Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 06 July 2016 11:07

Арабистонда инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши

Арабистонда инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши

Саъудия Арабистони Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кенгашида уч йиллик аъзолигининг охирги йилини ўз бошидан ўтказмоқда. Бу кенгаш 47 мамлакатдан ташкил топган ва дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини кенгайтириш масъулиятини ўз зиммасига олган кенгаш саналади. Бунга қарамасдан Арабистонда инсон ҳуқуқларини поймол этиш ситематик ва кенг кўламда содир этилмоқда. Охирги йиллар давомида Арабистон томонидан инсон ҳуқуқларини поймол этишнинг муҳим  жиҳатларидан бири бу инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчи айрим ташкилотларнинг аксуламалига юзмаюз бўлган мазкур мамлакатнинг Яманга қилган тажовузи саналади. Уруш оловини ёққанлар Ғарбнинг ривожланган қурол-яроқларига таяниш билан ўз қушниси бўлган энг қашшоқ мамлакат халқининг иқтисодий барча инфратизимлари, маданий ва муҳим тижорат марказлари, касалхоналари, мактаб ва ҳатто буғдой элеваторлари ва озиқ-овқат марказларини вайронга айлантиришди. Ва ҳамда аҳоли яшайдиган уй-жойларга қилган ўз ҳужумларининг давомида  бегуноҳ ва ҳимояланмаган минглаб яманликларни ҳалокатга учратиб минглаб нафарини эса  овора қилишди.

Айрим маълумотларга қараганда бу ҳужумлар натижасида  ҳозирги кунгача 10 минг нафардан ортиқ шахслар ҳалок бўлиб ва минглаб нафар шахслар эса тан жароҳати олишган. Инсон ҳуқуқларини назорат этувчи ташкилотлар ва халқаро авф этиш ташкилоти масжидлар, тинч аҳоли ишлайдиган маконлар, мактаблар, касалхоналар,бозорлар, уй-жойларга Саъудия Арабистони томонидан 69-та ноқонуний ҳаво ҳужумлари амалга оширганини рўйхатга олишганким, айрим ушбу ҳужумлар эса уруш жиноятлари саналади.         

Арабистонда дин ва ақидаларнинг эркинлиги энг ёмон вазъиятда қарор олган. Эътиқод ва мазҳабларнинг эркинлиги заминасида фаолият олиб борадиган инспекторликнинг махсус маълумотларига кўра, Саъудия Арабистонида мазҳабий аққалиятни ташкил этувчи мусулмонлар, айниқса шиаларни қулга олишлари мушоҳида этилади.  

Шарқий минтақаларда яшовчи аҳоли ёки шиа мусулмонларига қарши ижтимоий кенг камситишларни ҳам  кенг мушоҳида этиш мумкин. Улар ҳатто болалар боғчаси ёки хусусий мактабларда ишлаш ҳақ-ҳуқуқларига эга эмаслар. Халқаро ташкилотларда давлат расмий намояндаси ёки дипломат, шаҳар ҳокимлиги ва вазир каби айрим мансабларга эга бўлиш шиа мусулмонларига манъ этилган.  Милодий 2011 йилнинг маълумотида эътиқод ва мазҳабнинг эркинлиги заминасида фаолият олиб борадиган махсус мухбир Асмо Жаҳонгир шиа мусулмонларига қарши камситишнинг бошқа намунасига ишора этади. Мазҳабий ишлар вазирлиги томонидан Риёз жамоат масжидининг жума имоматига сайланган Муҳаммад Ал-Арифий милодий 2010 -чи йил январь ойининг бошларида жума намозида шиа мусулмонларига қарши камситувчи сўзларни баён эди. У дунёнинг барча шиа мусулмонлари, минжумла Арабистоннинг шиаларини бартараф этишни сўради. Ал-Арифий шиа мусулмонлари ҳақиқий мусулмонлар эмаслар ва ўз назарияларини форс динидан боқий қолган куфр усулига асосланиб вужудга келтиришган,-деб айтди. У  барча шиа мусулмонларини хоин ва Эронга боғлиқ деб таништирди. У бундан олдин ҳам Яман чегараларида хизмат қиладиган саъудиялик ҳарбийларга ҳавсий шиаларига қарши ўз кўрашларингизда учраган ҳар бир шиа мусулмонни қатл этинг деб айтган эди. Арабистон шиалари ҳатто масжидда эркин ўз намозларини бажо келтира олишмайди. Жорий йилда ҳам бошқа йилларга ўхшаб Саъудия Арабистонининг давлат расмийлари бир қисқа муддат давомида шиа мусулмонларига тегишли бўлган 11-та масжидни ёпдилар. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, расмий охирги маълумотларга кўра, ушбу мамлакатнинг 22 миллионлик жамиятининг 10 ёки 15 фоизини шиа мусулмонлари ташкил этишади.            

Инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчиларнинг вазъияти бўйича махсус мухбир Маргарит  Сакогиё милодий 2008 йилдан бошлаб 2014 йилгача берган ўз маълумотларида Арабистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчилар вазъияти бўйича кўп маълумотларга ишора этади. Махсус мухбир томонидан хавотирланиш сабабига айланадиган мавзўларнинг аксарияти бу инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчиларга йиғилиш ва эътироз қилиш учун ижозат бермаслик, сўз эркинлигининг йўқлиги, инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчиларни қийноққа солиш ва уларга таҳдид солиш, жарима изоляторларга қамаб қуйиш ва маҳбусларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг йўқлиги, инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчилар учун сафарга чиқишни манъ этиш ва инсон ҳуқуқларининг анжуманларини рўйхатга олмаслик мавзўларидан иборатдир.

Саъудия Арабистонидаги мухолифат кучлари эркин тарзда  ўзларининг ижтимоий ва сиёсий фаолиятларини олиб боришолмайди. Ўз фикр ва ақидаларини баён эта олишмайди ва арабистонлик мухолиф ёзувчиларнинг аксарияти Англия каби бошқа мамлакатларда ҳаёт кечиришади ёки йиллар давомида Арабистоннинг қамоқхоналарида ҳаёт кечиришади.

                                 

Media

Add comment


Security code
Refresh