Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 23 July 2016 14:05

ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги коалициянинг амалларидаги стратегик қарама-қаршиликлар

ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги коалициянинг амалларидаги стратегик қарама-қаршиликлар
Вашингтонда ИШИДга қарши халқаро коалициянинг иккинчи йиғилиши ўтказилиб, бу йиғилишда иштирок этган масъулларнинг изҳоротлари АҚШ бошчилигидаги бу коалицияда стратегик қарама-қаршиликлар мавжудлигидан далолат бермоқда.

ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги коалицияга аъзо мамлакатлар пайшанба кунидан Ироқ ва Сурияда бу террористик гуруҳга қарши сўнгги ҳужумлар натижаларини кўриб чиқиш мақсадида Вашингтонда йиғилдилар.

Бу йиғилишда айрим масъуллар баён этган изҳоротлар Ироқ каби бир мамлакатнинг терроризмни айниқса ИШИД кўринишида илдизидан йўқ қилиш учун иродаси ва АҚШнинг терроризмга қарши жангида биргаликдаги стратегиянинг йўқлигидан далолат бермоқда.

Ироқ Ташқи ишлар вазири Иброҳим Жаъфарий АҚШда халқаро коалициянинг йиғилишида барча мамлакатлардан терроризм манбаларини илдизидан йўқ қилишни сўраши чоғи  терроризлмнинг фикрий илдизини йўқ қилмасдан жаҳонда тинчлик ўрнатилмаслигини айтди.

Иброҳим Жаъфарий кўплаб кишиларни чалғитувчи ва Исломнинг номини булғовчи терроризмнинг фикрий илдизларини йўқ қилиш учун жаҳоннинг барча мамлакатларидан бирлашишни сўради.

Ироқ Ташқи ишлар вазирининг изҳороти икки муҳим томонга эга терроризмнинг фйикрий илдизини йўқ қилишни мақсад қилиш ва терроризмга қарши жаҳон жамиятчилигининг бирлашишидир. Бу икки томон Ироқ терроризмнинг асосий қурбонларидан бири сифатида Сурия билан бирга жаҳон терроризмининг хатарини яхши англаб етганлигини ва бу хатарга қарши кураш учун тайёрлайдиган ечим йўли масалани яхши англаганлигидан келиб чиққанлигини баён этади.

ИШИДга қарши халқаро коалицияни бошқарувчи АҚШнинг ташқи ишлар вазири Жон Керри эса пайшанба куни бу йиғилишда бири бирига қарши сўзларни баён этди. Жон Керри терроризмга қарши кураш заминасида маълумот алмашишни кучайтириш лозимлигини таъкидлаш чоғи ИШИДга қарши коалиция мамлакатларининг ҳарбийлари сони учдан бир қисмига қисқаришини эълон қилган бир ҳолда ИШИДга қарши жангда фаолроқ рол ўйнаш борасида сўз юритди.

Бу ўринда шундай савол туғилади ки, ИШИДга қарши коалиция ҳарбийларининг сони учдан бир қисмига қисқариши билан АҚШ қандай қилиб ИШИДга қарши жангда фаолроқ рол ўйнаши мумкин? Фақат чекланган ҳаво ҳужумларини амалга ошириш терроризм таҳдидини илдизидан йўқ қилишга етарли бўладими?

Ироқ ва Суриядаги майдонлардаги ҳақиқатлар шуни ошкора кўрсатди ки, ИШИДга қарши жанг ҳаво ҳужумлари қолибидаги имкониятлардан ўтиб, қуруқликдаги кучларга ҳам эҳтиёж бор. Ҳаво ҳужумларида ҳозиргача кўплаб тинч аҳоли вакилдлари қурбон бўлган.

Шу тўғрида Сурия Инсон ҳуқуқлари ташкилоти эълон қилди ки, 2014 йил сентябридан буён АҚШ ҳужумларида Сурия тинч аҳолисидан 600 киши қурбон бўлган ва террористик гуруҳлар томонидан Ҳалаб шаҳрининг аҳоли яшаш минтақаларининг бомбардимон қилинганида Сурия тинч аҳолисидан 350 киши, жумладан 170 ёш бола қурбон бўлган.

Жон Керрининг сўзларида таъкидланган бошқа бир мавзу ИШИД террористларига қарши жангда таркибий тўсиқларни олиб ташлаш мавзуси эди аммо АҚШ ташқи ишлар вазири таркибий тўсиқлар деб нимани назартда тутишига изоҳ бермади.

Add comment


Security code
Refresh