Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 23 July 2015 07:42

2015 йил 23 июль

2015  йил 23 июль

             

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий 1394 йил мурдод ойининг 1- чиси

Ҳижрий қамарий 1436  йил шаввол ойининг  6 -чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2015  йил июль ойининг 23 -чи кунидир.

 

Бундан 650 йил илгари ҳижрий-қамарий 786-чи йил шаввол  ойининг 6-чисида:

Мусулмон халқининг шоири ва ҳадис илмининг билимдони Ибн Бардес вафот этди. У Ливан шаҳарларидан бири бўлмиш Баъалбак шаҳрида таваллуд топди. У ўз ватанида бошланғич маълумотини олганидан сўнг Димишқ шаҳрига сафар қилди. Ва уша вақтдаги машҳур олимларнинг билимларидан баҳраманд бўлди. У исломий турли  мамлакатларга қилган сафарлари зимнида, ўз маълумотини мукаммаллаштиришга катта эътибор берди ва кейинчалик дарс бериш билан шуғулланди. Халқ ўртасида ўзининг яхши хулқ-атвори, диндорлиги ва нафсини тийиши билан машҳур бўлган  Ибн Бардесдан ёзма шаклида асарлар боқий қолган. Уларнинг ўртасидан "Ал-Иълом фи вафоётил-иълом" номли китобига ишора этиш мумкин.  

  Бундан 186 йил муқаддам милодий 1829-чи  йил июль ойининг 23-чисида:

Чоп этиш машинаси кафш этилди. Милодий 1829 йил 23 июль ойида америкалик Вильям Берт томонидан ишлаб чиқарилган чоп этиш машинаси ва айтишларига кўра, чоп этиладиган биринчи машина ҳисобланмиш мосламани Мичиган штатида кашф этишини рўйхатга киргизди. Аммо бундан кейин Вильям Берт томонидан ихтироъ этилган ушбу мослама ҳақида ҳеч қандай хабар эълон қилинмади. Ва 31 йилдан кейин милодий 1867-чи йилда Христофор Шул, Карлос, Галиден ва Самуэл номли уч нафар америкаликлар Американинг Висконсин штатидаги Милвоки шаҳрида фойдаланиши осон ва амалий бўлган  чоп этиш машинасини ишлаб чиқардилар. Ва уша вақтда аслаҳа ва тикувчилик машиналарини ишлаб чиқарадиган Рамингтон корхонаси ушбу чоп этиш машинасини массали ишлаб чиқариш учун улардан 12 минг долларга сотиб олди. Ва "Шул-Галиден" номи остида ушбу машинани саноатда ишлаб чиқаришни бошлади.Натижада ушбу машина дунё буйлаб умумий ва зарурий бир воситага айланиб қолди. Шуни зикр этиш лозимки, "Тойпу Грофар" номли чоп этиш машинасини ишлаб чиқариш учун сайъ-ҳаракатлар 14-чи  асрда бошланган эди ва милодий 18-чи асрга келиб амалда татбиқ этилди.

 

Бундан 136 йил олдин милодий 1879-чи  йил июль ойининг  23-чисида:

Германиянинг машҳур шарқшуноси ва эроншуноси Эрнест Херсфелд таваллуд топди. У қадимий қабила ва қавмларнинг тили ва хаттини ўрганишда катта маҳоратга эга эди. Херсфелд Эрон ва Ироқнинг қадимий таърихини яхши ўрганган эди ва кўп йиллар давомида ушбу илмлар бўйича Берлин униветситетида таълим берди. Германиялик ушбу шарқшунос таърих,форс тили ва ислом дини ҳақида   190 та китоб, рисола ва мақолалар ёзди ва Шероз яиқинидаги Персиполисда ёзилган ёзувларни ўқиди. "Эрон ва қадимий шарқ" номли унинг муҳим китоби қадимий Эроннинг санъати ҳақида ёзилган китоб саналади.

Херсфелд милодий 1947-чи йилда вафот этди. 

 

                                             

Media

Add comment


Security code
Refresh