Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 27 July 2016 14:23

Араб давлатлари уюшмасида Арабистон ва Баҳрайннинг Эронга қарши иддаолари

Араб давлатлари уюшмасида Арабистон ва Баҳрайннинг Эронга қарши иддаолари
Саудия Арабистон Ташқи ишлар вазири Эроннинг араб мамлакатларидаги дахолатига асосланган сохта иддаосини яна бир маротба такрорлади.

Саудия Арабистон Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр душанба куни Мавритания пойтахти Нуакшот шаҳрида Араб давлатлари уюшмасида айтган сўзларида минтақада қонли тўқнашувларнинг вужудга келишида Ол Сауднинг парда остидаги ҳаракатларига ишора қилмасдан ва Арабистоннинг сионистик режим билан алоқалари борасида лом-мим демаган ҳолда Эронни минтақада экстримизм ва терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади. Ал-Жубайр Фаластин мавзуси доимий равишда Араб давлатлари уюшмасининг иш дастурида бўлганлигини айтди. Арабистон сионистлар учун яратган шароитлар сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятларини давом эттиришига сабаб бўлган бир ҳолда Одил ал-Жубайр ҳақиқатларни яшириб, далилларни ўзгартириб таърифлашга ҳаракат қилди.

Ҳақиқат шунда ки, Арабистон асло Фаластин масаласини ҳал қилишга ҳаракат қилмаган ва бирор бир келиштирувчи лойиҳа тайёрлаган бўлса ҳам унинг мазмуни ва мақсади сионистлар босқинчилигини кучайтиришга мутобиқдир ва унинг мақсади фаластинликлар ўзлигини ва уларнинг наслини йўқ қилишдир.

Шу сиёсат Сурида ҳам бошқа бир шаклда олиб борилган. Арабистон доимий равишда Сурия бўҳронининг тинч йўналишда ҳал этилишига тўсиқ яратган. Яман хусусида ҳам Арабистон сиёсати шу йўналишда олиб борилмоқда. Дарвоқе Арабистон сиёсати муқовиматнинг сионистик режимга қарши позицияларини йўқ қилишдир.

Арабистон Араб давлатлари уюшмаси ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ташкилотларнинг каби йиғилишларида Ислом оламининг бўҳронлари ва асосий қийинчиликларини ўртага қўйишнинг ўрнига минтақада тафриқа ва ажратишлар чиқариш йўналишида Ливандаги Исломий муқовиматни террористик ташкилот қилиб жилвалантириш, Сурия тузумини ағдаришни режалаштириш ва ёки Эронга қарши уйдирма иддаоларни чиқариш билан шуғулланган. Олдинги ҳафталардан сармоя киритиши бошланган Нуакшотдаги душанба кунги йиғилишда ҳам шу йўналишдаги сиёсат давом эттирилди. Арабистон Ташқи ишлар вазири ва у билан бирга Баҳрайн вакили бу йиғилишда Эронни минтақадаги қийинчиликлар ва таҳдидларнинг омили қилиб кўрсатишга ҳаракат қилдилар.

Одил ал-Жубайр бу йиғилишда иддао қилди ки, Эрон мамлакатларининг ишларига Эроннинг дахолатлари ва инқилоб чиқариш учун ҳаракатлари қўшничилик муносабатлари ҳамда халқаро принциплар ва урфларга қаршидир ва фитна ва таҳдидлар чиқаришга сабаб бўлади.

Баҳрайн Бош вазирининг ўринбосари Муҳаммад бин Муборак бин Ҳомид Ол Халифа Эрон борасидаги иддаоларини такрорлади ва терроризмга қарши курашни Эрон дахолатига қарши кураш билан алоқадор деб ҳисоблади.

Террористлар ўрнига тинч аҳоли вакиллари, жумладан боралар ва аёлларни Саудия ҳарбий самолётларининг бомбардимони остида қирғин қилинаётган бир ҳолда  Арабистон терроризмга қарши кураш учун коалиция ташкил этди. Арабистоннинг такфирий мафкурани ривожлантиришдаги сиёсатлари ва хатолари терроризм ва экстримизм Ислом номи билан боғланишига сабаб бўлди. Аслида эса ҳақиқий Ислом бу ботил мафкураларни рад этади. Арабистон Ислом оламини парчаламоқда ва унинг сиёсатлари Ислом оламининг манфаатларига қаршидир ва халқаро тинчлик ва осойишталикка хилофдир.

Саудия Арабистони номантиқий ҳаракатлари билан минтақада хавф-хатар ва тартибсизликларнинг шиддатлашишига сабаб бўлди. Саудияликларнинг пассиф изҳоротлари улар ўзлари минтақада яратган бўҳронларига гирифтор бўлганлигини ва ундан чиқиш йўлини излаётганлигини кўрсатмоқда. Аммо улар ўзларини ислоҳ қилишнинг ўрнига ўз хатоларини яширишга уринмоқдалар.  Бу хатолар шу даражада ошкор бўлган ки, Араб давлатлари уюшмасига аъзо мамлакатлар етакчилари ҳатто бир умумий назарга келганликларини кўрсата олмадилар ва икки кун давом этиши кутилган бу йиғилиш бир кунда якунига етди.

Add comment


Security code
Refresh