Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 02 August 2016 11:17

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг турли қатлам вакиллари билан учрашгандаги баёноти

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз " Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг турли қатлам вакиллари билан учрашгандаги баёноти" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари душанба куни Эронниннг турли вилоятлари аҳолисининг ҳар хил табақаларидан иборат бўлган минглаб одамлар билан учрашганида, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув бир тажриба сифатида америкаликлар билан музокара ўтказишнинг натижасиз ва самарасиз эканлиги, уларнинг ўз ваъдаларининг устидан чиқмаслиги ва Американинг ваъдаларига ишониб бўлмаслиги зарурати яна бир бор тасдиқланди дея таъкидладилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўз нутқларида шундай айтдиларки, ядровий келишув шуни кўрсатдики, тараққиёт йўли ва одамлар турмуш тарзининг яхшиланиши минтақа ва жаҳонда Эронга монеълик қилаётган душманларга эътибор қаратиш билан эмас, балки  ички имкониятларга эътибор қаратиш билан рўёбга чиқишини намоён этди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон халқининг Америка томонидан ядровий келишувдаги масалада тажрибага эга эканлигини таъкидлаб шундай айтдиларки, улар минтақа масаласида ҳам келийлар музокара ўтказайлик деб айтишади, аммо ядровий келишув тажрибаси ушбу ишнинг оқибати ҳалокатга олиб келишини намоён этмоқда ва ҳеч қайси бир масалада америкаликларнинг гапига ишониб бўлмайди.

     Ул ҳазрат АҚШнинг душманлиги Эрон билан чекланиб қолмаслигини айтиб шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Туркиядаги охирги воқеалар шуни англатмоқдаки, давлат тўнтаришига уриниш америкаликларнинг чора-тадбирлари ва ҳаракатлари билан амалга ошган бўлиб, агар ушбу масала ўз тасдиғини топса Америка учун оғир шармандалик бўлади. Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари минтақа вазиятига ишора қилиб шундай айтдиларки, Саудия арабистони давлатининг Сионистик режим билан ўрнатган алоқаларининг ошкора бўлиши Исломий уммат орқасидан ханжар санчиш бўлиб, катта хиёнат ҳисобланади. Бироқ, ушбу катта хато ишда ҳам америкаликларнинг қўли бор. Негаки, Саудия арабистони давлати Американинг кўрсатмаси ва йўл йўриғи билан иш юритади ва унга бўйсинади. Америкаликларнинг такфирчи гуруҳларни ташкил этишда ва уларни янада кучайтиришдаги роли, Ислом уммати ўртасида ихтилофлар ва зиддиятлар келтириб чиқаришдан иборат бўлиб воқеъликлар шуни кўрсатмоқдаки, Америкага нисбатан ишончсизлик фақат ядровий келишув билан чекланиб қолмайди. Агар бугунги кунда Эрон АҚШга ишонмас экан дейилса,  демак ҳозирги ва ўтмишдаги воқеаларга таяниб таъкидланади.

      Бундан бир йил олдин Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан Эроннинг ядровий дастури бўйича "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурини" қабул қилинганидан кейин, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ушбу келишув ҳақида Исломий инқилоб муаззам раҳбарига нома тақдим этган эди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг мактубига жавоб тариқасида шундай таъкидладиларки, ядровий музокарачи давлатларнинг айримларига ишониб бўлмайди. Шунинг учун ушбу музокарачи тарафлар томонидан имзоланган матнни диққат билан кўриб чиқиш ва мулоҳаза қилиш лозим бўлиб, қонуний жиҳатларини ҳам эътибордан қолдирмасдан қонунчилик ҳокимияти томонидан ўрганиб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. Агар ушбу келишув тасдиқланадиган бўлса, муқобил тарафнинг ўз мажбуриятларини ва ваъдаларини бажармаслигига олиб келадиган йўлларни тўсиб қўйиш лозим. Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури қабул қилинганидан бироз вақт ўтиб, Америка Конгрессида Америкаликларнинг баёнотлари, ҳаракатлари ва гувоҳлар шуни кўрсатдики, улар инсон ҳуқуқларини бузиш ёки бўлмасам ракета мудофаа қудратидан хавотирланиш ёхуд Эроннинг терроризмни ҳимоя қилиши ҳақида иддаоларга таяниб Эронга қарши босим ўтказиш сиёсатини юритиш учун қулай фурсат пойлаб туришибди. Ҳозирга келиб ушбу келишувнинг имзоланишига бир йил ўтишига қарамай, Америка қўшма штатларининг Эронга қарши монеъликлари ва душманлиги тўхтаганича йўқ, аксинча давом этмоқда. Американинг ушбу душманлиги аниқ далилларга эга бўлиб, дарҳақиқат Америкалик расмийлар ўз ваъдалирининг устидан чиқмай фитна чиқариш ва баҳона излаш пайидан бўлишмоқда. Улар ўзларининг ушбу ҳийла найрангларини ва баҳоналарини турли йўллар билан жумладан бир кун Конгрессда бошқа куни эса Сионистик Лоббийлар томонидан амалга оширишга ҳаракат қилишади. Шу боисдан Эроннинг Америкага нисбатан ишончи камайган. Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув хусусида Исломий инқилоб муаззам раҳбари кўп маротаба шундай таъкидладиларки, ушбу келишувнинг мавҳум ва ноаниқ ҳамда заиф томонлари бор. Агар ушбу масалага жиддий ва диққат билан эътибор қаратилмаса, Эроннинг бугуни ва келажагига катта зарар етказилиши мумкин. Бироқ, сиёсий нуқтаи назар билан қаралганда ядровий мавзунинг ҳал этилиши Эроннинг жаҳоннинг олти қудратли давлати билан музокара қилиши ва муносабатга кириши Эрон ислом жумҳуриятининг халқаро ва минтақадаги иқтидорини тасдиқлади.

    Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Add comment


Security code
Refresh