йиғилиш Эроннинг қудрати, унинг минтақа ва жаҳонда катта таъсирга эга эканлиги ва Эрон санкциялар тизимига барҳам бериб, ядровий ёқилғи циклини мукаммаллаштириб, керакли технология ва билимларга эга бўлганлиги ҳақида сўз юритилди.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета ўзининг бу мақоласи давомида, Эроннинг дипломатия ҳайати ядровий музокараларда   вужудга келган фурсатларга асосланиб, Эрон чеҳрасини ёмон этиб кўрсатиш ва яккалантириш учун мухолифларнинг фитна-найрангларини бартараф этиш учун минтақа ва жаҳонда оқилона фаол дипломатиянинг барча жиҳатларидан фойдаланишлари лозим.     

                                         ****

Теҳронда нашр этиладиган Жумҳурии Исломи газетаси шанба куни нашр этган ўзининг сонида мақола нашр этиб, унда шундай ёзади: сионистик режимнинг бош вазири Бинямин Натаниёҳу Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасида ядровий келишувнинг  олдини олишда мағлубиятга юзмаюз бўлиши уни қора кунларга юзмаюз этди ва у Америка конгрессидаги ўз дўстларининг кўмаклари билан ушбу келишувни тасдиқлашга монеалар яратишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Иттилоот газетаси шундай ёзади: сонистик режимда Натаниёҳунинг мухолифлари таъкид қилишдики, ядровий келишувга эришиш Эроннинг марказга қарор олиши билан минтақада янги жараёнлар шакл олиш ҳолатида қарор олган ва ушбу келишув сионистик режим учун катта салбий оқибатларни келтириши муқаррар.    

                                          ****

Эрон газетаси ўзининг шанба кунида нашр этган мақоласида шундай ёзади: Туркия давлати ИШИД террористик гурўҳини кўп вақтлар давомида ҳимоят этиб келишидан сўнг, ушбу гурўҳ  билан урушни бошлаши шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Туркиянинг турли шаҳарлари курдлар ва Анкара давлатига қарши маданий фаолларнинг кенг эътирозлари саҳнасига айланган.

Эрон газетасининг ёзишича, , ИШИД террористик гурўҳи охирги икки йил давомида, Сурия ва Ироқда ғорат қилиш билан шуғулланди ва Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон эса ушбу гурўҳни ҳимоят этишни давом этди ва ИШИД террористик гурўҳининг лагистик ҳимояти ва таъминлашнинг асосий манбаси ва кучни жазб этиш ва ушбу террорчи гурўҳ учун Европа ва Марказий Осиё ёшларини транзит қилиш марказига айланган бир ҳолда, Туркия давлати ўз  сиёсатларини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда.   

Эрон газетасининг ёзишича, Ражаб Тайиб Эрдуғон ўтган ҳафта давомида Суруч шаҳрида унлаб шахсларнинг ўлими ва тан жароҳати олишларига сабаб бўлган портлаш ҳодисалари таъсири остида шундай ҳолатга қарор олганки, Сурия баробарида ўз сиёсатларини ўзгартиришдан бошқа чора топмаяпти. Бошқа таъбир билан айтганда, энди у ўзининг сиёсий ва партиявий манфаатларини Сурия тизимини инқирозга учратиш номи билан маълум бўлган ўз лойиҳасини бир муддат давомида четга қолдириб, ИШИД террорчи гурўҳ билан кўраш олиб бориш заминасида фаол сайъ-ҳаракат қилиш лозимлигида кўрмоқда.       

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh