Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 26 July 2016 20:18

Сўнги кунларда Германияда содир этилаётган отишмалар ва зўравонлик ҳаракатлари

Сўнги кунларда Германияда содир этилаётган отишмалар ва зўравонлик ҳаракатлари
Сўнги кунларда Германияда содир этилаётган отишмалар ва зўравонлик ҳаракатлари

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Сўнги кунларда Германияда содир этилаётган отишмалар ва зўравонлик ҳаракатлари" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

        Ўтган бир неча кун мобайнида Германиянинг турли минтақаларида юз берган портлаш, зўравонлик ҳаракатлари ва отишмалар мамлакатни бўҳронли вазиятга рўбарў қилди.  Ахборот манбаларининг маълум қилишича, якшанба куни Германиянинг Ансбах шаҳрида содир бўлган портлашда 12 киши жароҳатланган, террорчининг ўзи эса ҳалок бўлган. Портлаш 24 июл кеч соат 22:00 да Ансбах ресторанларидан бирида содир бўлган. Бавария ички ишлар вазири Иоахим Херрманнинг маълум қилишича, Ансбахдаги портлашни уюштиришда гумонланган шахс Суриядан келган 27 ёшли қочқин бўлган. Бавария штати ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, у Германияга бундан икки йил муқаддам келган. Бундан ташқари, Херманнинг айтишича, бир йил олдин сурияликдан қочқин мақомини олиб ташлаш рад этилган. Қайд этилишича, ҳалок бўлган ушбу суриялик илгари ҳам ўзини ўлдирмоқчи бўлган экан. Шаҳар полиция раҳбарининг сўзларига қараганда ушбу Суриялик муҳожир бундан олдин ҳам 2 марта суиқасд қилишга уриниш туфайли полицияга тушган, кейин эса, уни  руҳий касалхонага жойлаштиришган экан. Ансбахдаги Eugene's номли ресторан яқинида портлашдан кейин ҳудуддан 2500 киши эвакуация қилинган. Аввалига портлаш маиший газ қувуридаги муаммо туфайли рўй бергани айтилганди.

     Кейинроқ, шаҳар мэри Карду Зайдел ресторанга кираверишда портловчи қурилма ҳаракатга келтирилганини маълум қилди.  Ресторанда портлаш содир бўлган пайтда, унинг яқинида Ansbach Open мусиқа фестивали бўлиб ўтаётган эди. Фестивал 3 кун давом этиб, 24 июль куни кечқурун якунланган. Шуни алоҳида таъкилаш керакки, бу Германияда кейинги ҳафта давомида тўртинчи марта тинч аҳоли вакилларига ҳужум уюштирилиши бўлди. Аввалига, 18 июль куни Мюнхенда 17 ёшли ўсмир поездда йўловчиларга совуқ қурол билан ҳужум қилиб, 3 кишини жароҳатлади. Уни полиция отиб ташлади. 22 июлда Мюнхендаги Olympia савдо марказида 18 ёшли Германия фуқароси  9 кишини отиб ташлади, кейин эса ўз жонига қасд қилди. Бундан ташқари 21 нафар киши шифохонага ётқизилган, 13 киши енгил жароҳат олган. ГФР Бавария федерал штати полицияси раҳбарига кўра, Мюнхенда отишма содир этган кишининг уйи тинтув қилинганида, унинг ИШИДга алоқасини исботлайдиган ҳеч нарса топилмаган.

     24 июль куни кечқурун Германиянинг Ройтлинген шаҳрида суриялик қочқин йўловчиларга узун пичоқ билан ташланиб, бир аёлни ўлдирган ва 2 кишини яралаган. Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи Германияда кочқин мақомини олишни кутаётган 21 ёшли суриялик бўлиб чиққан. Ҳужум шаҳар марказидаги автовокзал ёнида содир этилган. Маълум қилинишича, оғзаки тортишув оқибатида жиноятчи пичоқ билан аёлга ўлимга олиб келувчи жароҳатлар етказган, кейинроқ эса яқин орадаги икки кишига ҳам жароҳат етказган. Бир неча дақиқалардан кейин полиция жиноятчини қўлга олган. Таҳлилчилар нуқтаи назарига кўра, айни пайтда Германияда ҳукм сураётган бўҳронли шароит шундан дарак бермоқдаки, Ғарб жамиятида салбий ижтимоий бўҳрон юзага келган. Сўнги кунларда Германияда рўй бераётган воқеа ва ҳодисалар разведка маълумотларига биноан террорчилик мақсадларини кўзламаган. Балки, ушбу ҳодисаларнинг содир этилишига сабабчи бўлганларнинг ёшлари анчагина кичик бўлиб уларнинг аксарияти ўспиринлар бўлган. Мазкур ўсмирлар ижтимоий босимлар ва иқтисодий муаммоларга ҳамда депрессияга йўлиқишган.

     Ушбу ижтимоий вазиятнинг уларга қилган таъсирининг ортидан ушбу ёшлар ўз жонига қасд қилишди ва бошқаларни ўлдиришди. Анча йиллардан буён, мутахассислар Ғарб жамиятида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳада кескин ўзгаришлар ва бўҳронли вазият юзага келишидан огоҳлантириб келишган эди. Айниқса Ғарб давлатларининг аксариятининг ташқи сиёсатда олиб борган хато фаолиятлари ортидан жаҳоннинг турли минтақаларида бўҳронли вазият юзага келди. Аммо сиёсий ўйинлар бир томондан ва бошқа томондан эса бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш ва мустамлакачилик мақсадларини кўзлаб уруш оловини ёқиш ҳаракатлари оқибатида, эндиликда келиб ушбу жамият ижтимоий эътирозлар, қочқинлар муаммоси ва ёшларнинг руҳий тушкунлиги сингари кўплаб муаммолар янада ортиб кетди. Шулардан келиб чиқиб, бугунги кунда ёшлар ўзларини ўлдиришмоқда ва ушбу ишларини амалга оширишда эса бошқаларни ҳам ўлдиришмоқда. Ҳозирда, ушбу Ғарб давлатларининг расмийлари қурол сотиш ва уни назорат қилиш учун кескин чораларни қўллаш ва терроризмга қарши кураш олиб бориш учун қонун қабул қилиш ҳақида гапиришмоқда. Ваҳоланки, ушбу мамлакатларнинг расмийлари ўз қарашларини ўзгартиришлари ва мустамлакачилик сиёсатларидан четланишлари лозим бўлиб, бошқа юртларнинг ички ишларига аралашмасликлари талаб этилади. Шунингдек, жаҳондаги уруш ва қон тўкилишларини тугатиш учун инсон ҳуқуқларига эҳтиром кўрсатишда ҳақиқий тушунчаларни қабул қилишлари керак.       

     Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Add comment


Security code
Refresh