Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 25 February 2016 12:27

Исломда маслаҳат ва кенгашиш

Исломда маслаҳат ва кенгашиш

Азизлар бугунги дастуримиз давомида исломда маслаҳат қилиш ва кенгашишнинг аҳамияти ҳақида ишора этиб ўтилади.

Ҳижрий-шамсий 1394 йил исфанд ойининг 7 чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил февраль ойининг 26 чиси Эрон мусулмон халқининг таърихида тақдирни белгиловчи кунларидан бошқа бири билан туғри келади. Бу кунда Эрон халқи Исломий парламентнинг унинчи даври ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши сайловларининг бешинчи даврида иштирок этиш учун сайлов участкаларига боришади.  Бугун жума кунида турли дин, мазҳаблар ва қавмларга эга бўлишига қарамасдан Эрон бўйлаб миллионлаб нафар халқ ўз номзадларини сайлашлари билан миллий ваҳдатни яна бир карра дунё аҳлига намойиш этишади. Ажабланарли томони шундаки, Эрон Исломий Инқилоб ғалаба қозониши ва Исломий Жумҳурият низоми ташкил этилишидан кейин Эрон халқи доимий равишда сайловларда кенг ҳузур топишлари билан ўз мамлакатларининг тақдирини белгишлашда иштирок этишнинг энг олий мизонини кўрсатиб келишмоқда ва бу эса ўз навбатида дунёда ҳузур топишнинг мислсиз мизони саналади.

Исломий Инқилоб ғалаба қозониши ва Исломий Жумҳурият тизими ташкил этилиши билан асил ислом таълимотлари ва кўрсатмаларига асосланган Эроннинг асосий қонуни ҳам тасдиқланди. Шунинг учун Исломий Жумҳуриятнинг асосий қонунида мамлакат ишларини бошқаришда кенгашиш, маслаҳат қилиш ва умумий рай беришга мурожаат этиш масаласи махсус аҳамиятни касб этган усуллардан бири ҳисобланади. Асосий қонуннинг олтинчи моддасида  шундай келтирилади, Эрон Ислом Жумҳуриятида мамлакатнинг ишлари мамлакат президенти, исломий парламент намояндалари, кенгаш ва ушбу кенгаш аъзоларини сайлаш орқали умумий рай беришга таяниб бошқарилиши лозим. Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунига кўра, президентлик, исломий парламент ва кенгашлар намояндалигининг муддати тўрт йил этиб белгиланган ва халқни умумий рай бермасдан бошқармаслик учун ҳар бир даврнинг сайлови эса олдинги давр ўз якунига етмасдан ўтказилиши лозим.

Халқ томонидан сайланадиган органлар ўртасидан икки орган, яъни исломий парламент ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши Эронда махсус аҳамиятга эгадир. Исломий парламент 290 намояндага эга бўлиши билан қунун чиқариш ва назорат қилиш бўлимига бўлинади. Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши ҳам халқ томонидан сайланади. Мазкур кенгаш фақеҳшунослар, исломшунослар ва мутафаккирлардан ташкил топиб, раҳбарни сайлаш вазифасини ўз зиммасига олади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунига асосан Ҳазрат валиаср ажжалаллоҳу фаражаҳу шарифнинг йўқлигида Эрон Ислом Жумҳурияти умматнинг имомати ва ишларнинг вилоятини адолатли,тақводор, вазъиятдан огоҳ, шужоатли, раҳбар ва маҳоратли фақиҳнинг зиммасига юклатиладиким, раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши томонидан сайланади. Раҳбарликни сайлаш муҳим иш бўлишини эътиборга олган ҳолда,  ушбу иш мутахассис ва огоҳ  шахснинг зиммасига юклатилади.  

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунида ишларни бошқаришда кенгашиш, маслаҳат қилиш ва халқнинг аралашувининг лозимлигининг аҳамияти ҳақида шундай келтирилади: Эрон Ислом Жумҳуриятининг халқчилик характерга эга бўлишига қўшимча  асил ислом тавсиялари ва пок Қуръоннинг кўрсатмаларига қараб амал қилишнинг нишонаси ҳисобланади.

Шак-шубҳасиз Аллоҳ таоло томонидан инсониятга ато этган энг буюк неъматлардан бири бу ақл неъмати саналадиким, ундан туғри фойдаланиши билан хушбахтликка  эришади.

Энг яхши йўл ва усулларни сайлашда ақл кўмак беради ва ишларни бошқаришда маслаҳат қилиш ақлдан туғри фойдаланишнинг энг муҳим намуналдаридан бири ҳисобланади.  Ислом энг комил ва охирги дин сифатида маслаҳатлашишга катта аҳамият беради ва доимий равишда ўзининг таълимотларида кенгашиш ва маслаҳат олиб боришни таъкидлаб ўтади. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 233-чи ,Ол-Имрон сурасининг 159-чи оятида ва Шўро сурасининг 38-чи оятида маслаҳат қилиш ва халқнинг райига эътибор қаратиш ва ҳамжиҳатликка ишора этилади ва ҳатто Қуръони каримнинг сураларидан бирини Шўро сураси деб ном қуйиш билан ислом динида ушбу мавзўнинг катта ва қандай даражада аҳамиятга эга бўлиши намоён бўлади. Ол-Имрон сурасининг 159 ояти каримасида Ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга хитоб айлаб, шундай марҳамат қилади: "Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир"

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh