Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 11 February 2016 12:15

Суриялик гўдакларнинг бошидан кечираётган сарсон-саргардонликлари

Суриялик гўдакларнинг бошидан кечираётган сарсон-саргардонликлари

Айлан ҳаммаси бўлиб уч маротабагина баҳор фаслининг ғунчаларини кўрган эди. У шундай замонда дунёга келдиким такфирийлар жиноятларининг аччиқ таъми баҳор фаслининг ширин лаҳзаларини шаҳар халқининг ҳаётидан олган эди.

У болалардек юриш ва хурсандчилик қилишни хоҳларди. Аммо онасининг хавотирга тушган қарашлари унга тўғон бўларди. Айлан она бағрида фақат   қалбининг қаттиқ талпинишларини ҳис этган эди. У онаси нима учун ором ва осойишта эмаслигини тушунмасди. Аммо беш ёшга кирган акаси ҳаётнинг қисқа бир муддати давомида оғир бир булут ота ва онасидан умид қилиш ёруғлигини олган эди.  

Отаси изтироб, ҳаяжон ва умид  билан  ўз фарзандлари ва турмуш ўртоғини кемага миндирган пайтида, Айлан отасининг буйнига қаттиқ ёпишиб олган эди. Фақат бир соат ўтганидан кейин денгизнинг тўлқини отасининг куч-қудратини олди ва Айлан ўзининг енгил болалик вужуди билан денгизнинг ваҳшатли тўлқинлари орасига чукиб кетди. Сув тулқинининг товуши қисқа умрида меҳрубонсизликча кўйлаган алласига айланиб ыолди. Бир неча кунлардан кейин Туркиянинг қирғоқларида унинг жонсиз жасадидан туширилган тасвир дунё аҳлини ларзага келтирди ва инсоният таърихининг бошқа бир саҳифасини шармандаликка юзмаюз этди. Бундан кейинги кунларда ҳам дунё аҳли суриялик овора бўлган болаларнинг ўлик жасадларини денгиз қирғоқларида тасвирга туширилгани шоҳидига айланди. Аммо ҳалигача қурқув ва умид кемалари бирин кетин денгиз тўлқинлари билан кўраш олиб бориш учун боришмоқда.

Ҳелмо ўз жонини соқ-саломат денгиз қирғоқларига етказган қизлар жумласидан эди. Сув ва озиқ-овқатсиз узоқ масофаларни кезиб ўтиш уни хаста ва касал қилган эди. Унинг кичик акаси бундай қийинчиликларга чидай олмади ва ўз мақсадларига етмасдан жон берди. Ҳелмо, энди ўзининг хасталанган руҳи, жони ва суриялик минглаб нафар овора бўлганлар билан ўз ватанини тарк этиб бошқа мамлакатларга йўл олганди.

Қонга бўялган жасадлар ва кесилган бошларнинг даҳшатли саҳналари кечалари у кўрадиган ёмон тушга айланиб қолган. Оддий бир деҳқон бўлган унинг отасини ИШИД террорчи гурўҳи такфирий террористлар билан ҳамкорлик қилмаслиги учун раҳмсизликча қатл этди. Ойлар давомида ваҳшатга келиш ва азоб-уқубат тортишидан сўнг, энди у ва унинг онаси бошқа суриялик қочқин оворалар қаторида Европага етиб келди. Онаси муқовимат қилиш куч-қудратига эга эмас ва ўз ҳаётининг ёлғиз сармояси, яъне қизини изтироб билан ўз бағрига босади.

Ҳелмо 9 ёшга кирган ва унинг зеҳни барча азоб-уқубатларни таҳлил қила олмайди. У ўз келажаки қандай бўлишини ҳам тасаввур эта олмайди. Хафсизлик сўзи унга ўхшаган болалар учун мафҳумсиз бир сўзга айланиб қолган.

Ҳелмонинг кўзларида хасталикни мушоҳада этиш мумкин ва унинг қуллари зайиф ва изтиробдан гоҳ-гоҳида титрар эди. Энди у шундай мамлакатга келиб қолганким, кўп инсонлар уни мусофир деб ўйлашади. Овора бўлган аёллардан бири Ҳелмонинг онасига ундан бохабар бўлишини сўради. У жинсий қулликлар ва қочқин овораларнинг тана органлари билан  савдо-сотиқ қилишлари ҳақида сўҳбатлашарди. Ҳелмо бу сўзларнинг маъносини тушунмас эди. Аммо онанинг изтиробланган қарашларидан уни жиддий хавф-хатар таҳдид соладиганини тушунарди. Энди касаллик , очлик ва бошпанаҳсизлик азоб-уқубатлари бу янги хабар баробарида ҳеч нарсадек кўринарди.

Ироқлик ва суриялик болаларнинг нимжон елкалари овораликнинг оғир юкини кўтаришга заифланиб қолган. Бу гуноҳсиз болаларнинг гуноҳлари она-юртларида туғилганларидадир.

Уй ва манзилларини қулдан бой бериш,ота-она ва яқин қариндошларни қулдан бой беришларидан ғам кулфатга тушиш, болалик кўзлари билан даҳшатли жиноятларни кўриш ёки ғариблик хиёбонларида оғир ишларни бажариш овараликка гирифтор бўлган болаларнинг тақдирлари ҳисобланади.   Юрупелнинг берган маълумотларига кўра, ҳозирда 270 минг болалар Европанинг муҳожират қилиш системалари рўйхатига киритилган . Бунга қўшимча, кўп болалар  Ливан, Туркия ва бошқа мамлакатларга қочиб кетишган. Бу болаларнинг кўпчилиги охирги ҳодисалар давомида, ўз ота-оналарини қулдан бой бериб, бошпанаҳсиз бошқа юртларга қочиб кетишган. Бу болаларнинг аксариятлари махсус ажратилган лагерларда жойлашиб, аммо кўпчиликлари эса чегара минтақалари ва шаҳарнинг ҳошиялари, хиёбонлар чеккаларида яшаш учун энг кам имкониятлар билан кун кечиришмоқда. ИШИД террорчи гуруҳ кофир ва номуслмонлик айби билан уларни ҳар қандай жиноятларга муносиб деб билишарди. Ва энди эса ғарблик мизбонлар ҳам уларнинг мусулмон эканликларини айблаб, ҳаётнинг энг оддий имкониятларидан ва инсонпарварлик хатти-ҳаракатларидан марҳум қилишмоқда.

Ислом дунёси ҳозирда тафриқа солишлар натижасида катта мусибатларга юзмаюз бўлган. Зўравон қудратларнинг раҳбарлари, яъни Америка ва унинг ғарбдаги иттифоқчилари ислом динини мағлубиятга учратиш ва исломий сарзаминларни ишғол этиш учун шум режаларни тузишган. Улар экстремизни ҳимоят этиш ва исломий минтақаларда террористик гуруҳларни кенгайтиришни ўз мақсадларига эришишдаги энг муҳим йўл унвонида талқин беришади. Америка ташқи ишлар собиқ вазири Хиллери Клинтон конгрессда Ал-Қоида террористик гуруҳини вужудга келтирганликлари  ва уни ҳимоят этишларини эътироф этди. Энди ҳам терроризм билан қарши кўраш олиб бориш ҳақидаги асоссиз иддаоларига қарамасдан ИШИД террорчи гуруҳ ва унга ўхшаш гуруҳларни Америка томонидан ҳимоят этиши ҳеч кимга сирр эмас. Эндиликда ислом дунёсининг фарзандлари эса зўравон қудратларнинг ёвуз сиёсатларининг қурбонига айланишмоқда.        

                               

Media

Add comment


Security code
Refresh