Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 24 July 2016 11:19

Ол Сауд ва Телавив ўртасидаги пинҳона лойиҳаларнинг ошкор бўлиши

Ол Сауд ва Телавив ўртасидаги пинҳона лойиҳаларнинг ошкор бўлиши
Ол Сауд ва Телавив ўртасидаги пинҳона лойиҳаларнинг ошкор бўлиши

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

     Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Ол Сауд ва Телавив ўртасидаги пинҳона лойиҳаларнинг ошкор бўлиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Саудия арабистони разведка идорасининг собиқ офицери Анвар Ишқий юқори мартабали делегацияга бошчилик қилиб Телавивга сафар қилди ва Исроилнинг айрим сиёсий масъуллари ва парламенти намояндалари билан учрашиб суҳбат ўтказди. Исроилнинг Ҳаортес рўзномасининг ёзишича, Анвар Ишқий Телавивга қилган сафари жараёнида Сионистик режим ташқи ишлар вазирлигининг бош мудири Дурий Голид ва Исроил парламентининг бир нечта аъзолари билан учрашиб суҳбат ўтказди. Бир қанча арабистонлик инвесторлар ва олий ўқув юрти ўқитувчилар ва талабалари ҳам Анвар Ишқийнинг ишғол этилган Фаластинга қилган сафарида ҳамроҳ бўлишди. Анвар Ишқий ва Дурий Голид 2015 йилда ҳам Вашингтонда бир неча бор яширин тарзда учрашиб ёпиқ эшиклар ортида суҳбатлашгандан кейин оммавий ахборот воситалари олдида бир бирлари билан ошкора учрашув ўтказишди. Арабистон дипломатиясини Исроил режими билан мувофиқлаштирувчи Анвар Ишқий яқинда Сионистик режим рўзномаси бўлмиш Ядиот Аҳаронот билан ўтказган суҳбатида Риёз ва Телавив биргаликда муштарак душманларини аниқлаштириб олишлари мумкинлигини маълум қилди.

      Исроил ва Саудия арабистони ўртасида вужудга келган ўзгаришлар шуни кўрсатмоқдаки, Анвар Ишқий ишғол этилган Фаластин юртига навбатдаги сафарларни амалга ошириши ва Сионистик режим масъуллари билан учрашув ўтказиши Ол Сауд ва Телавив ўртасидаги дипломатиянинг махфий лойиҳаларини ошкор этди. Минтақанинг ва ислом оламининг ҳозирги вазиятини эътиборга олиб ва муқовамат ҳаракатининг терроризмга қарши кураш олиб боришида муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олиб, Исроил режими ва Саудия арабистони ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланди. Бундан кўзланган мақсад эса, ушбу муқовамат ҳаракатига зарба беришдир. Саудия арабистони минтақада ўз мақсадларини амалга ошириш учун минтақа муаммоларининг асосий омили ва муқовамат жабҳасининг душмани бўлмиш Исроил режими билан дўстлик алоқаларини ўрнатди. Саудия арабистони минтақадаги мақсадларига етиш учун Сионистик режим билан ошкора ҳамкорлик қилишга интилмоқда. Ушбу режим эса аслида Ислом умматининг муштарак душмани бўлиб, Сионистик режимнинг Фаластин ва Ливан халқларига нисбатан ирқчилик сиёсати ва қилмишлари ҳар қандай эрксевар инсонни ташвишлантиради ва қайғуга солади.

     Ҳолбуки, Ислом дунёсининг барча имкониятлари Ислом умматининг хизматига йўналтирилса терроризм мафкураси билан йўғрилган Сионистик режимнинг ёвузлигидан Ислом уммати халос бўлади. Аммо Саудия арабистони Исроил режим билан ўзининг стратегик алоқаларини  мустаҳкамлаш билан Ислом умматининг ҳаққига зулм қилияпти. Саудия арабистонининг Ислом умматига нисбатан зулм ва хиёнати Ол Сауд хонадонига шармандалик доғини туширди. Аслида эса ўзини икки ҳарам ходими  ва исломий ҳамкорлик ташкилотининг мезбони ҳисоблайдиган Ол Сауд хонадонининг вазифаси, ишғолгар Исроил режими қаршисида мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилиш эди. Саудия арабистони ва исроил режимининг ҳамкорлиги Ливан исломий муқовати бўлмиш Ҳизбуллоҳни ўз ичига қамраб олади. Ливан ҳизбуллоҳи Ол Сауд ва Телавив ҳимоясида бўлган такфирчи террористларга ва ишғолгар Исроил режимига қарши превентив куч ҳисобланади. Саудия арабистони Америка қўшма штатлари ва Исроил режими ҳамроҳлигидаги уч қиррали шум балосининг бири сифатида муқоваматга қарши ҳаракат қилади ва Ливан ҳизбуллоҳини террорчи деб аташди ҳамда ҳизбуллоҳга қарши молиявий санкциялар қўллашда ҳамкорлик қилади. Ушбу йўналишда, Саудия арабистонининг Бейрутдаги элчихонаси Исроил режимининг Ҳизбуллоҳга қарши жосуслик амалиётларини олиб борадиган маконга айланди. Саудия арабистонининг имкониятлари Исломий мамлакат сифатида ислом умматининг равнақ топиши ва юксалишида хизмат қилиши ўрнига ҳамда исломий жабҳанинг ислом оламининг биринчи даражали душмани бўлмиш такфирчи терроризм ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳаракатларини янада қўллаб-қувватлаш ўрнига ушбу ислом душманларининг ихтиёрига тақдим этилмоқда.  Саудия арабистони Ислом дунёсидаги икки муҳим принципдан огоҳ бўлиб яъни муштарак душман билан қарама-қарши чиқиш ва биргаликдаги манфаатлардан бохабар бўлиб Исроил режими билан турли кўламда ўзининг стратегик алоқаларининг хусусиятларини ифодаламоқда. Ол Сауд хонадонининг ушбу ҳаракатлари Ислом умматининг орқасидан ханжар санчиш ҳисобланади.

     Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Add comment


Security code
Refresh