Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 03 March 2016 12:37

Дарахт экиш куни

Дарахт экиш куни

Азизлар бугунги дастуримиз давомида атроф-муҳитни муҳофазат этишда дарахт экишнинг аҳамияти ҳамда ислом ва Эрон маданиятининг таълимотларида  ушбу мавзўга диққат-эътибор қаратиш ҳақида ишора этиб ўтилади.

Азиз тингловчилар исфанд ойининг 15-чиси милодий ҳисоб билан март ойининг 6-чи куни Эрон Ислом Жумҳуриятида  дарахтлар экиш куни деб эълон қилган. Ҳар йили Эронда ўзига хос тарзда ушбу кунни кўтиб олишади Ва халқ ҳам парклар,ўрмонзорлар,  қишлоқ ва шаҳарларнинг турли хиёбонларига келиб ёш ниҳолларни экиш билан шуғулланишади.

Эронликлар дарахт экишлари билан кириб келаётган янги йилни кўтиб олишади ва ҳақиқатан ҳам ушбу амални ижро этишлари билан ерга қайта ҳаёт бағишлашади.  

Бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларида ўтказиладиган яхши маросим ва байрамлардан бири бу дарахт экиш маросимларини ўтказиш ҳисобланади. Бу кунда дунёнинг турли мамлакатлари хилмахил ниҳоллар ва дарахтларни экиш билан шуғулланишади. Албатта ушбу куннинг таърихи ҳар бир мамлакатнинг об-ҳавосига қараб бирбиридан фарқ қилади. Ва ҳар бир мамлакат ўз иқлимига қараб ва дарахтлар гуллаб-яшнаш қобилиятига эга бўлган пайтда ушбу кунни кўтиб олишади. Дарахт экиш  кунини расмий равишда ижро этиш дастлаб Мартон Стерлинг номи билан танилган шахс томонидан Американинг Небраска штатида милодий 1872 йил апрель ойининг 10-чи кунида  ўтказилди.

Айтишларича, уша кунда 1 миллиондан ортиқ дарахт экилди. Аммо бир неча муддат ўтишидан сўнг, Америкада бу таърих апрель ойининг охирги жума кунига кучирилди.  

Албатта бундан олдин ҳам дунёнинг турли маданиятлари ва динларида ниҳол ва дарахт экиш ўзига хос мавқега эга эди. Жумладан муқаддас ислом дини мусулмонларни дарахт экиш учун тарғибот қилиб кўрсатмалар беради. Ислом дини пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳам дарахт экишнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтадилар. Ва бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: "Агар бирон шахс дарахт экса ёки бирон бир экинзорга экин экса ва инсонлар, ҳайвонлар ёки қушлар ундан фойдалансалар бу иш уша шахснинг қилган садақаси ҳисобланади"

Дин бузургворларининг аксарияти ҳам дарахт экишнинг аҳамиятини таъкилаб ўтишган ва ўзлари ҳам дарахт экишга махсус аҳамият қаратишган. Намуна унвонида мисол келтириш мумкинким, шиа мусулмонларининг биринчи имоми Ҳазрат Али алайҳиссалом Мадина шаҳрида фаровон хурмозорларни яратиш учун фармон бердилар. Ва ушбу боғларнинг аксариятини Худо йўлига вақф этдилар.

Дарахт экиш Эронда ҳам таърихий анъана ва миллий қизиқиш пойдиворига эгадир. Таърихнинг гувоҳлик беришича, қадимий эронликлар махсус байрамларга эга бўлган эдилар ва ушбу байрамларда дарахт экиш билан шуғулланишарди ва амалда ер, тупроқ ва экин экишга ҳурмат-эҳтиром заҳир этишарди. Чунончи, Жамшид қасрида Ҳахоманишлар давридан қолган тошлар каби қадимий мерос ва обидаларда дарахтнинг шакли сарв дарахти шаклида тасвирланади. Сарв дарахти ҳамиша яшил дарахт бўлиши сабабли Эронда доимий равишда ўзига хос аҳамиятга эга эди. Тошларда ва таърихий обидаларда тасвирланган расмларга қўшимча, тўқимачилик ишлаб чиқариш ҳунармандчилигида ҳам дарахт ёки ўсимликларнинг шаклларини мушоҳида этиш мумкин. Минятура каби Эроннинг бошқа санъатида ҳам дарахт махсус ўринга эгадир.

Эронликларнинг диққат-эътиборига қарор олган бошқа дарахтлардан бири бу чинор дарахтини тилга олиш мумкин.

Франциялик шарқшунос ва донишманд Генри Моса "Эроннинг одоби ва эътиқодлари " китобида сафарномаларнинг нақл этилган ривоятларига таяниб, Эроннинг тўрт бурчакларида экилган муқаддас чинорнинг кўп намуналарини  келтиради. Бу китобда Норун ва шамшод дарахтларидан ҳам эронликларнинг диққат-эътиборига қарор олган дарахтлар унвонида тилга олади.

Аммо нима учун дарахт узоқ ўтмишдан бошлаб, инсонларнинг диққат-эътиборига қарор олган? 

Уларнинг диққат-эътиборига қарор олишининг муҳим сабаби бу тирик мавжудотларнинг ҳаётида дарахтнинг муҳим рол уйнаши ҳисобланади. Айниқса, бугунги кунда инсоният ҳаётининг саноатланиб кетиши вақтида инсон ҳаётида дарахтлар янада жиддий муҳим аҳамиятни касб этади. Чунки саноат корхоналарининг фаолият олиб бориши, ҳаддан ташқари умумий нақлиёт воситаларининг купайиб кетиши ва катта шаҳарлар миқёсида уларнинг кунлик фаолият олиб боришлари карбон диоксиди каби хатарли ва ҳалокатли газларнинг ҳавода тарқалиши ва ҳавони ифлослаши сабабли инсонларнинг соғлиқларига таҳдид солмоқда ва ушбу зарарли газларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши ҳам ҳавода оксиген мизонининг камайиши сабабига айланмоқда.  Бу оғир вазъият юрак ва упка касалликларига гирифтор бўлган одамлар, кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаларга жиддий таҳдид солади. Бундай шароитда дарахт ва дарахт экиш ушбу ифлосликларга қарши кўраш олиб бориш учун энг муносиб йўл ҳисобланади. Катта шаҳарлар атрофида яшил фазони ва сунъий ўрмонзорларни ижод этишни оксиген ишлаб чиқарадиган корхоналарга нисбат беришади.

Олиб борилган тадқиқотларга кўра, ҳозирги кунда  ер куррасида яшайдиган аҳолининг эҳтиёжларини қониқтирадиган оксигеннинг 60 фоизини ўрмонзорлар ва дарахтлар таъминлайди. Бу изланишлар шуни кўрсатадиким, бир дарахт бир йил давомида 25-30 киллограмм оксигенни ишлаб чиқаради. Ва бир егктар ерда дарахт экиш бир йилда 5, 2 тонна оксигенни атмосферага тарқатади ва бу мизон эса бир йил давомида 10 нафар инсоннинг оксигенга бўлган эҳтиёжларини таъминлайди.      

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh