Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 28 July 2016 10:47

Арманистон пойтахтидаги эътирозларнинг давом этиши

Арманистон пойтахтидаги эътирозларнинг давом этиши
Арманистон пойтахтидаги эътирозларнинг давом этиши

   Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

    Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Арманистон пойтахтидаги эътирозларнинг давом этиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида полиция патруль-пост хизмати полкини эгаллаб олган гуруҳ гаровдагиларни бирма бир қўйиб юбориб ўзлари полицияга таслим бўлганлари ҳақидаги хабар тарқалаётган бир пайтда, айрим манбалар Ереванда давлатга қарши эътирозлар ва нотинчликлар давом этмоқда деб маълум қилишмоқда. Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, кеча чоршанба куни Серж Саргсян давлатининг мухолифларидан яна 30 нафари қамоққа олинган. Таҳлилчиларнинг фикрича, Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида нотинчликлар ва тартибсизликларнинг келиб чиқиши ҳамда полиция кучлари ва мухолифат гуруҳи ўртасидаги тўқнашувларнинг давом этиши шуни кўрсатмоқдаки, мухолифат Серж Саргсян давлатини тиз чўктириш учун қатъий азму қарор қилишган. 2013 йилда Арманистонда ўтказилган президент сайловида Арманистоннинг амалдаги президенти иккинчи бор мамлакат президенти этиб сайланди.

    Серж Саргсян ушбу сайловда 58 фоиз овоз йиғиб ғалаба қозонди. Диққатга эътиборли жиҳати шундаки, Сурж Саргсян мазкур сайловда тўплаган овози бундан олдинги сайловда тўплаган овозидан 5 фоиз кўп эди. 2008 йилдаги президент сайловида Серж Саргсян 53 фоиз овоз тўплаган эди. Шуларнинг барчасига қарамай, Саргсян давлатининг айрим мухолифлари сайлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб Серж Саргсянга ва унинг давлатига қарши қаршиликларини бошлашди ва уни истеъфога чиқишини талаб қилишди. Ушбу жараёнлар давомида, Еревандаги турли кўринишдаги эътирозлар бўлиб ўтди ва ниҳоят мамлакатда гаровга олиш ҳаракатлари бошланди.     17 июль куни эрта тонгда маҳаллий вақт билан соат 5:00 да мухолиф ҳаракатнинг бир гуруҳ қуролли тарафдорлари мамлакат пойтахти Ереван жанубидаги Эребуни туманида жойлашган полиция патруль-пост хизмати полкини қўлга олиб, у ердаги саккиз кишини гаровга олган эди. Ҳужум вақтида полк бошлиғи ўринбосари, полковник Артур Ваноян ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган. Қуролли гуруҳ мухолиф сиёсатчи, «Янги Арманистон» жамоат қутқарув жабҳаси етакчиси Жирайр Сефилянни ҳибсдан озод этишни ҳамда ҳукумат истеъфосини талаб қилган эди. Сефилян 26 июнь куни ҳибсга олинган эди. Тергов давомида у ўз тарафдорлари билан Еревандаги телекоммуникация бинолари, хусусан телеминорани қўлга олишни режалаштиргани маълум бўлган.

       Энди эса, ҳамкоримиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзо мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.

        Сиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзонинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.

      Дастуримиз давом этади.

     Жирайр Сефилян ўз баёнотини нашр этиб шундай таъкидлаган эдики, ҳокимиятни ўзгартириш ва Серж Саргсянни давлат раҳбарлигидан қулатиш мақсадларига етиш сайлов ўтказиш йўли билан амалга ошмайди. Ушбу мақсадларни амалга оширишнинг бирдан бир йўли бу фақат халқнинг қуролли қўзғалони билан юзага чиқади. Арманистон МХХнинг юқори лавозимли ҳарбийлари ушбу гуруҳ билан гаровдагиларни озод этиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди. Дастлаб 8 киши гаровда тутиб турилгани маълум бўлганди. Кейинчалик махсус амалиёт орқали гаровдагиларнинг барчаси озод этилганлиги маълум қилинди. Умуман олганда, шуларнинг барчасига қарамай Арманистондаги гаровга олиш можароси якунига етган бўлсада, аммо мухолифатнинг Арманистон президентини қулатиш ҳаракатлари илгаригидек давом этмоқда. 

     Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Add comment


Security code
Refresh