Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 09 June 2016 12:39

Ўзбекистон жамиятининг иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида аёлларнинг мавқеи

Ўзбекистон жамиятининг иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида аёлларнинг мавқеи

Азизлар бугунги дастуримиз давомида ўтган дастурларимизда зикр этиб ўтилган масалалар хулосаларини эътиборингизга ҳавола этмоқчисиз.

Ўтган дастурларимиз давомида шуни таъкидлаб ўтган эдикки,  милодий 1920 йилда большевиклар давлати минтақа бўйлаб ўз қудратига эга бўлишидан кейин Марказий Осиёда аёлларнинг вазъияти собиқаси бўлмаган даражада ўзгаришларга юзмаюз бўлди. Аёлларга тегишли бўлган қадриятлар, расм-русум, удум ва одоблар ўзгариб, янги қоида ва қонунлар жорий бўлди. Совет Иттифоқи парчаланишидан кейинги даврда Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар учун шароит вужудга келди. Марказий Осиёнинг халқлари ўзлари сайъ-ҳаракат қилиб коммунистик идеологиялар ўрнига ўзларининг қадимги қадриятлари бўлмиш ислом динини қайта тиклашди.

Айни ҳолда шуни таъкидлаш жоизким, коммунистик партия давлат бюрократизми, таълим-тарбия, қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этиш ва бошланғич таълим-тарбияни юқори даражага кўтариш учун аёлларни жалб этишдан ҳимоят этарди. Коммунистларнинг эътиқодларига кўра, секуляр таълим-тарбия миллатнинг ривожланиши ва уни қайта қуришда муҳим рол уйнайди. Аммо танқидчиларнинг фикрларига кўра, коммунистларнинг бунга ўхшаш расм-русум ва удумлари инсониятни саодат ва хушбахтликка етказа олмайди.

Ўтган дастуримиз давомида Шўролар Иттифоқи даврида ўзбек аёлларининг вазъияти ҳақида умумий тарзда бирбирига қарамақарши бўлган нуқтаи назарларни изҳор этиш мумкин,-деб эслатиб ўтган эдик.

 Бир томондан Шўролар давлати мазҳабий қонунларнинг қуршовидан аёлларни қутқара олди, аёллар ва эркаклар ўртасида тенг ҳақ-ҳуқуқларни жорий эта олди деб иддао қиларди ва  бошқа томондан танқидчиларнинг эътиқодларига кўра, коммунистлар ўз назарларига олган эркинликлар фақат зоҳирий кўринишга эга эди ва амалда эса нафақат аёлларнинг ҳуқуқлари ўзгармай қолди, балки уларнинг инсоний кароматлари ҳам хиралашиб қолди.  

Таҳлилчига кўра, бу давр давомида Марказий Осиё ва Ўзбекистон аёллари имкони борича ўзларининг диний таълимотлари ва миллий аъаналарини ҳатто ер тўлаларда бўлса ҳам муҳофазат этишга сайъ-ҳаракат қилишди. Аммо ҳукумат томонидан қулланилган қаттиқ чекловлар динни ривожлантириш монеасига айланиб, халқнинг маҳаллий ва диний асосларини заифлантирди.

Таҳлилчига кўра, давлат томонидан секуряризмни ривож-равнақ бериши ҳақида шуни таъкидлаб ўтиш лозимким, секуляр ҳокимларнинг ҳокимияти, исломбадбинлик тафаккурга эга бўлган ҳокимият  ва ислом динига қарши қонунларни тасдиқлаш нафақат сўз эркинлигини кенгайтириш ва маърифатпарварлар ва асил руҳоният учун ақидаларни вужудга келтира олмади, балки давлат томонидан мусулмонларнинг диний фарзларни ижро этишлари учун чекловлар қулланилди.  

Таҳлилчининг фикрига кўра, аёллар ҳуқуқларини поймол этиш хусусида шуни зикр этиб ўтиш жоизким, айрим маълумотларга кўра, Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистонда қонунларни поймол этишдан 30 фоизи муҳожират қилган аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этишга туғри келади. Аммо оиладаги қуполликлар, аёлларга нисбатан салиқали босим ўтказиш, муносиб ишнинг йўқлиги Марказий Осиё мамлакатлардаги аёлларнинг ҳаётларини  оғирликка юзмаюз этган бошқа қийинчилар жумласидандир. Оилаларда молиявий камчиликлар ва муносиб ишнинг йўқлиги аёлларнинг ушбу мамлакатлардан хорижий мамлакатларга муҳожират қилишларининг далилларидан бири ҳисобланади.

Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистонни Туркманистон ва Қазоқистонга қиёслаганда ушбу масалада оғирроқ вазъиятга юзмаюз бўлган. Чунки аёллар эркаклар қаторида иш топиш мақсадида ушбу мамлакатлардан хорижга сафар қилишади. Бу аёлларнинг аксариятлари ўз ҳақ-ҳуқуқларидан огоҳ эмаслар ёки ўз мамлакатларининг асосий ҳуқуқий қонунларидан огоҳ эмаслар. Таҳлилчининг фикрига кўра, суд тизимидаги заифлик, жамиятда фасодликнинг кенгайиши , оилаларнинг моддий жиҳатдан ўзларини таъминлаш учун қийинчиликка юзмаюз бўлишлари,  суд идораларида аёллар масаласини қазоват қилиш ва уни текширишда қийинчиликларнинг борлиги, бир ойила аъзолари ўртасидаги душманликлар ва шунингдек аёлларнинг ҳуқуқий билимларининг заифлиги ва ўз мамлакатларининг қонунларидан огоҳ бўлмасликлари аёлларни камситишларга қарор берадиган омиллардан саналади.

"Замонавий қуллик " унвонида эслатиб ўтиладиган инсон ва аёллар савдоси ўтган 20-30 йилларга қараганда кенгайиб бормоқда.  Маълумотларга кўра, қурол-яроқ ва гиёҳванд моддаларни контрабанда қилишдан кейин инсон савдоси учинчи ўринни эгаллайди. Ва ҳар йили 7 миллиарддан 10 миллиард долларгача даромад келтиради ва шу билан бирга бугунги кунда бошқа қийинчиликлар қолибида  сўистеъмол қилинади.

Бу тижоратнинг энг кўп мизони Осиё мамлакатларига тегишлидир. Совет Иттифоқининг собиқ республикалари, жумладан Ўзбекистон ва шарқий Европа жинсий баҳра олиш учун Европа ва Шимолий Америкада инсонни савдо қилишнинг янги манбасига айланган. Айрим маълумотларга кўра, мустақил мамлакатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Осиёда аёллар савдосининг географик манбаси ҳисобланишади.    

                                 

Media

Add comment


Security code
Refresh