Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 01 August 2016 11:51

Ислом дини зўравонлик,терроризм ва экстремизга қаршидир

Ислом дини зўравонлик,терроризм ва экстремизга қаршидир
Францияда яшайдиган минглаб мусулмонлар ва насронийлар бу мамлакатнинг Леон шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳужумларни қоралаб, куча намойишлар ўтказдилар.

Шанба  ва якшанба кунлари Франциянинг Леон шаҳрида насронийлар ва мусулмонлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва биродарликни мустаҳкамлаш мақсадида кенг қамвроли куча намойишлар ўтказилди.

Айтиш керакки Франция, Белгия ва Германияда юз берган бир нечта террорчилик амалиётлардан кейин бутун Европа минтақаларида исломдан қўрқитиш ва исломбадбинликка асосланган кенг қамровли норозилик намойишлар йўлга қўйилганди. Бу терактларни амалга оширган барча террористлар ИШИД террорчилик ва такфирий гуруҳининг аъзолари эканлиги айтилади. Аммо айрим шахслар сиёсий доираларда ва оммавий ахборот воситалари орқали ушбу террорчилик амалиётларни ислом дини ва мусулмон халқларига нисбат беришни давом эттиришмоқда.Европадаги ўнчи партия ва гуруҳларга нисбаттан қизиқиш ва қўшилиш жараёни тобора кўпаймоқда. Европадаги фанатизмга асосланган ушбу партия ва гуруҳларга қўшилиш жараёнини тобора ортиб бориши ҳам  Ғарб давлатларидаги оммавий афкорни ислом динининг мақсад ва моҳиятидан буткул бехабар эканликларининг далилир. Зеро ҳақиқий ислом дини ҳардоим бутун жаҳонда адолат, эрксеварлик ва тинчликни тарғиб этиб келган. Ҳазрат Муҳаммад (с) ҳам ҳатто Мадина шаҳрида ҳукумат ташкил қилишга муваффақ бўлишган пайтларида одатдагидек  ислом динини таблиғ ва ташвиқ этишни давом эттиргандилар. Шунингдек ҳеч қачон ислом дини ҳеч бир мамлакат ва ўлкага мажбурий равишда ва уруш билан кириб келмаган ва  кенгайтирилмаган шунингдек у ё бу халққа юклатилмаган. Зеро ҳар ким ўз қалби ва юрагининг розилиги билан ислом динини қабул этган.

Аммо террорчилик ва такфирий гуруҳлар пок ва ҳақиқий ислом динининг таълимотини нотўғри тушуниб  ва ундан суистеъмол қилишлари билан Ўрта Шарқ ва бутун жаҳонда экстремистик ва террорчилик фаолиятларни бошлашган.

Бу эса шу ҳолдадирки, Ғарб давлатлари  террорчилик ва такфирий гуруҳларнинг аоссий ҳомийси бўлмиш Саудий Арабистон режими билан ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликларини юқори даражада йўлга қўйишган.Бу масалани эса худди Ғарб давлатларининг сиёсатчилари, ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари эътироф этганлар.

Германия парламенти раисининг муовини Клавдия Рос ҳам сўзлаган нутқида, Саудий Арабистон режимини бутун Ўрта Шарқда терроризмнинг асосий манбаи эканлигини таъкидлади. АҚШнинг Молия вазирлиги ҳам олдинроқ тарқатган ҳисоботида Ол Сауд режимини  террорчилик гуруҳлар жумладан ИШИД такфирий гуруҳини ҳимоя қилаётганини тан олганди. Германияда босиладиган Зи Дойче Вилла Сайтунг газетаси ҳам тарқатган ҳисоботида  Саудий Арабистон режими ва айрим бошқа арабий давлатлар ИШИД террорчилик гуруҳини турли жиҳатлар жумладан молиявий томондан қўллаб қувватлашмоқда деб таъкидлади. Ғарбда чоп этиладиган Гардиан нашрияси ҳам  тарқатган маълумотларида ошкора тарзда терроризмни олдини олишни истасангиз, Саудий Арабистон режимини террористларни ҳимоя қилиши йўлига тўсиқ қўйинглар деб эълон қилди.Бу мақола муаллифи  Ол Сауд режимини  бутун жаҳондаги энг золим ва диктаторлик система эканлигини таъкидлади.

Бундай қарашлар ва нуқтаи назарлар эса Европада юз берган терактларни ислом дини билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари бундай фожиаларнинг омиллари ҳам ҳақиқий ислом динидан бехабар эканликлари ва ислом таълимотлари борасида буткул маълумотлари йўқлиги барчага маълум бўлмоқда. Айтиш керакки террорчилик амалиётларда ислом дини ва мусулмон халқларини айблаш масаласи ҳам исломий мамлакатларда Ғарб давлатлари томонидан содир этилаётган зўравонликлар ва ваҳшиёна ҳужумларни оқлашдан ўзга нарса эмас.

 

 

Add comment


Security code
Refresh