Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 28 January 2016 12:33

Европанинг барча ёшларига

Европанинг барча ёшларига

Азиз тингловчилар! "Европанинг барча ёшларига" дастурининг бошқа бир қисмини сиз азизларга тақдим этамиз. Бу дастур Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг Ғарб ёшларига йўллаган мактубларининг турли жиҳатларини баён этишга қаратилади.

Сизга маълумким, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари иккинчи маротаба йўллаган очиқ ўз номаларида Европа ва Америка ёшларини ўз мухотабларига қарор бердилар ва ушбу номада терроризм ва унинг келиб чиқиш илдизлари ҳақида фикр баён этдилар. Эрон Исломий Инқилоб муаззам раҳбари мазкур номада терроризм ҳодисасини Ғарб ва ислом дунёсининг муштарак муаммоси ва дард-алами деб билдилар ва эндиликда Ғарб мамлакатлари юзмаюз бўлган терроризм ун йиллар давомида энг оғир шароитда исломий жомеани, жумладан Фаластинни ўзининг қурбонига айлантирган,-деб таъкидладилар. Ул ҳазрат Ғарб мамлакатларининг исломий жамиятга қарши терроризмдан ҳимоят этишларига ишора этиб, Ғарб ёшларидан терроризмнинг илдизлари ҳақида андиша қилишлари ва уларга нисбатан чор-тадбир кўришларини сўрадилар.

Эрон Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз макутбларининг бир қисмида исломий уйғониш ҳаракатига нисбатан Ғарбнинг икки сатандартли ёндошишлари, Ғарбнинг ошкора тарзда Исроил давлатининг  терроризмини ҳимоят этишлари ва Ғарб мамлакатларининг ислом дунёсига амалга оширган охирги ҳужумларига ишора этадилар ва шуни таъкидладиларким, бу ҳужумлар инсоний зарарларни вужудга келтириши ҳамда исломий мамлакатларнинг саноати ва иқтисодининг инфратизимларини нобуд қилишига қўшимча Ғарбнинг бирбирига қарамақарши бўлган мантиқининг намунаси ҳисобланади.

Ажабланарли томони шундаким, 14 йил давомида амалга оширган ушбу ҳарбий ҳужумлар натижасида Осиёнинг ғарбида ноҳарбийлар ўртасидан минглаб нафар шахсларнинг ҳалок бўлишлари сабабига айланди, ҳамда ушбу ҳужумлар терроризм билан қарши кўрашиш баҳонаси ва инсонпарварлик шиорлари билан амалга оширилди.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шундай ёзадилар: " ҳужумчиларнинг икки юзламачи ва чеҳра яратишларидан ислом дунёсининг бу йиллар давомида  тортган азоб-уқубатлари, моддий зарарлардан кам эмас."

Ул ҳазрат шунингдек шундай таъкидлайдилар: "Ғарб сиёсатларида икки стандартли ва икки юзламачи сиёсат ва меъёрлар бор экан ва қудратли ҳомийларнинг қарашларида терроризмни яхши ва ёмон терроризмга тақсимлашлари давом этар экан ҳамда давлатнинг манфаатлари инсоний ва ахлоқий қадриятлардан афзалроқ мавқега тўрар экан душманликнинг илдизларини бошқа жойдан қидириш мумкин эмас."

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари  мазкур номада Ғарбнинг зўравонликка асосланган сиёсатлари аста-секинлик билан Ғарбнинг маданий сиёсатларига чуқур илдиз отган ва унинг натижаси эса бошқа маданиятларга қарши осойишталик ва юмшоқлик билан ҳужум қилиш ҳисобланади.

Ул ҳазрат узоқ асрлар давомида мусулмонларнинг бошқа маданиятлар билан яхшилик ва тинчлик билан муносибатда бўлишларига ишора этиб, терроризмнинг илдизлари ақидаларга боғлиқ эмас, балки юклатилган ва турли хил маданиятларнинг бир бирига боғланиб ва аралашиб қолишининг натижасидир,-деб таъкидлайдилар.

Ул ҳазрат ИШИД террористик гуруҳини импорт қилинган маданият билан мувафаққиятсиз қўшилишнинг маҳсули деб билдилар ва шундай ёзадилар: "Таърихий ишончли далиллар шундан далолат берадиким, экстремистик ва рад этилган бир  тафаккур билан мустабид мустамликачиликнинг бирлашуви бу ҳам бўлса бадавий кучманчи қабиланинг марказида қандай қилиб ушбу минтақада экстремизмнинг уруғини экди?"

Бундай бўлмаса, қандай қилиб бир инсоннинг жонини олишни барча инсониятни қатл этиш деб биладиган энг инсоний ва энг ахлоқий диний мактабларнинг қалбида ИШИД террорчи гуруҳ каби террористик гуруҳ вужудга келиши мумкин?.  

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари душманлик ва терроризмни ижод этишда Ғарб маданияти ҳужумининг таъсири ҳақида шундай буюрадилар: "Жаҳон мамлакатларининг аксарияти миллий ва маҳаллий ўз маданиятларидан фахрланишади ва бу маданиятлар зуҳур топиш ва ривожланишида эса юз йиллар давомида инсон жамиятига яхши маънавий озуқа бағишлади. Ислом дунёси ҳам бу ишдан мустасно эмас. Аммо ҳозирги даврда  Ғарб дунёси ривожланган воситалардан фойдаланиб дунё маданиятларини бир-бирига ўхшатиш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. Мен бошқа миллатларга Ғарбнинг маданиятини юклатиш ва мустақил маданиятларни кичик деб ҳисоблашни яширин ва катта зарар келтирадиган душманлик деб талқин этаман!"

Маданиятлар ўртасидаги муносибатлар икки ҳолатда вужудга келиши мумкин. Биринчи ҳолатда жамият ўзининг огоҳлиги, истак-хоҳиши ва танлаб олиши билан бошқа маданиятни қабул қилади ва ўз маданиятида фойдаланади. Бундай вақтда жамиятнинг фуқаролари ўз маданиятларида мавжуд бўлмаган фойдали унсурларни бошқа маданиятдан олишга ва ўз жамиятларининг ривож-равнақ топиши учун кўмак беришга фурсат топишади. Бошқа маданиятдан керакли унсурларни танлаб олиш қабул қиладиган жамият маданиятининг доирасини назарга олган ҳолда, ўз маданиятида мавжуд бўлган яхши жиҳатларни бузмасдан ва унга эътибор бериш билан амалга оширилади. Аммо бошқача маданиятлар ҳам борки, биз ундан маданий ҳужум  деб талқин этамиз. Маданий ҳужумда  маданиятнинг заруратлари ва жамиятнинг эҳтиёжлари назарга олмасдан бир маданиятнинг унсурлари бошқа маданиятларга мажбурий равишда юклатилади.   

                                     

Media

Add comment


Security code
Refresh