Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 31 July 2016 11:34

Россия ядровий музокараларда ядровий қуролга эга бўлган барча давлатларнинг иштирок этишини таъкидламоқда

   Россия ядровий музокараларда ядровий қуролга эга бўлган барча давлатларнинг иштирок этишини таъкидламоқда
Россия ядровий арсеналларни камайтириш музокараларида ядровий қуролга эга бўлган давлатларнинг иштирок этишини таъкидламоқда

    Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

    Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Россиянинг ядровий арсеналларни камайтиришга бағишланган музокараларда ядровий қуролга эга бўлган давлатларнинг иштирок этишини таъкидлаши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Россия ташқи ишлар вазирлигининг қуролсизланиш ва хавфсизлик идорасининг бошлиғи Михаил Улянов жума куни чиқиш қилиб, стратегик ядровий ҳужумкор қурол-аслаҳаларни чеклаш ҳақидаги музокаралар ҳеч қандай истисносиз, барча ядровий қуролга эга бўлган давлатларнинг иштироки билан ўтказилиши керак деб айтди. Унга кўра, Россия ва АҚШ ўртасида стратегик ядровий қуролларни камайтириш шартномасининиг ижро этилишини эътиборга олиб, ядровий қуролсизланиш ҳаракатларининг олдинга силжиши фақат Вашингтон ва Москва ўртасида ҳал бўлмайди. Эндиликда, ушбу масалага бағишланган музокаралар кўп томонлама ва ядровий аслаҳаларга эга бўлган барча мамлакатлар иштирокида ўтказилиши лозим. Россия ташқи ишлар вазирлигининг қуролсизланиш ва хавфсизлик идораси раисининг айтишича, ушбу масала Америка қўшма штатларининг ҳарбий иттифоқчиси ҳисобланмиш Франция ва Англияга ҳам боғлиқ бўлиб, Россиянинг нуқтаи назари бўйича уларнинг ядровий имкониятлари НАТОнинг ядровий қудрати ҳисобланади. Шуни айтиш мумкинки, Америка ўтган ойларда НАТО ҳарбийларининг Шарқий Европадаги ҳаракатларини янада ошириш билан ядровий қуролларни камайтиришга боғлиқ бўлган музокараларни қайтадан бошлашни истамоқда.       Россия ҳам АҚШнинг ракетага қарши системасини Европада ўрнатишини инобатга олиб комплекс чора-тадбирларни амалга оширмасдан туриб ядровий аслаҳаларни камайтириш учун бирон бир қарор қабул қилиб бўлмаслигини маълум қилди.

     Айни пайтда Ғарбнинг қудратли давлатлари яъни Америка, Англия ва Франция стратегик ядровий арсеналларга эгадир. Россия ҳозирги вазиятни ҳисобга олиб стратегик ядровий қуролларни камайтиришга бағишланган музокараларда Европанинг ушбу иккала давлатини ҳам иштирок этишини талаб этмоқда. Бунинг аксида эса, Америка давлати баҳона қидириб, ядровий қуролларини камайтиришни ўрнига ўзини пайсалга солмоқда. АҚШ президенти Барак Абама жорий йилнинг май ойи охирларидаги чиқишида, Россиянинг ядровий қурол-аслаҳалар арсеналини камайтириш мақсадида янада кўпроқ музокаралар ўтказилиши учун мойиллиги йўқ. Вашингтон ушбу соҳада иддао қилишига қарамай, Американинг ўзи жаҳоннинг асосий ядровий қудратига эга бўлган мамлакат бўлиб, ўзининг ядровий арсеналини имкон қадар янада модернизация қилиш ва ривожлантириш учун кенг кўламли дастурларни амалга оширмоқда.      

      Энди эса, ҳамкоримиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзо мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.

      Сиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзонинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.

       Русларнинг айтишича, ядровий арсеналларни камайтириш учун халқаро чора-табдирларга қарамай, хусусан ядровий аслаҳаларни камайтириш ва йўқ қилиш йўлида ядровий қуролларни кенгайтиришни тақиқлаш шартномаси тасдиқланган ва ижро учун қабул қилинган бўлишига қарамасдан, Америка эндиликда ўзининг ядровий арсеналини сақлаб қолишда қатъий турмоқда. АҚШнинг ушбу ҳаракатлари, Америкага рақиб бўлган мамлакатлар хусусан Россия ва Хитой томонидан ўзларининг ядровий қуролларини модернизация қилишлари учун баҳона бўлмоқда. Ушбу иккала давлат хусусан Россия ўзининг стратегик ядровий қуролларини янада модернизация қилиш учун йирик миқдордаги бюджет маблағларини ажратмоқда. Россия 2020 йилгача ўзининг стратегик ядровий арсеналини 70 фоизга модернизация қилишни кўзламоқда. Шу билан бирга, Америка ҳам Россияга нисбатан ўзининг ядровий аслаҳаларини янада такомиллаштириш учун кенг қамровли дастурларнинг ижро этилишини назарга олган. АҚШ аудит идораси 2015 йилнинг август ойида нашр қилган ҳисоботида шундай маълум қилганки, Америка давлати ўзининг ядровий арсеналини кўпайтириш ва такомиллаштириш учун 25 йиллик лойиҳа тузган бўлиб, ушбу лойиҳага мувофиқ 293 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган.      

      Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

       Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Add comment


Security code
Refresh