Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 28 April 2016 11:54

Эронда Форс кўрфази миллий куни

Эронда Форс кўрфази миллий куни

   

       Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Жило янги фикрлар иникоси ҳафталик эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Эронда Форс кўрфази миллий куни" мавзуига бағишланади.     

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     

    29 апрел куни Эрон ислом жумҳуриятида Форс кўрфазининг миллий куни деб аталади. Нега айнан шу куни? Чунки Португалиялик босқинчилар айнан шу куни бу ўлкадан шармандаларча қувилган эдилар. Форс кўрфази миллий куни деб аташ зарурати эса Эрон аҳлининг тарихи, қадриятларини муҳофаза қилиш, бу улуғ миллатнинг минтақа давлатлари, шу жумладан дунёда тутган арзирли мавқеини таъкидлашдан келиб чиқади. Дунёнинг улкан қудратлари ва истилолчилар узоқ муддатлардан бери Форс кўрфази ва ундаги ҳаётий манбаларни қўлга киритиш иштиёқидалар. Улар доимий равишда дунёниг бу нозик, стратегик нуқтасига соҳиб бўлган давлат ўзининг бошқа миллат ва давлатларга сезиларли таъсир ўтказа олиш каби жаҳоний мақсадларига эришади, деган ақидани такрорлашади. Шу сабабли Форс кўрфазини қўлга киритиш зўравон дунё қудратларининг асосий армони бўлиб келаётир. Португалияликлар, голландлар, руслар, инглиз ва сўнгра америкаликлар ҳам Форс кўрфазини эгаллаш иштиёқида бўлган зўравонлардир. Эронда Исломий инқилоб ғалабасидан кейин Форс кўрфази ва Яқин Шарқдаги сиёсий музокаралар Ғарб зўравон давлатлари, шунингдек Америка қўшма штатларининг зарарига ҳал бўлди.

     Айрим Ғарб давлатлари, шунингдек Англия ва Америка қўшма штатларининг Эрон Ислом жумҳуриятига нисбатан сиёсатлари Эрондан қўрқитиш ва минтақа тарихидан Эрон номи ва қадриятларини сўндиришга қаратилган. Бу борада амалга оширишни мўлжаллаган тадбирларидан бири Форс кўрфази номини ўзгартиришга уринишдир. "Араб кўрфази" истилоҳи илк марта Форс кўрфазидаги инглиз сиёсий намояндаси Сер Чарлз Белгрев томонидан ишлатилган . Дарвоқеъ у Эрон ва Араб давлатлари ўртасига ихтилоф солиш учун шу номни ўйлаб топган эди. Белгрев ўттиз йил давомида Англия давлатининг Форс кўрфазидаги сиёсий вакили эди ва 1966 йили Форс кўрфазининг жанубий соҳиллари ҳақида китоб ёзди. У мана шу китобида биринчи маротаба "Араблар бу кўрфазни Араб кўрфази деб аташади" дея ёзди. Эронда Исломий инқилоб ғалабасидан кейин минтақанинг айрим араб шайхлари Форс кўрфазини оммавий ахборот воситалари ҳамда матбуот конференцияларида Араб кўрфази дея атай бошлашди.

      Ғарб давлатлари ҳам ғаразли ниятларни кўзлаган ҳолда халқаро ташкилотлар йиғилишларида  ва ҳатто илмий ва оммавий нашриётларда ҳам Форс кўрфази ўрнига Араб кўрфази дея ишлата бошлашди. Ваҳоланки Форс кўрфази номининг тарихи дунё тарихи қадар қадимийдир. Жаҳон халқлари тарихи, китобга ёзила бошланган пайтдан бери ва география фан сифатида ўрганила бошлаган даврдан эътиборан Форс кўрфази тўртта энг машҳур денгиздан бирини англатарди. Қадимги юнонликларнинг фикрича бутун олам сувлари бир улкан океандан бошланарди.

     Ахамонийлар сулоласидан бўлган Эрон императори Дориюш ўз битикларида Форс кўрфазини тилга олишидан анча илгари ҳам дунё аҳли Эроннинг жанубий сувлари ҳудудларини Порс номи билан атар эдилар. Ўтган асрларда ёзилиб, бугун Европа ва Америка кутубхоналарида сақланаётган тарих ва география фанига оид китоблар бу ҳақиқитнинг исботидир. Тарихнинг гувоҳлик беришича,  бир минтақа номини қасддан ўзгартириш ўша ҳудудда яшовчи халқнинг минг йилликлар билан ўлчанадиган қадр-қиймати ва мавқеъ-мартабасини йўқ қила олмайди. Инсоният тарихи йиллар давомида бундай муваффақиятсиз уринишларга гувоҳ бўлиб келмоқда. Бугунги кунда бир оддий ҳақиқатни барча билиши керак: зўравон қудратларнинг минтақа учун белгилаган ҳийла-найранглари иш бермайди, зеро Эрон ислом жумҳуриятининг ҳар бир эркак-аёли, ёш-қариси ва ҳатто болалари ҳам доимий форс кўрфазининг пок номи ва зилол сувларини ҳимоя қилишга доимо тайёрдирлар.

      Муҳтарам тингловчилар, " Жило янги фикрлар иникоси ҳафталик эшиттириш"ига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh