Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 26 May 2016 13:09

Ўзбекистон жамиятининг иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида аёлларнинг мавқеи

Ўзбекистон жамиятининг иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида аёлларнинг мавқеи

Эҳтимол Ўзбекистоннинг бугунги оилалари ҳақида вужудга келадиган биринчи савол бу бугунги ўзбек оилаларида собиқ коммунистик режимнинг асоратлари ва таҳқирлари боқий қолганми ёки йўқми? Ҳукумат эса бундай хатти-ҳаракатларни бартараф этиш учун бирон бир сайъ-ҳаракатларни амалга оширганми ёки йўқми?-деган саволдан иборат бўлиши мумкин. Бу саволларга жавоб бериш учун шуни таъкидлаш жоизким, собиқ мустабид режим даврида коммунистик режим оиланинг муқаддас муассасини ўзининг заҳарлантирадиган афкори таъсири остига қарор берди ва инсон шахсиятини такомуллаштиришда мерос муҳим рол уйнаши каби идеяларни инкор этди ва натижада маънавий ва ахлоқий усулларнинг ўртадан йўқ бўлиши боис ўзбек оилалари зоҳирий жиҳатдан миллий оилалар ва ботинан эса социалистик оилаларга айланиб қолишди.  Муаллифнинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг оилалари ўртасида қариялар уйларини ташкил этиш, ятим-есирлар учун хона-интернатларни ташкил этиш каби табиий бўлмаган одатлар ва ичимликка берилиш, гиёҳванд моддаларга берилиш ва жиноятлар каби зарарли одатларга аёллар ҳам қул ўришди.

Аммо мустақиллик давридан кейин оилани муҳофазат этиш ва унинг манфаатларини таъминлаш давлатнинг катта сиёсатлари даражасига кўтарилди. Оила тарбиятининг мазмуни ва шакли коммунистик идеялардан покланиб унинг ўрнига миллий таълим-тарбия бериш ўрин олди.

Бунга қарамасдан ўзбек оилаларини мустаҳкамлашда мазҳабий усуллар давлатнинг диққат-эътиборига қарор олмади,-деб ёзади муаллиф.

Муаллифга кўра, демократик жамият ва ҳуқуқий тизимни яратиш йўлида ҳаракат қилаётган мустақил Ўзбекистонда болалар ва оналарнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, оила қонунларини тартибга келтириш ва уни таъминлаш асосида халқнинг ҳуқуқий пойдиворларини мукаммаллаштириш ҳақида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Парламент томонидан оила қонунлари мажмўаси каби янги ҳужжатларнинг тасдиқланиши, аёллар манфаатларини таъминлаш мақсадида халқаро унлаб ҳужжатларнинг тасдиқланиши, аёллар ва оила ҳуқуқларини ижод этиш ва аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий арсаларида турли чора-тадбирлар ижод этиш каби сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.   

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо мамлакатлар, айниқса ривожланиш ҳолатида қарор олган мамлакатларга кўмак бериш мақсадида ушбу мамлакатларнинг фаровонлигининг даражасини кўтариш ва ривожланиш қийинчиликларини босиб ўтишлари учун дастурлар ва стратегияларни ижро этиш ва уни тайёрлаш учун 45 йил давомида йил сайъ-ҳаракат қилганидан кейин 189-та  дунё  мамлакатларининг баланд мартабали раҳбарлари ва намояндалари милодий 2000-чи йил сентябрь ойида БМТ ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида  ўтказилган ушбу ташкилотнинг мингйиллик саммитида саккиз фаслдан иборат декларациясини тасдиқлашди. Аёлларнинг қудрати ва жисмоний тенглигини кенг рағбатлантириш ва оналар саломатликларининг вазъиятини яхшилаш мингйиллик декларациясида ишора этиб ўтилган муҳим мавзўлар ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мингйиллик ривожланиш мақсадларини тасдиқлашдан кейин дунё мамлакатлари ушбу мақсадларни амалга ошириш учун кенг сайъ-ҳаракатларни амалга оширишди.

Аёлларнинг роли фақат оилада уларнинг мавқеи ва ўринларини баён этиш билан хулоса қилинмайди, балки жамиятнинг маданий фаолиятларида ўзбек аёлларининг ўринларига ҳам ишора этиш мумкин. Айниқса аёллар оила, ташкилот ва жамият  миқёсида муҳим рол уйнашадиким, жамиятнинг саломатлиги, иқтисодий барқарорлиги ва маданий ривожланишининг сабабига айланади. Ҳатто аёлларни бир аждоддан иккинчи аждодга ўтадиган ҳар бир халқ маданий ўзлигининг манбаси ва эгаси деб билишади. Маданий ва ижтимоий ўзгаришлардан мақсад бу оила, иқтисод, ҳукумат, таълим-тарбия ва дин каби ижтимоий ташкилотларда вужудга келадиган ўзгаришлардир. Маданий ўзгаришлар эса шундай ўзгаришлар ҳисобланадиким, махсус бир маданиятнинг расм-русумлари, одоби, удумлари ва қадриятларида рўй беради.              

Муаллифга кўра, охирги ун йилликлар давомида аёлларнинг жамиятда фаол ҳузур топишлари учун Ўзбекистонда кенг халқаро фаолиятлар амалга оширилди. Бундай фаолиятлар табиий равишда анъанавий кучларнинг мухолифатлари ва муқовиматига юзмаюз бўлган ва бўлади. Ўзбекистон ҳам анъанавий маданиятга эга бўлиши билан аёлларни рағбатлантиришда турли тўсиқликларга эга бўлган.

Ўзбекистон республикасининг 1992 йилги конституциясига асосан ушбу мамлакатнинг барча фуқаролари ирқий, жинсий, қавмий, тил, мазҳаб, ижтимоий заминалар, шахсий эътиқод ёки ижтимоий вазъиятига қарамасдан тенг ҳуқуқий вазъиятга эгалар ва ушбу қонунга асосан аёлларга нисбатан ҳар қандай камситишлар манъ этилади ва аёллар эса комил эркинликка эгалар. Шундай ҳол билан фаолларнинг фикрларига кўра, давлат томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракатларга қарамасдан бу сайъ-ҳаракатлар бюрократик усулларнинг асирига айланиб қолиб, аёлларга кўмак бера олмади.

Милодий 1920 йилда большевиклар давлати минтақа бўйлаб ўз қудратига эга бўлишларидан кейин Марказий Осиёда аёлларнинг вазъиятлари собиқаси бўлмаган тарзда ўзгарди ва ҳатто аёллар исломий кийинишларни тарк этишга мажбур бўлишди. Коммунизм оила ва мусулмон аёлларининг ўзликларини йўқ қилишга ҳаракат қиларди. Большевиклар молиявий иқтиқлол баҳоналари билан аёллар учун сохта ва қалбаки жаззобликларни яратишлари билан мусулмон аёлларнинг олий мавқеини заифлантиришга сайъ-ҳаракат қилишди. Бундай вазъият  милодий 1991 йилгача  давом этди. Совет Иттифоқи пачаланишидан кейин ижтимоий вазъиятни ўзгартириш учун замина вужудга келди. Ва аёллар белгиланган  қолиблардан чиқиб, Марказий Осиёнинг мустақил руспубликалари раҳбарлиги остида ўзларининг янги ҳаётларини бошлашди.

                                 

Media

Add comment


Security code
Refresh