Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 02 June 2016 14:54

Ўзбекистон жамиятининг иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида аёлларнинг мавқеи

Ўзбекистон жамиятининг иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида аёлларнинг мавқеи

Азизлар бугунги дастуримиз давомида Совет Иттифоқининг парчаланишидан олдинги ва кейинги даврда аёлларнинг муаммолари ва кискинликлари ҳақида сўҳбатлашамиз.

Ҳақиқат шундан иборатким, милодий 1920 йилда большевиклар давлати минтақа бўйлаб ўз қудратига эга бўлишидан кейин Марказий Осиёда аёлларнинг вазъияти собиқаси бўлмаган даражада ўзгаришларга юзмаюз бўлди. Аёлларга тегишли бўлган қадриятлар, расм-русум, удум ва одоблар ўзгариб, янги қоида ва қонунлар жорий бўлди. Фақат қоғазларда келтирилган аёллар ва эркакларнинг ҳуқуқларини расмий равишда тан олиш  аёллар ва эркаклар ўртасида ихтилофларнинг йўқлиги маъносида эмасди. Ҳақиқатда эса Совет Иттифоқи даврида большевизм, руҳшунослик ва жисмоний омиллар  иқтисодий ва сиёсий заминаларда аёлларнинг тенгсизликларини ижод этарди. Ҳамда эркак ва аёлнинг ролини коммунистик идеологияларга асосланиб аниқланарди ва куммунистик идеологиясининг аёлларга нисбатан қарши иш кучи ва жинсий жаззоблиги унвонида эди. Агарчи Совет Иттифоқининг расмийлари патриархал тизими заминасида улкан мақсадлар ва жамиятда аёлларнинг ормонларини амалда татбиқ этиш учун иқтисодий мақсадларга эга бўлсаларда, аммо ушбу мақсадларни амалга татбиқ эта олишда мувафаққиятсизликка юзмаюз бўлишди. Совет Иттифоқи парчаланишидан кейинги даврда Марказий Осиёда иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар учун шароит вужудга келди. Бу республикаларнинг халқи ўзлари ҳаракат қилиб ва коммунистик идеологиялар ўрнига ўзларининг қадимги қадриятлари бўлмиш ислом динини қайта тиклашди. Совет Иттифоқи даврида қулланилган йўл-йўриқлар танқид остига олинган бўлсада, аммо аёллар ва эркакларнинг тенг ҳақ-ҳуқуқларга эга бўлишлари каби иддаолар таъкидланди. Мисол тариқасида келтириш мумкинким, Ўзбекистоннинг асосий қонунида аёлларга нисбатан ҳар қандай камситишларнинг шакли манъ этилган.   

Айни ҳолда шуни таъкидлаш жоизким, коммунистик партия аёлларни давлат бюрократизми, таълим-тарбия, қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этиш ва бошланғич таълим-тарбияни юқори сатҳда кўтаришга жалб этишдан ҳимоят этарди. Коммунистларнинг эътиқодларига кўра, секуляр таълим-тарбия миллатнинг ривожланиши ва уни қайта қуришда муҳим рол уйнайди. Аммо танқидчиларнинг фикрларига кўра, коммунистларнинг бунга ўхшаш расм-русум ва удумлари инсониятни саодат ва хушбахтликка етказа олмайди.

Шўролар Иттифоқи даврида ўзбек аёлларининг вазъияти ҳақида умумий тарзда бирбирига қарамақарши баҳолашни изҳор этиш мумкин. Бир томондан Шўролар давлати мазҳабий қонунларнинг қуршовидан аёлларни қутқара олди, аёллар ва эркаклар ўртасида тенг ҳақ-ҳуқуқларни жорий эта олди деб иддао қиларди ва  бошқа томондан танқидчиларнинг эътиқодларига кўра, коммунистлар ўз назарларига олган эркинликлар фақат зоҳирий кўринишга эга эди ва амалда эса аёлларнинг ҳуқуқлари ўзгармай қолди, балки уларнинг инсоний кароматлари ҳам хиралашиб қолди.   

Танқидчиларнинг эътиқодларига кўра, Шўролар  Иттифоқи аёллар ҳуқуқлари билан тегишли бўлган ўз ормонларига қараб амал қилиш заминасида фаолият олиб боролмадилар. Чунки уларнинг аёлларга нисбатан амалга оширган сайъ-ҳаракатлари зоҳирий кўринишга эга эди ва ҳеч қачон жиддий таъсир етказа олмади. Бу танқидчиларнинг айтишларича, Совет Иттифоқининг сиёсатлари аёлларни функционал рол уйнашга қарор берган эди.

Таҳлилчига кўра, бу давр давомида Марказий Осиё ва Ўзбекистон аёллари имкони борича ўзларининг диний таълимотлари ва миллий аъаналарини ҳатто ер тўлаларда бўлса ҳам муҳофазат этишга сайъ-ҳаракат қилишди. Аммо ҳукумат томонидан қулланилган қаттиқ чекловлар динни ривожлантириш монеасига айланиб, халқнинг маҳаллий ва диний асосларини заифлантирди. Агарчи аниқ далиллар бўлмасада, аммо ўзбек аёллари диний қадриятларини муҳофазат этиш йўлида Совет Иттифқи даврида Сибирга сургун қилганларнинг бир қисмини ташкил этишарди.

Таҳлилчига кўра, бугунги Ўзбекистонда аёлларнинг муаммолари фақат муҳожират этиш, секуляризмни ривож-равнақ бериш ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш билан хулосаланиб қолмайди. Мамлакатдаги қашшоқлик ва ишсизликнинг натижаси жамиятнинг иш кучи унвонида ёшларнинг муҳожират қилишларидир ва муҳожират қилишнинг оқибатларидан бири бу русларнинг  муҳожирларни чидай олмаслари саналади ва ушбу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари муҳожирларни жиноят содир этиш ва СПИД каби инфекцион касалликларнинг кенгайиши сабаби деб айблашади.

Бу таҳлиличига кўра, муҳожират қилишнинг бошқа оқибатларидан бири бу ушбу мамлакатдан Россияга муҳожират қилган шахслар ўз оила ва уй-жойларини эсларидан чиқаришади. Бу муҳожирларнинг аксарияти ўз оилаларига талоқ бериб, рус қизларига уйланишади. Бу эса оилаларининг асосларига зарар етказади.     

                               

Media

Add comment


Security code
Refresh