Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 14 April 2016 12:27

Ҳомун кўли Юнеско ташкилотининг рўйхатига киритилди.

Ҳомун кўли Юнеско ташкилотининг рўйхатига киритилди.

Яқинда Ҳомун кўли Юнеско ташкилотининг рўйхатига киритилди. Дастуримиз ушбу кўл билан таништиришга қаратилади. Эрон сарзаминининг 80 фоизини қамраб олган Эрон тоғлиги ясси тоғлар ва водийлардан иборат қир ҳамда чўл ва саҳрони вужудга келтирган. Ана шу хусусият Эрон мамлакати дунёнинг қуриқлиги ва ярим қуриқлигида жойлашганига қарамасдан хилмахил микроклиматга эга бўлиши сабабига айланган ва жуда совуқ иқлимдан бошлаб, ҳаддан ташқари иссиқ иқлим, ҳамда жуда намли ва ҳаддан тташқари қуриқ иқлим ушбу сарзаминда учрайди. Иқлимнинг хилмахиллиги, фаровон пастлик ва баландликларнинг борлиги, мамлакатнинг жануб ва шимолида икки кенг оролнинг мавжудлиги ушбу сарзаминда кўлларнинг шаклланишига сабаб бўлган. "Ромсар конвенцияси" халқаро бир шартнома ҳисобланадиким, кўлларни сақлаш ва уларни муҳофазат этиш мақсадида милодий 1971 йилда имзоланган эди. Дастлаб ушбу шартнома иштирок этган 18-та мамлакатнинг намояндалари билан имзоланди, аммо бугунги кунда 169 мамлакат ушбу шартномага аъзо бўлишган. Баҳман ойининг 13-чи куни ва милодий тақвимда эса февраль ойининг иккинчи куни ушбу конвенциянинг тасдиқланиш кунини Халқаро кўллар куни деб номлашди.

Бу конвенцияда дунёда муҳим бўлган кўлларнинг рўйхати тартиб берилган ҳамда ушбу конвенция "Ромсар рўйхати" номи билан машҳурдир. Англия миқдор нуқтаи назаридан 170-та кўлга эга бўлиши билан ва Канада масоҳат нуқтаи назаридан эса 140 минг квадрат киллометр кўл масоҳатига эга бўлиши билан ушбу рўйхатнинг рекордчилари қаторида жой олган. Бу конвенциянинг доимий қароргоҳи Швецария мамлакатида қарор олган.

Жаҳон бўйлаб Ромсар конвенцияси томонидан аниқланган 42 турли кўллар ўртасидан фақат биттасидан ташқари бошқа кўлларнинг намунаси Эрон мамлакатида учрайди.

Бу эса Эронда турли кўлларнинг борлигидан далолат беради. Шунингдек Эрон кўлларининг сони мамлакатнинг кенглиги туфайли жуда кўп ва уларнинг кенлик кўлами ҳам жуда кенгдир.  Уларнинг кенглиги бир неча гектардан бошланиб 500 минг гектаргача етади.

Ологул, Олмогул, Амир Калоя, Анзалий кўлларининг мажмўаси, Миноб, ширин ва шўр дарёларининг қуйилиш жойлари, Говхуний  кўли, Ҳомун Собирий, Ҳомун Ҳирманд, Урумия дарёси, Миёнкола ярим ороли, Гургон кўрфази Эроннинг турли минтақаларида жойлашган машҳур кўлларидан ҳисобланади.

Кўл унинг атроф муҳити сувдан ташкил топган умумий маконларнинг номидир. Кўллар одатда шундай бир вақтда шаклланадиким, ер усти  ёки унинг яқинида сув майдони мавжуд бўлса. Бошқа таъбир билан айтганда, мунча ҳам чуқур бўлмаган ер майдонини қоплаган бўлса.

Кўллар дунёнинг атроф муҳитини яратадиган муҳим манбалардан саналади. Мисол учун келтириш мумкинким, дунё жамиятининг яримини таъминлайдиган гуруч кўлларда етиштирадиган маҳсулотлар жумласидандир.

Бу экосистемалар дунё атроф муҳитига хилмахиллик бағишлайдиган бир бешик ҳисобланади ҳамда сув ва бошланғич регенератсия қобилиятини  таъминлаш билан ўсимликлар ва ўзига боғлиқ бўлган ҳайвонотларнинг тирик қолишларида муҳим рол уйнайди.

Кўллар қушлар, сутимизувчи ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, баллиқлар ва умуртқасизлар турларини муҳофазат этади. Балиқнинг 20 минг хили ўртасидан жаҳон бўйлаб 40 фоиздан ортиқи кўл сувларида яшайди. Кўллар ўсимлик генетик моддаларни захира этувчи манба ҳисобланади.

Тупроқ, сув, ўсимликлар ва ҳайвонотлар каби химиявий, биологик ва физиологик жисмларнинг бирбирига қарамақарши таъсирлари кўллар учун ҳаётий фаолиятларни вужудга келтиради. Жумладан сувни захира этиш, тўфонлардан сақлаш ва селнинг вайронага айлантириш жараёнини камайтириш ва қирғоқларни барқарор этиш ва уларнинг эрозиядан сақлаш ва кўллардан ер ости бўлоқлар учун сувни жойларини алмаштириш, ер ости сувларни юқорига чиқариш ва уларни ер усти сувларга айлантириш ва ҳал этиш орқали сувларни тозалаш, турли чукиндилар ва ва бошқа ифлосликларни тозалаш ва маҳаллий ҳаво ва сувни мослаштиришдан иборат. Эрон кўллари Осиё минтақасининг жануб-ғарбида ва жанубий яримшарда 140 дан ортиқ қушларнинг хиллари яшаш маконига айланган ва улар Эрон парандаларининг 30 фоизини ташкил этишади. Бундай яшаш шароити Эрон кўлларида озиқ-овқатнинг  фаровонлиги, хавфсизилиги, бошпанаҳга эга бўлиши ва муносиб об-ҳавонинг борлигидан далолат беради ва бу эса 63 хил қушларнинг Эрон кўлларида уя қуриб, тухм қуйишлари сабабига айланган. 77 хил қушлар эса қиш ва кўзни ушбу кўлларда ўтказишади.Ҳозирги кунда сув ва унинг атрофида яшайдиган 2 миллиондан ортиқ қушлар Эрон кўлларида зиш фаслини ўтказишади.         

                                   

Media

Add comment


Security code
Refresh