Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 19 May 2016 12:37

Ўзбекистон жамиятининг иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида аёлларнинг мавқеи

Ўзбекистон жамиятининг иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида аёлларнинг мавқеи

Бугунги кунда бир мамлакатнинг ривож-равнақ топишининг асосий меъёрларидан бири бу ушбу мамлакатларда аёлларнинг эътибори ва аҳамиятининг мизони ҳисобланади. Ижтимоий, маданий ва иқтисодий айниқса сиёсий фаолиятларда аёлларнинг кам ҳузур топишлари бир мамлакатга хос эмас, балки барча мамлакатлар турли шаклларда ушбу масала билан юзмаюз бўлишади. Ўзбекистон Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин ўз истиқлолини қулга киритган мамлакатлардан бири саналадиким ўзининг катта таърихга эга бўлган анъаналарини қайта тиклашга қўшимча, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ишларда аёлларнинг ҳақиқий ўрни ва рол уйнаш кўламини кенгайтиришга сайъ-ҳаракат қилди.

Чунки ижтимоий ва илмий муҳитда аёлларнинг ҳузур топишлари ва уларнинг ролларини кенгайтириш шундай жараён ҳисобланадиким, бу жараёнга тўсиқлик яратиш албатта мағлубиятга олиб келади ва Ўзбекистон ҳам мустақилликка эришганидан икки унлик вақт давомида жамиятда аёлларнинг ижтимоий ролини кенгайтириш билан ривожланиш томон қадам қуйишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Таҳлилчига кўра, Ўзбекистоннинг конституциясида аёл ва эркакларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тенг эканлиги баён этилган, аммо амалда аёллар турли камситишларга юзмаюз бўлишади. Ўзбекистоннинг асосий қонуни аёл ва эркак ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқларни поймол этишни манъ этишни таъкидлаши ва давлат ҳам расмий сиёсатларни тасдиқлаши билан аёлларнинг иқтисодий фаровонлигини яхшилашга сайъ-ҳаракат қилсада, аммо ҳалигача айрим кўрсатгичларда ушбу мамлакатнинг аёллари кенг чекловларга дуч келишади. Совет Иттифоқи парчаланишидан йигирма йилдан ортиқ вақт ўтмоқда ва аёллар эса турли қуполликлар,секуляризм каби ғарб идеологиясининг ривож-равнақ топиши, исломий ақидалар учун чеклов ижод этиш ва сионистик бандалар муҳим рол уйнайдиган аёлларни савдоси каби муаммоларга юзмаюз бўлишмоқда.

Бу мақола муаллифининг айтишича, ҳақиқат шундан иборатким, таълим-тарбия соҳаси, илмий, маданий, сиёсий, иқтисодий ишларда аёлларнинг кенг ҳузур топишлари исломий таълимотлар билан ҳеч қандай ихтилофга эга эмас. Айниқса исломий таълимотларга асосан ушбу дин ҳамиша аёлларнинг ривож-равнақ топишларини таъкидлайди ва ислом ҳеч қачон жамиятда аёлларнинг ҳузур топишларини манъ этгани йўқ.

Таҳлилчига кўра, аёлларнинг иқтисодий, маданий, ижтимоий ва айниқса сиёсий фаолиятларда кам ҳузур топишлари бир мамлакатга хос эмас, балки барча мамлакатлар кам ёки кўп мизонда ушбу масала билан дуч келишади.        

Муаллифнинг ёзишича, сиёсий ҳаракатлар ва жамият ишларида аёлларнинг иштирок этишларининг бошланишини милодий 18 асрда ва ренесанс даврида бошланди деб айтиш мумкинким, бу даврда аёллар индивидуал ва тарқоқ шаклда фаолият олиб боришарди. Аммо замон ўтиши билан ушбу ҳаракат гуруҳ бўлиб фаолият олиб бориш шаклини ўзига касб этди ва уларнинг ҳаракатлари консерватив сиёсатга эга бўлиши туфайли моддий жиҳатга эга бўлди. Турли мамлакатларда аёллар ўзларини турли саҳналарда фаолият олиб боришларини ўзига хос йўллар билан намойиш этишдиким, бу ҳам бир жамият бошқа жамиятдан фарқ қилади.

Ривожланишда аёлларнинг роли ҳақида турли ёндошишлар мавжуддир. Ҳар бир жамият устувор ривожланишга муяссар бўлиши учун инсоний барча куч ва ресурсларга эҳтиёж сезади.

Мазҳабий ёндошувда аёллар инсоний ривожланишнинг энг асосий омили унвонида таъкидланади. Ва бу мавзў эса маданий, иқтисодий ва сиёсий ривожланиш билан қадр-қийматга эга бўлишини ҳам назарга олади. Бу ёндошиш аёлларни муҳим турли рол уйнашларига қўшимча, ўзларининг она ва хотинга қуйилган мажбуриятларини бажаришга даъват этади.

Фименистик ёндошувда, феминизм аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоят этиш андешаси билан вужудга келди. Ва ўз фаолиятлари бошланишидан бўён аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқларидан огоҳ бўлишлари учун барча сайъ-ҳаракатларини амалга оширди. Феминистлар аёлларнинг ҳошияда қарор олишларининг асосий сабабларидан бирини улар уйда қолишлари ва ижтимоий фаолиятларда иштирок этмасликларида деб билишади. Уларнинг эътиқодларига кўра, барча аёллар ижтимоий фаолиятлар ва ривожланиш жараёнларида иштирок этишлари лозим.

Мустақил бўлиш барча аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқи ҳисобланади. Уларнинг фикрига кўра, жамият аёлларни иш билан таъминлаши лозим. Улар анъанавий ақидаларга мухолифат қилишади. Жисмоний адолат ёндошувида бугунги аёллар эркакларга тенг қудратга эгалар. Ва тайёр ушбу иш кучидан фойдаланмаслик жамиятда турли қийинчиликларнинг вужудга келиши сабабига айланади. Бу ёндошув зоҳиран ижтимоий адолатни  ижод этиш мақсадида аёллар учун тенг фурсатлар, жумладан ижтимоий, маданий, қтисодий ва сиёсий заминаларни яратишга ҳаракат қилади. Ҳақиқатан ҳам инсоф ва адолатни риоят этиш, аёлларни сиёсат ва қарор қабул қилишда  иштирок этишларини ва қонунларни тасдиқлаш билан тўлиқ ҳақ-ҳуқуққа эга бўлишларини талаб этади.

Мазкур мақоланинг муаллифига кўра, Совет Иттифоқи пачаланишидан кейин ўз мустақиллигига эришган мамлакатларнинг ҳам ижтимоий сиёсатлари ва мақсадлари ҳам ўзгарди. Айниқса, ислом динига  эга бўлган мамлакатларда ушбу сиёсат ва мақсадлар шундай томонга ҳаракат қилдиким, уни ҳидоят этишни халқ амалга оширарди.  Ўзбекистон ҳам исломий ушбу мамлакатларнинг бири саналади ва  шундай томон ҳидоят этилардиким, оила бошқа ижтимоий  ташкилотларга қараганда ўзига хос манфаатлардан фойдаланиши лозим эди. Ўзбекистоннинг анъанавий маданиятида  оила муқаддас ҳисобланадиким, миллий қадриятларнинг ривожланиши ва ҳар миллатнинг мангу қолишини муҳофазат этишни таъминлайди. Оила жамиятнинг пойдивори саналади ва шундай муҳит саналадиким, унда инсоний барча фазилатлар ва қадриятлар камол топади. Аммо Совет Иттифоқи оиланинг муқаддас ячейкасини ўзининг заҳарли ақидалари билан ўз таъсири остида қарор берди ва Ўзбекистон халқининг маънавий ва ахлоқий усуллари, миллий ғурур ва оиланинг мазҳабий эътиқодларини йўқ қилиб, унинг ўрнига зоҳиран миллий ва ботинан социалистик оилани вужудга келтирди. Бундай оилада аёлнинг ўрни инқирозга юзмаюз бўлиб, оилада унинг роли фақат бир моддий аъзо унвонида сақланган эди.

Милодий 1999 йил декабрь ойида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармонига биноан аёлларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларидан ҳимоят этиш системасини такомуллаштириш ҳамда давлат, ижтимоий тизим ва оилада аёлларнинг муҳим ролини таҳлил этиш учун Ўзбекистонда милодий 1999 йил "аёллар йили" эълон қилиниши муносибати билан мамлакатда махсус бир комитет ташкил этилди. Мазкур фармонда аёлларнинг манфаатлари, болалар ва оналарнинг мавқеларини муҳофазат этиш, ижтимоий демократияни барпо этиш, аёлларга тегишли ҳуқуқий пойдиворларни такомуллаштириш, она ва болаларнинг соғлиғини сақлаш ва уни мустаҳкамлаш , уларнинг жисмоний тарбият билан шуғулланишлари , уларнинг таълим-тарбия бериш ва маданий даражаларини кўтариш каби масалаларга аҳамият қаратилган эди.  

Муаллифнинг фикрига кўра, милодий 2012 йилда берилган статистик маълумотларга биноан Ўзбекистон жамиятининг 50,1 фоизини, яъни яримидан кўпини аёллар ташкил беришади. Маълумотларга кўра, ушбу мамлакатнинг аёлларининг 65 фоизи 16 ёшга кирганларида турмуш қуришади. 50-дан ошган аёлларнинг фақат 10 фоизи турмуш қурмаганларини мушоҳида этиш мумкин. Турмуш қурганларнинг ўртанча мизони 20 ёшга туғри келади ва аёлларнинг 60 фоизи эса 20дан 24 ёшда бўлганларида турмушга чиқишган.                                          

                                 

Media

Add comment


Security code
Refresh