Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 30 March 2016 13:30

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг Наврўз байрами муносибати билан йўллаган паёмлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг Наврўз байрами муносибати билан йўллаган паёмлари

Азиз тингловчилар ушбу дастурмиз давомида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Наврўз байрами муносибати билан йўллаган паёмларининг муҳим ва асосий жиҳатлари билан ошно бўламиз.

Наврўз байрамининг барча гўзалликлари ўртасида  янги йилнинг кириб келиш лаҳзалари эронликлар учун энг ширин ва эсга қоладиган лаҳзаларидан бири саналади. Бу лаҳзада ер қуёш атрофида янги ҳаракатини бошлайди ва эронликлар эса уни ҳаётнинг иккинчи маротаба бошланиши баҳонаси деб билишади. Янги йилнинг кириб келиш лаҳзалари оила аъзоларининг ҳафт син дастурхони атрофида ўтирганларида жонларида ироданинг яхшиланиши ва ўзгариши янада гуллаб яшнайди.

Ҳар ким ўз шароити ва ҳаётининг муҳим вазифаларига қараб ўзи учун янги қарор ва мақсадларни белгилаб олади ва Аллоҳ таолодан кўмак беришни илтимос қилади.

Эронда шундай одат борким, янги қарор қабул қилишнинг ушбу ширин дамларида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳам ўзларининг паёмларида аҳамият қаратиш ва унга қараб амал қилиш ва мамлакат иқтидор ва фахрланиш томон ҳаракат қилиши учун халққа янги йилдаги муҳим вазифаларни аниқлаб берадилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий   ҳазратлари ўтган йилларда мамлакатнинг муҳим вазифаларига биноан ҳар бир йилга ном қуядилар.

Миллий бирлашиш ва исломий ҳамдиллик, ислоҳот киритиш, истеъмол этишнинг намунаси, миллий ишлаб чиқариш ва иқтисодий ишлардан ҳимоят этиш, ривожланиш ва янгилик киритиш охирги йиллар давомида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари танлаб олинган муҳим вазифалар жумласидан эди. Ул ҳазрат Эрон мамлакатининг эҳтиёжларига эътибор қаратган ҳолда, бу йилни "Иқтисодий муқовимат, сайъ-ҳаракат ва амал қилиш " йили деб ном қуйдилар. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари охирги йиллар давомида иқтисодий муқовиматнинг лозимлигини таъкидлаш билан бирга уни қийинчиликлар устидан ғалаба қозониш ва Американинг золимликча жорий этган иқтисодий санкциялари баробарида матонат билан устувор тўришнинг ягона йўли деб биладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Наврўзий паёмларини Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз қизлари Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо ва Ҳазрат Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифга салавот ва салом йўллаш билан бошладилар. Ҳижрий-шамсий 1395 йил ўзининг бошланиши ва якун топишида Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳонинг валодат топган куни билан туғри келади. Ва Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бундай туғри келишни Эрон халқи учун баракат келтириши ва ул ҳазратнинг маънавияти ва ҳаётидан таълим олиш учун бир фурсат бўлишига умидворлик изҳор этдилар.

Ул ҳазрат Наврўз байрами муносибати билан эронликлар, айниқса шаҳидлар ва уруш иштирокчиларининг оилаларини табрикладилар ва шундай марҳамат қилдилар: "Охирга етган йил, яъни 1394-чи йил бошқа йилларга ўхшаб ширинлик, аччиқлик ва паст-баландликларга эга эди. Ҳаётнинг табиати шундан иборатдир. Мино фожеасининг аччиқлигидан бошлаб, 22 баҳман ойининг кўча намойишлари ва еттинчи исфанднинг сайловларининг шинин дамларигача ва умидликни вужудга келтирган Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури тажрибасидан бошлаб то ундаги хавотирланишларнинг барчаси ушбу йилда вужудга келган ҳодисалардан эди. Ва барча йиллар ҳам шундай бўлмоқда". 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари инсоннинг умри ва йиллари таҳдидлар ва фурсатлардан ташкил топган ва бизнинг ҳунаримиз фурсатлардан фойдаланиш ва таҳдидларни фурсатларга айлантиришдан иборат деб таъкидладилар. Ул ҳазрат янги йилда ушбу йилнинг фурсатларидан бу сўзнинг том маъносида фойдаланиш ва ушбу йил давомида мамлакат кўзга ташланадиган фарқият ва мувафаққиятларга эга бўлишига умидворлик изҳор этдилар.  

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 1395 йилда Эрон халқининг умидларига ишора этиб, ушбу умидларни амалда татбиқ этиш учун узлуксиз сайъ-ҳаракат қилиш керак,-деб таъкидладилар.

Ул ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: "Масаланинг муҳим томони шундан иборатким, Эрон халқи душманнинг таҳдидлари ва унинг душманликлари баробарида барча сайъ-ҳаракатларни ишга солиб, ўзини зарар кўришдан хориж этиши лозим"

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари иқтисодни Эроннинг бугунги энг асосий вазифаси деб билдилар ва агар иқтисодда давлат ва халқ таъсирчан сайъ-ҳаракат қила олса, умид қилиш шундан иборат бўладиким, бошқа масалаларда, жумладан ижтимоий, ахлоқий ва маданиятда ҳам яхши таъсирга эга бўлади,-деб таъкидладилар.

Ул ҳазрат ички ишлаб чиқариш, иш жойларини яратиш ва ишсизликни бартараф этишнинг аҳамиятига тўхталиб, иқтисодий ривож-равнақ топиш ва иқтисодий инқироз устидан ғалаба қозонишни халқнинг ҳақли талабларидан деб билдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари мамлакатнинг иқтисодий қийинчиликларини ҳал этиш йўлини иқтисодий муқовимат ва ички ишлаб чиқаришга аҳамият бериш деб билдилар ва иқтисодий муқовимат учун бошланғич ишлар ижро этилган. Аммо энди сайъ-ҳаракат қилиш ва амал қилиш замони етиб келган,-деб таъкидладилар. 

Ул ҳазрат шундай буюрдилар: "Мен бу йилда шиор унвонида қабул қилган нарсам бу иқтисодий муқовимат, сайъ-ҳаракат ва амал қилиш шиоридан  иборатдир.

Бу эса биз бунга эҳтиёж сезадиган туғри ва ёруғ йўлдир.  Албатта ушбу амал ва сайъ-ҳаракат қилиш бир йилнинг ўзида барча қийинчиликларни ҳал этади деб уйламаймиз. Аммо ишончим комилким, агар бу сайъ-ҳаракат ва амал қилиш режалаштирилган шаклда ва туғри ижро этилса, биз ушбу йилнинг охирида унинг нишоналарини мушоҳида этамиз. Ушбу йўлда сайъ-ҳаракат қилган ва сайъ-ҳаракат қилаётган барча шахслардан миннатдорчилигимни баён этаман!"      

                            

Media

Add comment


Security code
Refresh