Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 August 2016 10:32

Ол Сауд режими БМТнинг доимий қора листидан ўз номини олиб ташлашга уринмоқда

Ол Сауд режими БМТнинг доимий қора  листидан ўз номини олиб ташлашга уринмоқда
Уруш жараёнида болалар ҳуқуқини оёқ ости этгани учун БМТнинг доимий қора листида жой олиб ундан кейин БМТга босим ўтказиб ўз номини вақтинчалик чиқарган Ол Сауд режими яманлик болаларни оммавий қирғин қилганлиги масаласини кўриб чиқилиши учун лозим ҳужжатларни ушбу халқаро ташкилотга топширгани йўқ.

БМТ дипломатлари ҳам душанба куни Ол Сауд режими ҳозиргача болалар ҳуқуқини оёқ ости этган  мамлакат сифатида БМТинг қора руйхатидан ўз номини буткул олиб ташланиши учун етарли ҳужжатларни топширмаганлиги ҳақида хабар тарқатишди. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун сешанба куни  уруш замонида жумладан Яман урушида болалар ҳуқуқини оёқ ости этилганлиги ва бу заминада Ол Сауд режимининг роли  борасида ҳисобот бериши кутилмоқда.Ол Сауд режими шундай бир ҳолда БМТга лозим ҳужжатларни топширишдан возкечмоқдаки, бу халқаро ташкилот икки ой олдин Ол Сауд тажовузкор режими номини  Яманда болаларни оммавий қирғин этгани туфайли қора листида жой берди.

Яман уруши жараёнида болалар вазияти борасида Пан Ги Муннинг йиллик ҳисоботидан сўнг Ол Сауд режимининг номи ушбу руйхатга киритилди.

Маълумотларга биноан, Ол Сауд тажовузкор режими  Яманда болаларнинг ўлими ва мажруҳ бўлишганлигининг асосий сабабчиси бўлиб бу жинотяларнинг 60 фоиз мавридларида Ол Сауд режимининг қўли борлиги айтилади.

Ол Сауд режими эса БМТ томонидан яманлик болаларни оммавий қирғин бўлгани  борасидаги  ҳисоботини нафақат қабул этмади балки Пан Ги Мунга нисбатан босимлар ўтказишга бошлади. Ҳатто бошқа мамлакатлар жумладан АҚШ давлатининг босимларидан сўнг, Пан Ги Мун  Арабистон номини БМТнинг доимий қора руйхатидан вақтинчалик олиб ташлашга мажбур бўлди.

 

Айтиш керакки ўтган июн ойининг 6 да Пан Ги Мун  болалар ҳуқуқини оёқ ости этувчи мамлакатлар руйхатидан Ол Сауд режими ва коалицияси номини вақтинчалик олиб ташлади. Бундан ташқари БМТ ва Арабистон режимини бу масала борасида муштаарк ўрганишлар ва тадқиқотлар ўтказишларидан кейин бу масала қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда.

 Ол Сауд режимини БМТни молиявий кумакларни тўхтатиш билан таҳдид қилганидан кейин  Пан Ги Мун ҳам давлатлар манфааларини халқлар манфаатларидан устун қўйиб хусусан давлатлар манфаатларини яманлик болаларнинг ҳақ- ҳуқуқидан афзал қўйиши билан  Ол Сауд режими номини ушбу қора руйхатдан вақтинчалик олиб ташлаш қарорига келди.

Пан Ги Муннинг ушбу хатти ҳаракати албатта кўп норозиликлар ва танқидларга дучор бўлди. Ушбу масала Пан Ги Мун обру -эътиборига ҳам салбий таъсирини ўтказди.

Аммо бугунги кунда  Ямандаги болалар ҳуқуқини оёқ ости этишига оид делони кўриб чиқиш учун муштарак саъй ҳаракатларни бошланишидан қарйиб икки ой ўтиб боришидан сўнг,  Ол Сауд режими илгаригидек БМТ каби халқаро ташкилот билан ўзи хохлаган тарзда ўйнашни давом эттирмоқда ва ушбу масалани буткул хаспушлашга уриниб келмоқда.

Саудий Арабистон ўз номини БМТнинг доимий қора листида жой олмаслиги ва бутун жаҳон халқлар орасида болалар ҳуқуқини поймол этувчи режим лақаби ва номини олмаслиги учун бор куч- қудратини ишга солиб келмоқда.

-*-*-*

 

2015 чи йилнинг 26 чи мартида бошлаган Яман уруши, Ол Сауд режими ва  ташкил этган коалициясининг ваҳшиёна ҳужумлари натижасида яманликлар хусусан бу мамлакат болалари қарилари ва аёлларини оммавий қирғин бўлганлигини яққол кўрсатмоқда.

Ушбу қонхўр коалицияни Яманнинг яшаш жойлари ва манзилларини нишонга олиши барчага маълум. Ол Сауд режими эрксевар халқлар олдида ва уларнинг эркин виждонлари олдида жинояткор бир режимдан ўзга нарса эмас.

Риёз режими  Яман ва бошқа мамлакатлар жумладан Баҳрайн, Сурия ва Ироқда содир этаётган жинояларини хаспушлаш учун  ушбу листдан номини олиб ташлаш ва мазкур масалани буткул эслардан чиқаришга ҳаракат қилаётгани аниқдир. Аммо бутун жаҳон оммавий афкори олдида Арабистон режими  жинояткор, қонхўр ва болалар ҳуқуқини оёқ ости этувчи режим сифатида қолаверади. Ҳатто БМТ ташкилоти вакилларини пора ва ё босимлар орқали ўзига тарафдор қилиши самар бермайди.

Ғарб давлатларида ишлаб чиқариладиган қурол яроқлар билан Яманда инсон ҳуқуқи хусусан болалар ҳуқуқи оёқ ости этилмоқда.Бутун жаҳон оммавий афкори нуқтаи назаридан БМТга қўшимча инсон ҳуқуқини ҳимоя этишни иддао қиладиган  Ғарб далвтлари ҳам Ямандаги Ол Сауд режимининг жиноятларига шерик бўлиб ушбу амаллари учун халқлар олида жавоб беришлари керак.

Add comment


Security code
Refresh