Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 19 July 2016 11:25

Арманистонда гаровга олиш ҳаракатларининг поёнига етгани

Арманистонда гаровга олиш ҳаракатларининг поёнига етгани
Арманистонда гаровга олиш ҳаракатларининг поёнига етгани

    Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

     Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Арманистонда гаровга олиш ҳаракатларининг поёнига етгани" мавзуига бағишланади.    

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Экспертлар Арманистондаги 15 соат давом этган гаровга олиш ҳаракатларини Арманистоннинг миллий манфаатларига жуда катта зиён етказади деб баҳолашмоқда. Арманистоннинг Ереван шаҳрида полиция патруль-пост хизмати полкини эгаллаб олган гуруҳ гаровдагиларни бирма бир қўйиб юборганлиги маълум қилинди. 17 июль куни эрта тонгда маҳаллий вақт билан соат 5:00 да мухолиф ҳаракатнинг бир гуруҳ қуролли тарафдорлари мамлакат пойтахти Ереван жанубидаги Эребуни туманида жойлашган полиция патруль-пост хизмати полкини қўлга олган, у ердаги саккиз кишини гаровга олган эди. Ҳужум вақтида полк бошлиғи ўринбосари, полковник Артур Ваноян ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган. Қуролли гуруҳ мухолиф сиёсатчи, «Янги Арманистон» жамоат қутқарув жабҳаси етакчиси Жирайр Сефилянни ҳибсдан озод этишни ҳамда ҳукумат истеъфосини талаб қилган эди. Сефилян 26 июнь куни ҳибсга олинган эди. Тергов давомида у ўз тарафдорлари билан Еревандаги телекоммуникация бинолари, хусусан телеминорани қўлга олишни режалаштиргани маълум бўлган. Бундан олдинроқ, Арманистонда ушбу ҳужумга алоқадорлиги гумон қилиниб, мухолифатдаги «Таъсис парламенти» партияси тарафдорларидан 200 нафари қўлга олингани, терговлардан кейин уларнинг 50 нафари қўйиб юборилгани ҳақида хабар берилганди. “Таъсис парламенти” Арманистон президенти Серж Саргсян истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишларини уюштирган ташкилот сифатида танилган. “Таъсис парламенти” таркибида Тоғли Қорабоғдаги уруш фахрийлари ҳам борлиги айтилади.  Ташкилот Арманистон расмийларининг Тоғли Қорабоғ бўйича сиёсатини кескин танқид қилиб келади. Арманистон МХХнинг юқори лавозимли ҳарбийлари ушбу гуруҳ билан гаровдагиларни озод этиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган. Дастлаб 8 киши гаровда тутиб турилгани маълум бўлганди. Кейинчалик махсус амалиёт орқали гаровдагиларнинг барчаси озод этилганлиги маълум қилинди. Эребуни Ереваннинг энг аҳоли зич яшайдиган туманларидан бири ҳисобланади. Полк ўрнашган ҳудуд яқинида Эребуни полиция бўлими, туман биринчи инстанция суди ҳамда маҳбусларни вақтинчалик сақлаш муассасаси бинолари жойлашган. Туманда яшовчи аҳоли вакилларининг гувоҳлик беришича, эрталаб маҳаллий вақт билан соат 5:00 да ўқ овозлари ва портлашлар эшитилган. Маҳаллий аҳоли вакилларининг бир қисми эвакуация қилинган.

Мусиқа

        Энди эса, ҳамкоримиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзо мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.

        Сиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзонинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.

      Дастуримиз давом этади.

     Арманистон давлатининг айрим мухолифлари ушбу вазиятни қулай фурсат деб билиб, одамларнинг норозилиги ва хавотирланишларидан фойлананишди ва ўзларининг партия мақсадларини юзага чиқаришга интилишди. Мухолиф сиёсатчи, «Янги Арманистон» жамоат қутқарув ҳаракати етакчиси Жирайр Сефилян ва унинг хомийлари ўтган йилнинг октябр ойида мамлакатда фуқаролик бўйсинмаслик ва ҳокимият ўзгариши жараёнини бошлашларини эълон қилишган эди. Жирайр Сефилян ўз баёнотини нашр этиб шундай таъкидлаган эдики, ҳокимиятни ўзгартириш ва Серж Саргсянни давлат раҳбарлигидан қулатиш мақсадларига етиш сайлов ўтказиш йўли билан амалга ошмайди. Ушбу мақсадларни амалга оширишнинг бирдан бир йўли бу фақат халқнинг қуролли қўзғалони билан юзага чиқади. Озод Арманистон ҳаракати баёнотининг нашр этилиши ортидан ушбу ҳаракатнинг тарафдорлари ва хомийлари ҳам исёнчи қуролли гуруҳнинг ҳаракатлари билан Арманистонда вазиятни ва шароитни ўзгартириш мақсадлари борлигини маълум қилишди. Умуман олганда, шуларнинг барчасига қарамай Арманистондаги гаровга олиш можароси якунига етган бўлсада, аммо мухолифатнинг Арманистон президентини қулатиш ҳаракатлари илгаригидек давом этади.

     Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Add comment


Security code
Refresh