Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 18 February 2016 12:42

Фажр филмига бағишланган 34-чи кинофестевали

Фажр филмига бағишланган 34-чи кинофестевали

Халқаро Фажр филми фестевали Эрон киносининг муҳим фестевалларидан бири ҳисобланади ва ҳижрий-шамсий 1361йили ва милодий ҳисоб билан 1983-чи йилдан бошлаб ҳозирги кунгача Исломий Инқилоб ғалаба қозониши айёмлари арафасида ҳар йили февраль ойида Теҳронда ўтказилади. Бу кино фестеваль Форобий номидаги кино фонди, Исломий кўрсатмалар ва маданият визирлигининг  назорати остида ўтказилади ва ушбу кино фестевалнинг 33 чи даврасидан бошлаб, халқаро бўлими алоҳида бўлим унвонида ажратилди ва халқаро бўлимнинг фестевали урдибиҳишт, яъни май ойида алоҳида равишда ўтказилади. Фажр филми кинофестевалининг 34- чи даврасининг якуний маросими  баҳман ойининг 22-чисида, Теҳрондаги  Милод гумбазининг  йиғилиш залида ўтказилди ва  маросим чоғида, Симурғ мукофотининг совриндорлари аниқланди. Кино фестевалнинг ушбу даврида 22 та филм "Симурғ савдоси" йўналишида ва "Янги қараш" номинациясида эса 11-та филм ва "ҳунар ва тажриба" наминациясида 11-та филм тақдим этилган эди.

Шунингдек бу йилда ўтказилган Фажр филми фестевалида биринчи маротаба 8-та мултипликацион филм ҳам тақдим этилган эди. Ҳамда Фажр филми фестевалида 11-та ҳужжатли филм "ҳақиқат киноси" йўналишида тақдим этилган эди.

Ҳужжатли филм йўналиши бўйича энг яхши филм мукофоти Беҳрўз Нуронийпур тайёрлаган  "157А" филмига, энг яхши режисёрлик номинациясида "Тонгдаги орзулар"  филмида режисёрлик қилган Меҳрдод Аскунийга ва ҳунар ва технология ютуқлари номинациясида эса "Бир томонлама аҳоли" номли ҳужжатли филмни тасвирга туширгани учун Ризо Темурийга тақдим этилди.

Ҳужжатли филмларни тасвирга туширишда қийматли асарларни ижод этишда собиқаси бўлган Нуронийпур ушбу филмни яратилиши ҳақида шундай айтди: "Бу филмда менинг назарим бугунги жаҳонда инсоният ҳақидаги баҳс-мунозараларнинг бошқа йўлга кириб кетишига ишора этилади ва филм ижодкорларининг сайъ-ҳаракатлари эса фақат қудратнинг фикрида бўлган ва инсониийлик масаласи улар учун аҳамиятга эга бўлмаган  шахсларнинг уруш келтириб чиқаришлари ва такфирий гуруҳларнинг ҳужумларида суриялик қизларнинг айрим дард-аламларини намойиш этишдан иборат эди"

У ИШИД террористик гуруҳининг ваҳийликлари ҳақида шундай фикр баён этади: "Маълумки, ИШИД террорстик гуруҳининг аъзолари ғарбликларнинг кенг ҳимоятлари билан террористик амалиётларга қул уришади. Чунки улар  шаклланишларининг моҳияти ғарблик сиёсатчиларга тегишлидир ва бу ўртада Суриянинг ҳимояланмаган халқи зўравон қудратларнинг  уйинига айланиб қолишади. Бу масала юз бераётган ваҳшийликларга қарши қиём қилиш ва турли йўллар орқали ҳақиқатни фош этиш учун турли мамлакатларнинг халқи ва санъаткорлари аксуламалларига қарор олиши лозим! Ҳужжатли филм ҳам ҳақиқатни                           

намойиш этишда энг яхши воситалардан бири ҳисобланади."    

"157 А" филми ҳам бундан олдинги бир нечита кино фестевалларда экранларда намойиш этилган эди ва ушбу филмда ИШИД террористик гуруҳи билан урушлар жараёнларида ота-оналари ҳалок бўлганларидан сўнг Туркия чегара ҳудудларига бориб яшашга мажбур бўлган уч нафар суриялик қизлар ҳаётлари ҳақида ривоят қилинади. Филмнинг асосий сюжетини ушбу уч нафар ёш қиз ташкил этади ва филмда ривоят этиладиган мавзў бу террористлар уларнинг яшаш манзилларига ҳужум қилишлари, отасининг ҳалок бўлиши ва оналарининг асирликка тушиб қолиши ва қамоқхонада улар билан юзага келган барча ҳодисаларни ўзига қамраб олади.

Аммо достон бу ерда тугаб қолмайди. Бегуноҳ ва маъсума ушбу қизлар ҳаётий муаммога ҳам юзмаюз бўлишади ва ушбу муаммони баён тишдан уялиб, бошқаларнинг қарашларидан ҳам қурқишади. Ёшлари кичик бўлганлиги сабабли ҳатто ушбу мавзў билан қарши кўраш олиб бориш йўлини ҳам билишмайди. Улар ҳомиладор бўлишган ва филм ҳам мазкур даврда уларнинг ана шу аччиқ ҳаётлари  ҳақида ривоят этади.

Эроннинг 7 нафар машҳур кино санъаткорларидан ташкил топган доварлик ҳайатлари "Симурғ савдоси" наминациясининг мукофотини ўз совриндорларига топширишди. Бу йўналишда ёзувчи ва режисёр Саъид Рустоий томонидан милодий 2015 йилда тасвирга туширилган "Абадият ва бир кун " номли филм тамошочилар ва танқидчиларнинг диққат-эътиборига қарор олди ва Фажр филми фестевалининг 34-чи даврасининг 9- та Биллурли Симурғини (яъни 6 симурғни асосий наминациясида ва 2-та симурғни эса янги қараш наминацияси ва ҳамда тамошочилар нуқтаи назаридан энг яхши филм наминацияси буйича битта симурғни) олишга муяссар бўлди. Рустоий ёш кино режисёр ҳисобланади ва у ўзининг ижодиёти давомида кўпинча яхши ва қисқа филмларни тасвирга олиб келган ва "Абадият ва бир кун" номли ушбу филм унинг биринчи бадеий филми эди.       

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh