Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 17 July 2016 10:52

Туркияда содир этилган муваффақиятсиз давлат тўнтарилиши

Туркияда содир этилган муваффақиятсиз давлат тўнтарилиши
Туркияда содир этилган муваффақиятсиз давлат тўнтарилиши

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.

Бугунги суҳбатимиз "Туркияда содир этилган муваффақиятсиз давлат тўнтарилиши" мавзуига бағишланади.

Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

2016-йил 15 июлдан 16-июлга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтаришига уриниш ҳаракати содир этилди. Мамлакат ҳукумати бир кун ичида назоратни тўлиқ ўз ихтиёрига олишини маълум қилишга ҳам улгурди. Туркия миллий разведка ташкилоти эса, мамлакатдаги ҳарбий исён барбод бўлгани ҳақида баёнот берди. Давлат тўнтариши иштирокчилари томонидан қўлга олинган Туркия қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Хулус Акар озод этилиб, ўз вазифасини бажаришга киришгани хабар қилинди. Аввал хабар берилганидек, Туркия ҳукумати давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, Туркия Бош штаби бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб, Умит Дундарни тайинлаган эди. У Истанбул ва мамлакат шимоли-ғарбий минтақасидаги Биринчи армия — қуруқликдаги қўшинлар қўмондони ҳисобланади. Бош штаб бошлиғи исёнчилар томонидан гаровга олинган эди. Ҳарбий тўнтариш тарафдорлари Мармара денгизининг жанубий қирғоғидаги Гелжюк базасида Туркия ҳарбий-денгиз флоти фрегатини эгаллаб турк флоти қўмондонини ҳам гаровга олишган эди. Анқарада бош штаб биноси яқинида ўтказилган исёнчиларга қарши операция ҳам якунланган. 16 июлга ўтар кеча, Туркиянинг Анқара ва Истанбул кўчаларида отишмалар, портлашлар юз берган, оғир техника киритилган. Бироқ давлат тўнтарувининг олди олинди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги ҳарбий тўнтариш ҳаракатлари натижасида 250 дан зиёд киши ҳалок бўлган, улардан 104 нафари исёнчилардир. Бундан ташқари, 161 нафар ҳукумат тарафдорлари ва тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган. 1440 нафар киши турли тан жароҳатлари олишган. Ўтказилган операциялар самарасида 2839 нафар ҳарбий қўлга олинган. Аввалроқ Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мамлакат қуролли кучларининг беш генерали ва 28 нафар полковниги ўз лавозимларидан маҳрум бўлгани, ҳарбий тўнтаришга уринишда қатнашган генераллардан бири эса йўқ қилинганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, бош вазирнинг сўзларига кўра, турк армиясининг олий ва ўрта бўғинларига мансуб 2,8 минг ҳарбий муваффақиятсиз тугаган тўнтаришдан сўнг ҳибсга олинган. Суд муассасаларининг 2 минг 700 дан ортиқ ходимлари ўз вазифасидан озод этилди. Туркия бош вазири исённинг мамлакатдаги барча қатнашчилари прокуратура қўлида эканлиги ва жазодан қочиб қутулмаслигини айтиб ўтди.

Энди эса, ҳамкоримиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзо мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.

Сиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзонинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.

Дастуримиз давом этади.

15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси ҳарбийлардан иборат гуруҳ мамлакат ҳукуматини қўлга олишга ҳаракат қилди. Истанбул ва Анқара кўчаларига ҳарбий техникалар чиқди. Туркия парламенти, президент саройи, Такқсим майдони ва яна бир неча бинолар бомбардимон қилинди. Туркия президенти Эрдўғон теле эфирдан қилган мурожаатидан сўнг минглаб фуқаролар кўча ва майдонларга чиқиб, ҳарбийларга тўсқинлик қилишди. Эрта тонгга қадар қўзғолон расмий ҳукуматга вафодор бўлган полиция, жандармерия ва минглаб оддий фуқароларнинг бевосита кўмаги ёрдамида бостирилди. Шаҳар ичида олиб борилган тўқнашувдан кейин Миллий разведка ташкилоти вакили ҳамда мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлат тўнтарув ҳаракатига барҳам берилганини маълум қилди. Туркиянинг сиёсий доиралари ҳам Туркиядаги ҳарбий тўнтаришларни кескин қоралаб чиқиш қилишди. Туркиянинг мухолиф партияси раҳбари мазкур ҳаракатларни қоралади. Бундан ташқари Туркия Халқ демократик партияси раиси Салоҳиддин Демиртош ва Халқ республикачилари партияси раҳбари Камол Қиличдор Ўғлу ҳамда Миллий ҳаракат партияси раҳбари Девлет Боғчелий ҳам баёнот бериб ушбу давлат тўнтаришига уринишни кескин қоралашди.

Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Add comment


Security code
Refresh