Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 07 April 2016 12:51

Халқаро соғлиқни сақлаш куни

   Халқаро соғлиқни сақлаш куни

Инсон узоқ вақтлардан бошлаб ҳозирги кунгача узоқ умрга эга бўлиш учун саломатлик йўлларини топиш ва шодоблик пайида бўлиб келган. Бу мақсадга эга бўлиш мунча ҳам қийин бўлмаган, чунки замон ўтиши билан инсонлар шундай хулосага келишдиким, узоқ умрлик кўпинча зеҳн ва жисмга етарли даражада эътибор бериш ва аҳамият қаратишга эҳтиёж сезади. Бу иш овқатланиш, муносиб тарзда дам олиш, доимий равишда спорт билан шуғулланиш ҳамда зеҳн ва жисмни керакли даражада мустаҳкамлаш орқали муяссар бўлади.

Аммо замон ўтиши, кексалик ва катта ёшга етиш билан инсонлар кўпроқ касалликларга гирифтор бўлиш билан юзмаюз бўлишди ва ушбу касалликларнинг ҳар бири уларнинг ҳаётларига хатар соладиган турли омиллардан келиб чиққарди ва уларнинг узоқ умрли бўлишларини қисқартирарди. Бу иш инсоният соғлиғини сақлаш, фойдали йўлларни тақдим этиш билан узоқ умрликни кенгайтириш  учун дунё бўйлаб касалликларга гирифтор бўлиш хатарлари билан ошно этиш ва уларнинг йўўларини аниқлаб берадиган бир ташкилотни ташкил этишнинг сабабига айланди.

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотини таъсис этиш милодий 1945 йилда Хитой ва Бразилия каби икки мамлакатнинг намояндалари таклифи билан Сан-Франсиско йиғилишида кўриб чиқилди.

Милодий 1947 йил апрель ойининг еттинчи кунида ушбу намояндалар соғлиқни сақлаш ташкилотининг низомини Бирлашган Миллатлар Ташкилотига йўбориш билан расмий равишда бундай ташкилотнинг вужудга келиши сабабига айланишди. Шунингдек уша йилнинг июнь ойида халқаро соғлиқни сақлаш биринчи ассамблеяси Женевада дунёнинг 61-та мамлакати намояндалари иштирокида ташкил этилди. Уша йилдан бошлаб ҳар йили еттинчи апрель куни Халқаро соғлиқни сақлаш куни унвонида саломатлик мавзўлари ва шиорларини танлаш, саломатлик ва соғлиқни сақлаш ҳақида халқнинг огоҳлигини кенгайтириш мақсади билан дунёнинг турли мамлакатларида нишонлаб келинмоқда ҳамда маҳалла, минтақа ва халқаро даражада турли дастурларни тақдим этиб келмоқда.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимким, бундай кунни ном қуйиш таклифини киритиш биринчи маротаба Эрон намояндалар ҳайатининг раиси марҳум доктор Муҳаммад Ҳусейн Ҳофизий томонидан милодий 1946 йил август ойинниг 12-чисида ўтказилган Нью-Йорк конфренциясида соғлиқни сақлаш халқаро ташкилоти ўз ишини бошлашидан 2 йил олдин таклиф этилган эди.

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақсади ер куррасида яшаётган барча инсонларнинг саломатлиги ва гигиена имкониятларини таъминлашдан иборатдир.

Ва ушбу мақсадни амалда татбиқ этиш учун ҳар йили умумий соғлиқни мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатларга кўмак бериш заминасини яратиш учун турли режа ва дастурлар амалга оширилади. Эрон ҳам биринчи мамлакатлардан бўлиб, ушбу ташкилотнинг аъзолигига кирди ва ҳар йили ушбу ташкилотнинг йиллик йиғилишларида иштирок этиб келмоқда.

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар йили умумий соғлиқни сақлаш арсасида саломатликни яхшилашга сабаб бўладиган фаолиятларда иштирок этиш жиҳатида жамият учун фурсат яратадиган муҳим вазифаларни белгилайдиган бир унвонни танлаб олади.

Бу ташкилот жорий йилда  Халқаро соқлиқни сақлаш кунини хатарли оқибатларга гирифтор этадиган халқнинг огоҳлигини кўтариш, муносиб ва илмий йўлларни тақдим этишни олдиндан аниқлаш, соғлом овқатланиш ва организм фаолиятлари орқали ушбу касалликнинг олдини олиш мақсадида "диабет" шиорини танлади. Диабет, ёки қанд касаллиги организмдаги метоболик касаллик ҳисобланади. Бу касалликда организм инсулин моддасини ишлаб чиқариш қобилиятини йўқотади ёки организм инсулин моддаси баробарида қаршилик кўрсатади ва бинобарин ишлаб чиқарилган инсулин ўзининг табиий фаолиятини амалга оширолмайди. Натижада қоннинг қанди ошиб кетади. Қонда қанднинг кўп миқдорда кўпайиши узоқ муддат давомида юрак, қон томирлари, асаб системалари ва генетал жинсий системалар, буйракларга жиддий зарар етказади. Милодий 2008-чи йилнинг статистик маълумотларига кўра,  жаҳонда 350 минг нафар шахс ушбу касалликка гирифтор бўлишган ва ушбу касаллик асосан қашшоқ ва ривожланаётган мамлакатларда кенгаймоқда. Милодий 2012 йилда диабет касаллиги дунёда 1,5 миллион нафар аҳолининг ўлимига сабаб бўлган ва унинг 80 фоизи ривожланаётган ва қашшоқ мамлакатларда рўй бўрмоқда.  Милодий 2014 йилда қулга киритилган маълумотларга кўра, 18 ёшга кирган шахсларнинг 9 фоизи ушбу касалликка мубтало бўлишган. Халқаро соқлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, диабет касаллиги милодий 2030 йилгача ўлимга гирифтор бўлишнинг еттинчи сабабига айланади. Шунинг учун милодий 2016 йилда халқаро соқлиқни сақлаш ташкилоти ана шу касаллик, яъни қанд касаллигига катта эътибор қаратади. Чунки бутун дунё бўйлаб ушбу касалликка чалинишнинг суръати ошиб кетмоқда. Агар ушбу шахсларга қандай қилиб қоннинг қандини назорат қилиш йўллари ўргатилмаса, бир неча йилдан сўнг диабет касаллигининг узоқ муддатли асоратлари намоён бўлади.       

                   

Media

Add comment


Security code
Refresh