Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 24 April 2016 14:10

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

  1. Ўзбекистоннинг ШҲТда раҳбарлиги ижобий баҳоланди;
  2. Ўзбекистон миллий газ транспорт тизимини Набукко ва ТАПИ лойиҳаларига улашни режалаштирмаган;
  3. Ўзпахтаэкспорт Хитойга пахта экспорт қилиш учун сертификат олди;
  4. МДҲ давлатларининг 80дан ортиқ фуқаролари Фарғонадан чиқариб юборилди;
  5. Ўзбекистон ва Канада ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Sputnik ахборот агентлигининг хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистоннинг ШҲТ раҳбари вазифасида амалга ошираётган саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди, жумладан ташкилотни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган амалиётлар бўйича ҳам.

“Биз Ўзбекистон билан мунособатларимизни юқори баҳолаймиз, улар ҳақиқий иттифоқчилик руҳида кечмоқда. Ислом Абдуғаниевичнинг апрелда кутилаётган ташрифи мунособатларимизнинг янада чуқурлашиши учун хизмат қилади”, — деди Владимир Путин ишонч ёрлиқлари топшириш маросимидан кейин.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Россияга расмий ташрифи ушбу йилнинг 25-26 апрелида кутилмоқда. Муҳокама қилиниши кутилаётган масалалар орасида Ўзбекистон ҳарбий кучларини замонавий қурол ва ускуналар билан таъминлаш масаласи ҳам бор.

Ўзбекистон миллий газ транспорт тизимини Набукко ва ТАПИ лойиҳаларига улашни режалаштирмаган.

Sputnik ахборот агентлигининг хабарига кўра, бу ҳақда “Ўзнефтегаз” вакили маълум қилган. 

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, ҳозирги иқтисодий вазиятда, нефт ва газ соҳасининг бир неча устувор йўналишлари бор. Масалан, суюлтирилган углеродли газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.

Халқаро газ узатиш тизимларига уланиш масаласига келсак, яқин келажакда асосий фаолият, шарқий йўналишда – Хитой томонга қараб олиб борилади. Гап “Ўзбекистон – Хитой” тўртинчи газ қувури қурилиши ҳақида кетмоқда. 

“Биз ҳозирча ТАПИ ва Набукко лойиҳаларига қўшилишни режалаштирганимиз йўқ. Бизнинг экспорт имкониятларимиз Шарқий ва Россия йўналишида бўлган газ қувурлари орқали тўлиқ ишлатилмоқда. Келажакда Хитой йўналишидаги оқимларни кенгайтирмоқчимиз. Режалаштирилаётган тўртинчи газ қувуридан ўзбек гази эмас бошқа мамлакат гази ўтади”, — деди компания вакили. 

ТАПИ лойиҳаси Туркманистон газини Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга етказиб бериши керак. Уни ишга тушириш 2017 йилга мўлжалланган.

Набукко лойиҳаси эса Туркманистон ва Озарбайжон газини Европа Иттифоқи мамалкатларига, асосан Австрия ва Германияга еткизиб беришни кўзда тутган. Унинг қуввати йилига 32 млрд кубометрни ташкил қилади. 

“Ўзбекнефтегаз” қуввати йилига 60-70 миллиард кубометр газ қазиб олиш имконини беради. 2020 йил охиригача компания бир неча лойиҳаларни ўзлаштиришни режалаштириган. Бунинг натижасида газ қазиб олиш қуввати 8,5 млрд кубометрга, транспорт қилиш қуввати 21 миллиардга ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қуввати 361 минг тоннага ошади.

Ўзпахтаэкспорт Хитойга пахта экспорт қилиш учун сертификат олди.Кўпроқ  тафсилотлар билан ҳамкоримиз Акбарали Маҳкамов хизматингизда.

Эшиттиришимиз давом этади.

Йилнинг биринчи чораги давомида МДҲ давлатларининг 80дан ортиқ фуқаролари мамлакат ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганликлари учун Фарғона вилоятидан чиқариб юборилди.

Sputnik ахборот агентлигининг хабарига кўра, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги  манба маълум қилган.

Мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган чет элликларнинг аксарият қисмини Қирғизистон фуқаролари(37 киши) ва тожикистонликлар(15 киши) ташкил қилди.

"2016 йилнинг биринчи чорагида Фарғона вилоятининг кириш чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига вақтинчалик рўйҳатдан ўтказишни сўраб 2.2 мингдан зиёд МДҲ фуқаролари мурожаат қилишган. Улардан 921 нафари Россия фуқаролари, 572 нафари Қирғизистон фуқаролари ва 555 нафари Тожикистон фуқароларидир” деди манба.

Текширувлар натижасида, 182 шахс томонидан паспорт-виза режимининг бузилиши ҳолатлари аниқланган. Улардан 42 нафари Қирғизистон фуқаролари, 33 нафари Тожикистон фуқаролари ва 89 нафари фуқаролиги бўлмаган шахслар эканлиги маълум.

Барча аниқланган қонунбузарликлар юзасидан тегишли маъмурий чора-тадбирлар кўрилган, шу жумладан, жарималар белгиланган. Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, йилнинг биринчи чорагида 97 шахсдан ундирилган жарима миқдори 41 миллиондан ошган.

21 апрель куни Оттава шаҳрида Ўзбекистон-Канада сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб Кун уз сайти хабар қилмоқда. Канада Ташқи ишлар ва халқаро савдо вазирлиги делегациясига, Европа ва Евроосиё ишлари бўйича бюро Бош директори Метю Левин раҳбарлик қилди. Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг барча жиҳатлари юзасидан батафсил фикр алмашилди. Шунингдек, 2015 йил бошида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раунди чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни атрофлича муҳокама қилинди. Суҳбат давомида турли соҳалардаги ҳамкорликни босқичма босқич ривожланишидан Ўзбекистон ва Канада бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, инвестицион, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда мавжуд бўлган ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини амалда қўллаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар, жумладан Афғонистондаги ҳолат муҳокама қилинди.

Қадрли тингловчилар, “Ўзбекистон ҳафта давомида” рукни остидаги эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh