Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 23 July 2015 13:04

Эрон матбуотига бир назар

 Эрон матбуотига бир назар

Рисолат газетасининг тарқатган хабарига кўра, Эрон парламенти маданий комиссиясининг раиси Аҳмад Солик  сионистик терроризмнинг хатарларига ишора этиб, бу терроризм ўзининг шум мақсадларига  эришиш учун қатл этиш, ғорат қилиш ва ҳалокатга етказиш амалларидан фойдаланиб, диний, исломий ва инсоний манфаатларга қарши тўради, -деб айтди.

Эрон Ислом Жумҳурияти парламенти маданий комиссиясининг раиси дунё зўравон қудратлари ва ҳукмронларини терроризмнинг вужудга келишининг омили деб билди ва зўравон мамлакатлар террористларга молиявий ва қурол-яроқ билан кўмак беришлари билан ўзларининг ҳаддан ташқари талаблари ва истак-хоҳишларини амалга оширишга ҳаракат қилишади,-деб қўшимча қилди.  

                                         ****

Қудс газетаси "терроризм ва қудратнинг бушлигининг мутаносиблиги" унвонида нашр этган ўзининг бош мақоласида шундай ёзади: Ўрта Шарқ ва Африканинг шимолий қисмида жойлашган Араб мамлакатлари муддатлар давомида радикал ва террористик гурўҳларнинг фаолиятлари ва нуфузларининг маконига айланган.

ИШИД террорчи гурўҳ ҳоким режимларнинг ҳарбий ва сиёсий инқирозга учрашишлари ва вужудга келган тартибсизликлардан баҳраманд бўлган уюштирилган гурўҳлардан бири саналади. Ва ушбу гурўҳ Сурия ва Ироқнинг баъзи қисмларини ўз тасарруфига киргизиб, исломий хилофатни қайта тиклаш учун иддао қилмоқда.

ИШИД гурўҳи хавфсизлик бўҳронларига гирифтор бўлган Араб мамлакатларига қўшимча, Араб ҳавзасидан ташқарида жой олган бошқа мамлакатларни ҳам бўҳронларга гирифтор қилишга ҳаракат қилмоқда.

Африка шимолида жойлашган Ливия ва Самали мамлакатлари, Бобул-Мандабда жой олган Яман, Сурия ва Ироқ қудрат нуқтаи назаридан бир бушликка юзмаюз бўлганлиги туфайли ушбу мамлакатларда ИШИД гурўҳи ва унга ўхшаш гурўҳлар пайдо бўлишган ва уларнинг ҳар бири расмий ҳукуматлар билан уруш олиб борсаларда, аммо ўз ўрталарида бойлик ва қудрат устидан уруш олиб боришмоқда.

ИШИД-нинг стратегик фаолиятларида иккинчи доирада қарор олган Яман Туркия ва Арабистондан кейин,  Афғонистон ва Покистон учинчи доирада қарор олади. Сурия ва Ироқ эса ушбу гурўҳ томонидан эълон қилинган хилофатнинг маркази ва биринчи доирасида қарор олади. Афғонистон ва Покистон ҳам ИШИД гурўҳи томонидан тасарруф этилиши лозим. Бу режани ИШИД ўз ишчи дастурига қарор берган.

Уларнинг идеологик идораларида вақтинчалик ғалаба ва мағлубиятларнинг ҳар иккаласи ғалаба қозониш маъносида талқин этилади. Аммо ИШИД гурўҳининг нуфузи ва бўҳронига гирифтор бўлишни хоҳламайдиган ҳар бир мамлакат бу  маъноларни дарк этишдан бошқа чораси йўқ.

                                       * * * *

Хуросон газетаси "санкция жорий этганларга мукофот бермайлик" унвонида нашр этган ўзининг бош мақоласида шундай ёзади: Эндиликда бир неча йил давомида музокара қилишдан кейин бир нисбий келитшувга эришиш ва зўравон қудратлар томонидан ўз бошимчалик билан Эронга қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилиш шароити вужудга келганидан бўён Эрон халқига энг оғир душманликларни раво кўрган уша мамлакатлар ўз очкўзликларини яшира олмаяптилар. Ва ҳозирда эса ўтмишда ўз жорий этган санкцияларининг ўрнини қоплаш мақсадида катта фойда келтирадиган Эроннинг бозирига саф тортишган.

Вужудга келган янги шароитда Эрон давлати ўзининг оғир давридаги дўстларини очкўзли санкция жорий этганлар манфаатига четга қолдиришлари мумкин эмас. Балки агар Эроннинг иқтисодий дастўрхонидан бирон кишига мукофот бериш лозим бўлса, бу мукофот ва баҳра олиш санкция жорий этганларнинг насиби бўлиши мумкин эмас. Чунки Америка ва унинг асосий иттифоқчилари, жумладан Франция, Англия, Канада ва бошқа бир нечита мамлакатлари Эрон халқи ҳаққига  қарши жорий этилган санкцияларнинг оғир даврида душманликларни раво кўрган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга розийлик бериш сиёсат ва ўзини тутишдан узоқдадир.     

                                         

Media

Add comment


Security code
Refresh