Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 04 August 2016 10:19

Россия ва Қозоғистоннинг ҳарбий ҳамкорликларининг кенгайиши

Россия ва Қозоғистоннинг ҳарбий ҳамкорликларининг кенгайиши
Россия ва Қозоғистоннинг ҳарбий ҳамкорликларининг кенгайиши

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Россия ва Қозоғистоннинг ҳарбий ҳамкорликларининг кенгайиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Қозоғистон пойтахти Остонага ҳарбий делегацияга бошчилик қилиб сафар қилган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу иккинчи август куни Қозоғистон мудофаа вазири билан учрашиб икки юртнинг ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликлари ҳақида суҳбат ўтказди. Бу хусусда ҳарбий ҳамкорликдан ташқари ҳарбий техникалар ва ускуналарни тақдим этиш сингари масалалар ва икки мамлакатнинг минтақа хавфсизлиги ва ҳарбий тенгликдаги стратегик фаолиятлари ҳам икки томон ўртасида бўлиб ўтган баҳс мунозарининг мавзуларидан эканлиги эълон қилинди. Айрим экспертларнинг фикрича, Қозоғистонда сўнги пайтларда юз берган воқеалар ва ўзгаришларни эътиборга олиб ва минтақа мамлакатларида жумладан Қозоғистонда бази бир такфирчи гуруҳлар фаолиятининг авж олишини ҳисобга олиб, икки давлатнинг ушбу йўналиш бўйича ҳамкорлик кўламининг кенгайиши ва экстремизмга қарши кураш олиб борилиши икки тараф суҳбатларининг бошқа мавзуларидан ҳисобланади. Шунга қарамай, иккала давлатнинг олдинги ҳарбий ҳамкорликларини эътибордан қолдириб бўлмайди. Бу борада, биргаликда ҳаво коинот кенглигини янада мустаҳкамлаш учун ракетага қарши мудофаа системасини барпо этиш мавзуси ва  Россия томонидан Қозоғистонга С -300 ракета мажмуасини тақдим этилиши, икки мамлакат ҳарбий ҳамкорликларида бурилиш нуқтаси эканлиги аён бўлади.

       Айрим, кузатувчиларнинг қарашлари ва нуқтаи назарларига кўра, Қозоғистон ва Россиянинг минтақадаги манфаатлари бир бирларига боғлиқ бўлиб, икки тараф ҳам минтақада ўзаро стратегик шерик сингари иш юритишади. Икки давлат ҳамкорликларининг юқори нуқтаси, 2013 йилда Россия федерацияси президенти Владимир Путин ва Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида икки юртнинг ҳарбий ҳамкорликларини янада кенгайтириш келишувининг имзоланишида рамзий маънони вужудга келтирди. Ушбу битимнинг аҳамияти шунда эдики, Москва ва Остона стратегияси ҳарбий ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш билан, АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтириш мақсадида Вашингтон давлатининг саъй-ҳаракатлари ва уринишлари авж олган пайтда мазкур битим Москва ва Остона раҳбарлари томонидан имзоланди. Ушбу рақобатни, АҚШ ракеталарининг Шарқий Европада жойлаштирилиши ва Остона томонидан Америка самолётларининг Қозоғистоннинг Россия чегараларига яқин бўлган ҳаво кенглигидан фойдаланиши учун имконият яратиб бериши ортидан Россия ва Америка ўртасидаги юзага келган кескинликда ҳам кўриш мумкин.         

     Албатта ушбу вазият Америка ва Қозоғистоннинг ҳарбий ҳамкорликларида ва алоқаларида илгаригидек ҳукм сурмоқда. Москва эса Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорликларини янада мустаҳкамлаш ва кучайтириш учун ўз ҳаракатини икки ҳисса кўпайтириш мақсадида тарғиб қилади. Россия мудофаа вазирининг Қозоғистонга қилган сафари ҳам шу нуқтаи назар билан амалга ошгани яққол намоён бўлмоқда. Айни пайтда Россия 170 тадан ортиқ зенит ракеталарини Қозоғистонга топшириш бўйича рўйхатга олиш жараёнини якунламоқда. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлиги маълум қилди. "Россия Федерацияси билан ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида Қозоғистонга 5та С-300 зенит-ракета мажмуалари тақдим этилган. Бундан ташқари, Россия томони ушбу мажмуалар учун 170дан ортиқ ракеталарни рўйхатга олиш жараёнини тамомламоқда", — дейилади хабарда. 2015 йилдан Россия-Қозоғистон ҳарбий техник ҳамкорлиги шартномаси ишга тушиб, унинг доирасида Қозоғистон Қуролли кучлари Россия армиясига бериладиган нархларда замонавий қурол-аслаҳалар олиш имконига эга бўлди. Хусусан, Су-30СМ қирувчи самолётлари, Ми-171 Ш ва Ми-35 ҳарбий-транспорт ва жанговар вертолётлари, радиотехник разведка ҳамда кузатув воситалари, бошқа турдаги қуроллар Россиянинг ўз армиясига белгилаган нархда Қозоғистонга етказиб берилиши кўзда тутилган.

     Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Add comment


Security code
Refresh