Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 20 April 2016 13:31

Шайх Баҳоийни улуғлаш куни

Шайх Баҳоийни улуғлаш куни

 

Шайх Баҳоий номи билан танилган Шайх Баҳоуддин Омилий ҳижрий 10 аср ва 11 асрнинг бошида Эрон сарзаминида ҳаёт ва фаолият олиб борган олимлардан эди. Бугунги дастуримиз давомида Эронлик ушбу донишманднинг эъзозлаш куни муносибати билан унинг ҳаёти ва ижоди билан ошно бўламиз.

Илм ва ҳуқуқшунослик осмонида гоҳида шундай юлдузлар порлаб қолишадиким, шеър ва ёзувчиликдан бошқа фитрий буюк доноликка ҳам эга бўлишади. Бундай доно ва заковатга эга бўлган шахслардан бири шак-шубҳасиз бу Шайх Баҳоий номи билан танилган Шайх Баҳоуддин Омилий эди. Азиз тингловчилар бугун урдибиҳишт ойининг учинчиси Шайх Баҳоийни улуғлаш куни билан туғри келади шунинг учун ушбу дастуримиз давомида қисқача ушбу донишманднинг ҳаёти ва олиб борган фаолиятлари ҳақида маълумот беришга сайъ-ҳаракат қиламиз.

Шайх Баҳоуддин Муҳаммад Омилий ҳижрий қамарий 10 ва 11 асрнинг бошларида яшаб ва фаолият олиб борган даҳо ва буюк намояндаларидан бири эди. Ҳамда илм ва билим соҳасида тўлиқлик ва хилмахилликка эга бўлиш учун унга тенг келадиган донишмандни топиш қийин. Маълумотнинг хилмахиллиги ва кенглигида ўз замонининг муҳим ва энг кенг қамровли олимлар жумласидан эди ва ушбу нуқтаи назардан донишмандлар ва фақеҳшунослар ўртасида ўзига хос мавқега эга бўлган эди. Шайх Баҳоий нафақат фиқҳ, ҳикмат, математика, луғат ва ҳадисда катта истеъдод ва билимга эга эди, балким маъқул ва манқул илмлари, яъни матефизик илмларида ҳам катта билимга эга эди.  

Шайх Баҳоий номи билан машҳур бўлган Баҳоуддин Муҳаммад Бин Изуддин Ҳусейн Бин Абдуссамад Бин Шамсиддин Муҳаммад Бин Ҳасан Бин Муҳаммад Бин Солеҳ Ҳорисий Ҳамадоний Омилий Жибоий   ҳижрий –қамарий 953 йил(милодий йил билан 1546) йилда Баълбакда таваллуд топди. У Сурия ва Шом ноҳиясидаги Жабалун Омилда "Жубъ"  ёки "Жубоъ" номли қишлоқда ҳаёт кечирарди ва Амирал-Мўминин Али алайҳиссаломнинг ихлосли ёронлари ва ислом динининг буюк намояндаларидан бўлган Ҳорис Бин Абдуллоҳ Аъвар Ҳамадоний аждодидан эди. Бузургвор олимлардан бўлган унинг олий қадрли отаси Абдуссамад Ҳорисийнинг фарзанди Шайх Ҳусейн шиа мусулмонларининг машҳур фақеҳшуноси марҳум Шаҳид Сонийнинг шогирдларидан эди. У фиқҳ ва усул илмлари ва ўз замонида ривожланган илмларда ўзига хос ақидага эга эди ва Шаҳид Соний шаҳодатга етганидан кейин ёшлик даврида Жабулун Омилда шиа мусулмонларининг ишларида бўзғинчилик ва оғир вазъият вужудга келиши натижасида Эронга келди. Шайх Баҳоий ҳам ўз отаси билан бирга Эронга сафар қилди. У фитрий заковат ва истеъдодга эга бўлиши туфайли Эроннинг илмий муҳити ва ўз отасининг фазилатларидан баҳра олиб, ўз асрининг билим ва илмларида катта тажриба ва билимга эга бўла олди. Шайх Баҳоий ҳижрий-қамарий 996 йилда Шоҳ Аббос-1-чининг янги пойтахти бўлмиш Исфаҳоннинг Шайхул-Ислом мансабига тайинланди ва умрининг охиригача ушбу мансабни ўз зиммасига олган эди.

Шайх Баҳоий турли мамлакатларга сафар қилди ва буюк устодлар наздида турли илмларни ўрганди. У китоб ёзиш ва унинг хилмахиллиги бўйича ислом дунёси ва Эрон уламолари ўртасида қунт билан фаолият олиб борган олимлар жумласидан эди. У ёзиб мерос қолдирган асарлар сонини 100 жилдан иборат деб билишади. Шунингдек астрономия илмида Шайх Баҳоийнинг кўрсатган ҳизматлари учун Юнеско ташкилоти милодий 2009 йилни унинг номи билан "Астрономия ва Шайх Баҳоий " деб ном қуйди.

Шайх Баҳоий уч тил, яъни форс, араб ва турк тилларида шеър ёзарди ва унинг ашъори маснавий, ғазал ва рубоиётдан ташкил топган. Шайх Баҳоий ашъорининг муштарак мазмун-мундарижаси ирфон ва зоҳидликка жиддий мойиллик зоҳир этади. Шайх Баҳоийнинг араб тилида ижод этган шеърларининг бир қисми топишмоқ ва муаммоларни тартиб беришдан иборатдирким унинг ушбу йўналишда катта истеъдодга эга бўлишидан далолат беради. Шайх Баҳоийнинг мазмунни ёпиқ, сирли ва сўзнинг қисқа баён этиш қобилияти ва иқтидорини унинг турли асарларида мушоҳида этиш мумкин.

Шайх Баҳоий ёзган машҳур асарларидан бу унинг "Кашкул" китоби саналади. Бу китоб ушбу буюк донишманднинг маълумотларидан ҳосил бўлган ва турли маърифат ва илмларни ўзига қамраб олган мажмўадан ташкил топган.

Бу китобнинг айрим қисмлари Шайх Баҳоийнинг ўзи қизиқадиган асарлари ва дивонларидан келтирилган иқтибослардан иборатдир ва бир қисми ҳам эса унинг ижод этган шеърлари ёки адабий ёзувларидан ташкил топган ва ўқувчини ушбу олимнинг салиқаси ва ақидалари билан ошно этади. Шайх Баҳоийнинг форс тилида ёзган ашъори одатда маснавийлар, ғазалиёт ва рубоиётдан иборатдир. У ғазалда Ҳофиз ва Фахриддин Ироқийга ва рубоий ижод этишда эса Абу Саъид Абулхайр ва Хожа Абдуллоҳ Ансорийга ва маснавий ёзишда эса Мавлавийга пайравлик қилган ҳолда шеър ижод этарди.       

     

Media

Add comment


Security code
Refresh