Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 25 July 2016 13:59

Ол Халифа режими жиноятлари баробарида БМТнинг нофаол ёндашуви

Ол Халифа режими жиноятлари баробарида БМТнинг нофаол ёндашуви
Ол Халифа режими Баҳрайнда ўз жиноятларини давом эттираётгтан бир ҳолда халқаро ташкилотлар ва махсусан БМТ бу жиноятлар қаршисида нейтрал ёндашув олиб бориб, фақат тазаккур бериш ва мажбурий бўлмаган талаблар билан кифоятланмоқда.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг идораси Баҳрайн суди Вифоқ жамиятини тарқатиш учун чиқарган қароридан афсусланиш изҳор этиш чоғи Баҳрайн режимидан бу ҳолда айниқса тинч йўналишда фаолият олиб бораётган мамлакатнинг мухолиф ташкилотлари фаолиятларини тақиқлашни қайта кўриб чиқишни талаб қилди.

Баҳрайндаги бўҳрон бошлангандан буён 66-ой ҳам ўтиб бормоқда. Баҳрайнда 2011 йил давлатга қарши эътирозлар ўтказилмоқда. Баҳрайнда ҳам маҳаллий бўлмаган ва ҳам озчиликдан келиб чиққан Ол Халифа режими ҳукуматга қарши эътирозлар баробарида зўравонлик ва бостириш йўлидан бориб, ҳатто бу йўналишда Ол Сауд режими хавфсизлик кучларидан ҳам ёрдам олган. Ол Халифа режими халқ эътирозига қарши энг муҳим инсон ҳуқуқларини оёқости қилди. Баҳрайн ҳам кўпчилигига аъзо бўлган муҳим халқаро конвенцияларга мутобиқ қийноққа солиш, камситиш, яшаш учун ҳуқуқни эътиборга олмаслик, мажбурий йўқолиш, сургун, фуқароликдан маҳрум этиш, фуқароларни, жумладан қари ва ёшларни таҳсил олиш ҳуқуқидан маҳрум этиш, сўз, виждон ва дин эркинлигини оёқости қилиш тақиқланади. Баҳрайн режими бу барча тақиқланган ҳолларни содир этган. Муҳим нуқта шунда ки, халқаро ташкилотлар ва махсусан БМТ ва унинг рукнлари Ол Халифа режими томонидан қўпол равишда инсон ҳуқуқлари бузилишининг барча ҳоллари баробарида ёки сукут сақлаган ва ёки нейтрал ёндашувда бўлган.

БМТ Баҳрайндаги бўҳроннинг 66 ойи давомида амалга оширгани фақат Инсон ҳуқуқлари кенгашининг давравий йиғилишларини ўтказиш бўлди, халос. Бу ҳисоботлар бирор бир мамлакатга, жумладан Ол Халифа режимига бирор мажбурий мавзуни юклатмайди балки фақат айрим тавсияларни ўртага қўяди. XXI асрнинг дастлабки йилларида Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг ўрнини Инсон ҳуқуқлари кенгаши эгаллашига бу комиссиянинг сиёсатлашуви сабаб бўлган. Инсон ҳуқуқлари кенгаши бу камчиликка йўлиқмаслиги кутилган эди аммо бу кенгашининг Баҳрайн бўҳрони каби бўҳронлар баробаридаги ёндашуви Инсон ҳуқуқлари кенгаши ҳам сиёсатлашувга дучор бўлганлигидан далолат бермоқда ва Ол Халифа режими томонидан инсон ҳуқуқлари оёқости қилинаётганлигини эътиборга олмаяпти. Афсусланиш изҳор этиш ва қарорини қатй кўриб чиқиш талаби Баҳрайн режимини инсон ҳуқуқларига риоя қилишга ундай олмайди. Ҳатто БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун ҳам Баҳрайн бўҳрони баробарида, жумладан мамлакатдаги энг катта мухолиф гуруҳ – Вифоқ жамиятининг тарқатилишини "Баҳрайн ҳукуматининг мамлакатда инсон ҳуқуқларини чеклашдаги сўнгги чораси" деб атади, халос ва амалий ва мажбурловчи ҳар қандай чора кўришдан ўзини тийган. Шундай бир фазода Ол Халифа ҳукумати Баҳрайнда инсон ҳуқуқларини қўпол ва кенг кўламда оёқости қилишни ҳали ҳам давом эттирмоқда.

Add comment


Security code
Refresh