Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 21 July 2016 10:42

Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури

Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури
Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури" мавзуига бағишланади.    

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Ядровий музокаралар йўлида, Эрон ислом жумҳуриятининг низоми босим ва таҳдидларга қарамай, яна бир бор ўзининг сиёсий потенциалини ва имкониятини жаҳон қудратлари қаршисида намоён этди. Ядровий келишувга эришиш Эрон ислом жумҳурияти душманларининг ценарийларини пучга чиқарди ва Эрон ядровий мавзусининг Бирлашган миллатлар ташкилоти уставининг 7-бобидан олиб ташланиши ортидан Эронга қарши таҳдидларнинг таъсири анча камайди. Аммо Американинг Эронга қарши душманликлари поёнига етмади. Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури қабул қилинишига қарамай, Эрон Америкага ишонмайди. Ушбу суҳбатимиз давомида Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг мазкур Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури ҳақида билдирган нуқтаи назарларини ўрганиб чиқамиз. Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Эроннинг ядровий дастурлари бўйича қабул қилган келишувига ҳам бир йил бўлди. Ҳозирга келиб ушбу келишувнинг имзоланишига бир йил ўтишига қарамай, Америка қўшма штатларининг Эронга қарши таҳдидлари ва душманлиги тўхтаганича йўқ, аксинча давом этмоқда. Американинг ушбу душманлиги аниқ далилларга эга бўлиб, дарҳақиқат Америкалик расмийлар ўз ваъдалирининг устидан чиқмай фитна чиқариш ва баҳона излаш пайидан бўлишмоқда. Улар ўзларининг ушбу ҳийла найрангларини ва баҳоналарини турли йўллар билан жумладан бир кун Конгрессда бошқа куни эса Сионистик Лоббийлар томонидан амалга оширишга ҳаракат қилишади. Шу боисдан Эроннинг Америкага нисбатан ишончи камайган. Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув хусусида Исломий инқилоб муаззам раҳбари кўп маротаба шундай таъкидладиларки, ушбу келишувнинг мавҳум ва ноаниқ ҳамда заиф томонлари бор. Агар ушбу масалага жиддий ва диққат билан эътибор қаратилмаса, Эроннинг бугуни ва келажагига катта зарар етказиши мумкин. Бу соҳада Эрон миллий хавфсизлик кенгаши ва  парламенти ҳам муҳим жиҳатларни муҳокама этишдики, ушбу масалага жиддий эътибор қаратишга ва риоя қилишга давлат масъул бўлди. Бундан бир йил олдин Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан Эроннинг ядровий дастури бўйича "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурини" қабул қилинганидан кейин, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ушбу келишув ҳақида Исломий инқилоб муаззам раҳбарига нома тақдим этди.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг мактубига жавоб тариқасида шундай таъкидладиларки, ядровий музокарачи давлатларнинг айримларига ишониб бўлмайди. Шунинг учун ушбу музокарачи тарафлар томонидан имзоланган матнни диққат билан кўриб чиқиш ва мулоҳаза қилиш лозим бўлиб, қонуний жиҳатларини ҳам эътибордан қолдирмасдан қонунчилик ҳокимияти томонидан ўрганиб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. Агар ушбу келишув тасдиқланадиган бўлса, муқобил тарафнинг ўз мажбуриятларини ва ваъдаларини бажармаслигига олиб келадиган йўлларни тўсиб қўйиш лозим. Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури қабул қилинганидан бироз вақт ўтиб, Америка Конгрессида Америкаликларнинг баёнотлари, ҳаракатлари ва гувоҳлар шуни кўрсатдики, улар инсон ҳуқуқларини бузиш ёки бўлмасам ракета мудофаа қудратидан хавотирланиш ёхуд Эроннинг терроризмни ҳимоя қилиши ҳақида иддаоларга таяниб Эронга қарши босим ўтказиш сиёсатини юритиш учун қулай фурсат пойлаб туришибди. Шунингдек, Америка расмийлари томонидан билдирилган баёнотлар ва уларнинг позицияси шуни кўрсатмоқдаки, америкаликлар 12 йилдан кўпроқ вақт мобайнида Эронни фалаж ҳолатига келтирувчи санкцияларни жорий этишлари ва таҳдидлари ҳамда сиёсий босимларни амалга оширишга саъй-ҳаракат қилишларига қарамай бирон натижага эришмади. Лекин улар ўзларининг етолмаган мақсадларини бошқа йўллар билан амалга оширишни кўзламоқда. Ушбу масалада Оқ уйнинг Эронга қарши уч мавзудаги делоси ҳали ҳам очиқ турибди. Ушбу уч мавзу Эроннинг ракета қудрати, инсон ҳуқуқлари ва америкликларнинг Эрондаги демократия соҳасидаги баҳслари бўлиб, Оқ уй расмийларининг айтишича, ушбу мавзулар ҳали ҳануз кун тартибида турибди. Сиёсий нуқтаи назар билан қаралганда ядровий мавзунинг ҳал этилиши Эроннинг жаҳоннинг олти қудратли давлати билан музокара қилиши ва муносабатга кириши Эрон ислом жумҳуриятининг халқаро ва минтақадаги иқтидорини тасдиқлади. Эрон ислом жумҳурияти президенти таъбири билан айтганда, ушбу келишув Эрондан қўрқитиш учун қурилган деворни ер билан яксон қилди. Бироқ, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон президентининг ядровий музокараларнинг якунига етиш хусусидаги хатига жавоб қайтаришда, Эрон ислом жумҳурияти дипломатия соҳасида ҳам, илм-фан соҳасида ҳам золимона санкциялар қаршисида қатъият билан туриб душманни орқага чекинишига мажбур қилди ва санкияларнинг айрим қисмларини бартараф этди.

     Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

 

Add comment


Security code
Refresh