Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 07 March 2016 08:21

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

 

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида" туркум эшиттиришнинг янги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу эшиттиришда Ўзбекистонда юзага келган муҳим сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий ўзгаришлар ёритиб борилади.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Малайзия элчиси билан ўзаро таълимий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди;

Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумат делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди;

Гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ имтиёзлари муддати узайтирилди;

Ислом Каримов Меҳнат вазирини тайинлади;

Ўзбекистонда Эрматов йилнинг энг яхши ҳаками деб эълон қилинди;

Ўзбекистон президенти хотин-қизларга байрам табригини йўллади.

 

1 март куни Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дато Нораини бинти Абдул Ҳамид Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюрди

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад - олий ўқув юртида бугунги кунда малай тилининг ўқитилиши ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш, икки давлат ўртасида йўлга қўйилган таълимий ҳамкорлик негизида кадрлар алмашинувининг келгуси режаларини муҳокама қилишдан иборат бўлиб, мулоқот давомида университет ректори 4та гуруҳда жами 46 нафар талаба малай тилини иккинчи тил сифатида ўрганиб келаётгани, элчихона томонидан ҳар йили эълон қилинаётган дастур орқали Малайзия университетларида малака ошираётган ўқитувчи ва талабалар фаолияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Учрашув сўнггида меҳмонлар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети янги биносининг замонавий инфратузилмаси билан батафсил танишиб чиқишди.

 

Олмаотада Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Мавзу тафсилотларини ҳамкоримиз Акбарали Маҳкамов хабарида тингланг.

 

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган кичик ва микро фирмалар учун солиқ имтиёзларини яна беш йилга узайтирди.

Ушбу корхоналар 2021 йилнинг 1 январига қадар ягона солиқ миқдоридан 50% ини ўз ихтиёрларида қолдиришлари мумкин. Бунинг асосий шарти – ушбу маблағ ишлаб чиқаришни янги асбоб-ускуна билан таъминлаш учун, янги лабораториялар яратиш ва маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқаришга ва хом ашё базасини ривожлантиришга ишлатилиши керак.

“Ўзбекистон ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигига жуда жиддий мунособатда. Ҳозирги замоннинг санкциялар уруши ушбу йўналишнинг тўғри эканлигни тасдиқлади. 1990 йилда Ўзбекистон истеъмол қилинаддиган гўшт маҳсулотларининг 50% ини, сут маҳсулотларининг 60% ини четдан олиб келарди. Ҳозир бўлса вазият бутунлай бошқача. Охирги 20 йил давомида аҳоли сони ўсиши, гўшт маҳсулотлари истеъмол қилишнинг 1,3  баравар, сут маҳсулотлари — 1,6 баравар ўсишига қарамасдан ушбу озиқ-овқат маҳсулотларнинг бари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда”, — “Ўзбекозиқовқатхолдинг” вакили.

Имтиёзлар муддати узайтирилиши – ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сони ва турини кенгайтиришга қаратилган. Масалан, ёш болалар учун маҳсулотлар тури ва гўшт консервалари турини оширишга қаратилган.

Ўзбекистонда ҳозирги кунда гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган 1300 корхона фаолият кўрсатмоқда. Улардан энг йирик беш корхона яқин орада ўз ишлаб чиқариш базаларини янгилашга ва маҳсулот ҳажмини оширишга 10 миллион долларга яқин маблағ сарфлашни режалаштирган.

Ундан ташқари мамалакатда тўрт замонавий гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси пайдо бўлиши кутилмоқда. Уларнинг маҳсулотлари халқаро стандартлар бўйича сертификация қилинади.

Ўтган йили Ўзбекистонда 1,9 млн тонна гўшт ва 8,8 млн тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 2021 йилга келиб Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари ҳажмини 2,5 млн тоннага ва сут маҳсулотлари ҳажмини — 13 млн тоннага еткизиш режалаштирилган.

 

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 2016-йил 4 мартдаги Фармони билан Азиз Абдухакимов Меҳнат вазири этиб тайинланди. Меҳнат вазирлиги Ислом Каримовнинг 22 февралдаги фармони билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги негизида ташкил этилган эди.

Абдухакимов Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини 2014 йил ёзидан бери бошқариб келган. 2012 йил ноябридан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, 2010 йил мартидан Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

Президентнинг бошқа Фармони билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Баҳодир Низомов, Меҳнат вазири ўринбосари этиб тайинланди.

 

ФИФА рефериси Равшан Эрматов 2015 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши рефериси деб топилди.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси ўтган йил якунларига кўра халқаро майдонларда ҳамда Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ишлаган ҳакамлар орасида энг яхши ҳакам деб эътироф этилди. Эътиборлиси, Эрматов учун ушбу соврин фаолияти давомидаги кетма-кет равишда қўлга киритган ўнинчи соврин бўлди.

Ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Абдуҳамидилло Расулов эса, ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг энг яхши қанот ҳаками сифатида эътироф этилди. Абдуҳамидилло Расулов ҳам Равшан Эрматов бригадасида Ўзбекистон Чемпионати ҳамда халқаро миқёсдаги бир қатор мусобақаларда муваффақиятли ишлади.

 

Ўзбекистон президенти мамлакат хотин-қизларини 8 март куни билан табриклар экан, аёллар ақл-заковатига, олижаноб фазилатларига таянишини, уларни энг яқин маслаҳатчи ва сафдош, деб билишини таъкидлаб ўтди.

Ислом Куримов ўзбек аёллари энг устувор соҳаларда етакчилик қилишаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Жумладан, таълим-тарбия, маданият ва илм-фан соҳаларида аёллар — 73 %ни, соғлиқни сақлаш тизимида — 75 %ни, ишлаб чиқариш тармоқларида — 42%ни, қишлоқ хўжалигида — 43%ни ташкил этишлари айтилди.

Ўзбекистон президенти шу ўринда, қизларга эътиборли бўлиш, уларнинг тақдири ҳақида ғамхўрлик қилиш олий мақсадимиз бўлиши даркорлигига урғу берди.

Шунингдек, 2016-йил “Соғлом она ва бола йили” дастури доирасида жами 7 триллион 483 миллиард 300 миллион сўм ва 194 миллион 400 минг доллар ҳажмидаги ишларни амалга ошириш белгилангани таъкидланди. Бу биринчи навбатда, тиббиёт масканлари, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, акушер-гинекологлар, болалар шифокорларининг малакасини юксалтиришга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh