Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 07 May 2016 12:23

Ғарбда исломдан қўрқитиш жараёни исломбадбинликка айланган

Ғарбда исломдан қўрқитиш жараёни исломбадбинликка айланган

Йилида 200 кун давомида қуёш  кўринмайдиган Англия мамлакати шу кунларда  янги қоронғуликларни тажриба қилмоқда. Бу мамлакатда  исломдан қўрқитиш баҳоналари билан ахлоқ эстетикаси ва инсоний қадриятлари  қоронғулик ва турли муаммоларга дуч келган. Айтиш керакки Британия яъни Англия аҳолисидан 3 миллион нафарини мусулулмонлар ташкил қилишади ва ислом дини Британиядаги иккинчи дин ҳисобланади. Мусулмонлардан ярими  асрлардан бери Англияда яшаб келишмоқда ва бошқа ярими ҳам  муҳожир бўлиб бу мамлакатга боришган. Булутлар ва соялар сарзамини  бўлган ушбу мамлакатда  эндиликда нотинчлик, стресс ва изтироб, қўрқув сояси  3 миллин мусулмонлар бошига тушиб уларни турли муаммо ва мушкулотларга юзмаюз этган.

 Англияда исломдан қўрқитиши билан боғлиқ жиноятларни қайд этувчи бу мамлактдаги Тел- момо  нодавлат ташкилоти  олдинроқ тарқатган ҳисоботида,  фақат ўтган бир йил ичида  мусулмонларга нисбатан нафратланишлар 70 фоиз кўпайганлигини маълум қилди.

Ушбу маданий ташкилот шунингдек  қайд этилган ушбу жиноятлар ва таҳқирлардан 60 фоийзини ҳижоб кийиб юрадиган аёлларга қаратилганлигини таъкидлади.

Ушбу маълумотларни тарқатилиши  шу ҳолдадир ки,  таҳлилчилар  полиция ва суд органларига нисбатан ишончсизликлар туфайли  исломдан қўритиш жараёнида таҳқир этилган ва камситишларга дучор бўлганлардан фақат жуда оз сони шикоят қилишади. Бундан ташқари Британиянинг ёрдам телефони маркази тарқатган маълумотлар ҳам  бу мамлакат шаҳарларида, умумий маконлар автобус, метро ва ҳатто масжидлар яқинида мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва ҳатто уларни калтаклаш ҳодисаларини ортиб борганидан сўзлашмоқда. Шу сабабдан ваҳшат ва қўрқувга тушган  мусулмонлар полиция ва ижтимоий марказларга мурожаат қилишади.

 Лондондаги инсон ҳуқуқи бўйича исломий комиссия  ҳам бир неча ой олдин  Англиядаги мусулмон жомессининг вазияти борасида  тарқатган ҳисоботида  эндиликда исломбадбинлик ва исломдан қўрқитиш  мусулмонларга қарши нафрат ва хашм ғазабларни янада кўпайишига сабаб бўлган деб эълон қилди.

Лондон шаҳридаги инсон ҳуқуқлари бўйича  исломий комиссияси маълумотларида  Англия мусулмонларидан аксарияти ўтказилган ижтимоий сўров жаранёнида  2010 йил билан таққосланганда  исломдан қўрқитиш мезонини  бир неча марта кўпайганлиги ва бугунги кунда исломдан қўрқитиш  исломий гуруҳларга нисбатан ирқчилик  ва камиситшлар учун махсус бир ричагга айланганлигини билдиришган. Мазкур ижтимоий сўров шунингдек, мусулмонларга қарши камистишлар ва ҳужумларга дуор бўлган шахслар 2010 йилдаги 10 фойиздан 2015 чи йилга келиб 40 фойизни  ташкил қилган.

Бунга илова,  исломий аҳкомларни риоя қиладиган шасхлардан 21 фоийзи  ҳам  худди Англия давлати сиёсатчилари ислом динига қарши сиёсталар олиб бормоқда ва уни  муаммолар ва мушкилотларга юзмаюз этмоқда айтишган.

Лондондаги инсон ҳуқуқи исломий комияссиясининг сўнгги ҳисоботларида  ижтимоий сўровда қатнашган 66 фоийзи оғзаки ҳақоратлар ва ёмон сўзлар билан таҳқирланганлигини айтишган. Мазкур ҳисоботга биноан,  ўтказилган ижтимоий сўровда қатнашган 58 фоийзи  ҳам турли баҳоналар ва ассоссиз айбловлар билан Англия хавфсизлик кучлари  ва идоралари  томондан  текшируви ва шак- шубҳаларига дуч келишгани шунингдек 87 фоизи ҳам  мусулмонларни таҳқир этувчи ва камситувчи шахсларни аксарияти оммавий ахборот воситаларидан дастур олишларини билдиришган.

 Лондоннинг инсон ҳуқуқи исломий комиссияси сўнгги ҳисоботида  исломдан қўрқитишлар нафрат ва хашм- ғазаб шариотини яратигани деб таъкидлаган.Чунки  мазкур ўрганишлар Англияни ҳозирги вазияти мусулмонларга нисбатан нафратланишларини авжига етганлиги ва бу нафратланиш мусулмонларнинг хатти ҳаракатлари сабабидан бўлмагани, балки  Англиядаги оммавий ахборот воситалари, давлати ва сиёсатчилари келтириб чиқарган  шароитнинг ҳосили эканлигини эълон қилган.

 Парижда юз берган террорчилик ҳужумдан кейин  Ғарб давлатларида яшайдиган муслулмонлар хусусан Британия мусулмонларининг вазияти янада оғирроқ ва қийинроқ бўлди.

 Айтиш керакки аслида терроризмдан энг кўп мусулмонлар зарар кўриб, қурбон бўлишган. Фаластин халқига қарши сионистик режимнинг давлат терроризми, Яманнинг бегуноҳ халқига қарши Ол Сауд ва унинг иттифоқчиларининг террорчилик ҳаракатларидан  исломий мамлакталарида такфирий террорчилик гуруҳлар хусусан ИШИД террористларининг жиноятларигача барчаларида мусулмонлар қурбон бўлишмоқда.

 АҚШ давлати ва Ғарб томонидан ҳимоя этилаётган терроризмни турли шаклларида  қурбон бўлган ва бўлаётган инсонларнинг аксариятини мусулмонлар ташкил қилмоқда.

Аммо  Ғарб оммавий ахборот воситалари ва давлатлари аксича қурбон бўлган шахслар  борасидаги маълумотларни хаспушлаб айбдор томонларлар ва террорчилик гуруҳлар ҳомийларини жабр кўрганлигини иддао қилишмоқда.

 Юз минглаб нафари қурбон бўлишган мусулмон жомеаси,  эндиликда бу террорчилик амалиётларда айбланмоқда.

Британиядаги мусулмонлар  кўпроқ яшайдиган маҳалла ва шаҳарларида кун кечиришади. Ўз уйларида,  ўз маҳалла ва шаҳрида  ва ўз мамлакакатида албатта. Улар ҳаёт тарзи ўз қадриятлари ва идеал ва ибратт намуналарини ҳам ўзгартиришмаган.

Аммо уларга қарши нафрат ва хашм ғазаблар тобора ортиб бормоқда. Нега исломга қарши оммавий нафратлар ортиб бормоқда деган савол тўғилади. Ваҳолангки,  Британияда яшайдиган 3 миллион мусулмонлар  ўз иш жойлари маҳалла ва шаҳарларида тинч ва осоишта мақсаддаги ҳаётини кечиришмоқда Англиянинг тадқиқотчи ёзувчиси  Пибер Авборн ҳам  Англиялик сиёсатчилари ва айрим оммавий ахборот воситалари исломбадбинлик ва исломдан қўрқитиши жараёнини кенгайтириб таблиғотлар олиб боришмоқда  деган ақидага эгадир. У шунингдек  қоратанлилар ва бошқа озчиликлардан кейин энди  Ғарб жомеасида мусулмонларга камситишлар ва  таҳқирларни авж олганилигини таъкидламоқда.

Англия университети устози профессор Миллер  ҳам  сионистик ташкилотлар ва янги консерваторлар  давлатни маданий эркинликларни буғувчи ва оёқ ости этувчи қонунларни чиқаришга мажбурлашмоқда.  Давлатнинг терроризмга қараши қиладиган айррим қонун қоидалари деган иддаолар бу мамлактада ислоомбадбинлик ва исломдан қўрқитишга қаратилган деб айтди.

Media

Add comment


Security code
Refresh