Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 13 July 2016 15:06

Имзоланишидан бир йилдан сўнг Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурига бир нигоҳ

Имзоланишидан бир йилдан сўнг Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурига бир нигоҳ

 

 

 

Эрон Ислом Жумҳурияти Хавфсизлик Кенгашининг бешта доимий аъзоси ҳамд Германия билан ядровий мавзудаги баланд пастликларга тўла музокараларда қарийб икки йилдан сўнг муҳим келишувга эришди. Мазкур келишув асосида Эроннинг ядровий ҳуқуқи, жумладан уранни бойитиш баҳсидаги ҳуқуқи расмий равишда эътироф этилди ва Эрон томонидан ўзаро ишонч яратиш учун ихтиёрий чоралар эвазига Эронга қарши санксиялар бекор қилинди.

БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши 2006 йилда резолюция чиқариб, Эронга қарши илк санксияларни жорий этди. Ундан сўнг ҳам яна бешта шундай резолюция қабул қилинди.

Бу санксиялар АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг Эронга қарши бир томонлама санксияларнинг юклатилиши ва шиддатлаштирилишига сабаб бўлди ва Эронкатта зарар ва хисоратларга аучради.

Шу тариқа золимона амалда Эроннинг Ядровий аслаҳаларни тарқатмаслик келишувига узоқ вақтдан буён аъзолигини эътиборга олмаган ҳолда Эрон бу келишувда белгиланган барча фойда ва ҳуқуқлардан маҳрум этилди ва Эронга қарши адолатсиз санксиялар юклатилди.

Бу жараён Ҳасан Руҳоний 2013 йил июн ойидаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгунга қадар мунтазам равишда шиддатлашди. 2013 йил 24 ноябрдаги Женева келишуви Руҳоний бошчилигидаги маъмуриятнинг бу мушкулни ҳал этиш учун илк қадами эди. Бу чора кўрилган бир ҳолда санксиялар Эрон иқтисодига таъсир ўтказди, аммо мамлакат ядровий дастурининг олидни олмади ва 2003 йилдан Эрон сентрифугалари сони юз баробарга яқин ошди.

Женева келишувининг илк сезиларли натижаси Эрон ядровий дастурининг тўхтатилиши ва Теҳронга қарши халқаро санксияларнинг бир қисмининг бекор қилиниши бўлди. Аммо дастлаб бир йилда ниҳоясига етказилиши кутилган музокаралар узоққа чўзилди ва яна узайтирилишидан сўнг 2015 йил апрелида Лозаннада келишув рамкалари бўйича баённома чиқарилишига етди. Эрон ва "5+1" гуруҳи кўплаб маротаба муҳлатни узайтириш ва сиёсий маслаҳатлашувлардан сўнг боши берк кўчага кирган музокараларнинг йўлини очдилар ва бу оғир марафон ниҳоят Венада хулосага етказилди.

Хавфсизлик Кенгашининг бешта доимий аъзоси ва Германиядан ташкил топган "5+1" гуруҳи сиёсий вир чорада ва арзимас иддаолар асосида БМТ уставининг еттинчи боби ва Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларига мутобиқ Эронга қарши адолатсиз санксияларни киритди.

Женева ва Венада ўтказилган музокараларкечирилган барча баланду пастликлар билан Венадаги 14 январ келишувига сабаб бўлди. Бу келишувнинг ҳосили Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастури деб аталди.

Эҳтиром ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик учун янги замина яратилиши ва Эроннинг ядровий дастурига қарши иддаолар чиқаришларни тамомила тугатиш учун Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастури ўтмишдаги заҳарланган фазони ўзгартирди.

14 январ келишуви Эрон Ислом Жумҳуряити президентининг таъбири билан айтганда бир охирга етиш ва айни ҳолда бошланиш кунидир. Эрон халқига қарши зулмлар ҳамда нотўғри ва ножўя айбловларнинг охири ва жаҳонда янги ҳамкорликлар бошланишидир.

Ядровий музокалар Ғарбнинг барча мутахассисона ҳаракатларига қарамадан Эроннинг ядровий келажаги учун бошқа натижага олиб келди. Музокараларни хулосалаштириш Эрон ва "5+1" гуруҳи ўртасидаги ишонч яратиш чоралари асосида шаклланди. Бу назардан, бу келишув билан ўтмишдаги заҳарли фазо ва ишонччизлик замони ўзаро эҳтиромга асосланган ҳамкорликлар учун янги бобга айланиши ва келажакда бу беҳуда жанжолни тугатиш келишувига замина яратилиши учун фурсат яратилди.

Эрон ва "5+1" гуруҳининг Веналаги музокараларининг натижалари бу назардан бу фурсат сифатидадир ва ва бу фурсат асло Эроннинг ўз ҳуқуқи ва принципиал позициясидан чекиниши маъносида бўла олмайди.

Бу ютуқлар Эрон халқининг сиёсий иродаси ва матонат билан туришининг ҳамда Эрон музокарачи коммандасиинг узлуксиз ҳаракатларининг самарасидир ва минтақавий ҳамда халқаро миқёсда катта таъсирга эгадир. Зеро АҚШ Вена музокараларидан олдин ниҳоий келишув талаблари сифатида ўртага қўйган талаблар Женева келишувида назарда тутилмаганлиги учун амалга ошмади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари кўплаб маротаба эълон қилганларидек, Эрон асло ўзи белгилаган қизил чизиғларни қайта кўриб чиқмайди. Шу асосда Эрон ўзининг дахлсиз ядровий ҳуқуқини таъкидлаб, уранни бойитиш заминасида бир зарра ҳам кам келмади ва музокаралар йўналиши АҚШ белгилагандек ривожланмади ва Венада муҳим натижага эришилиб, Эрон ядровий ҳуқуқини ва уранни бойитишни давом эттиришини расмий равишда эътироф этиш унинг аосини ташкил этади. Бу жиҳатдан 2015 йил 14 январ Эрон ва "5+1" гуруҳи ўртасидаги ядровий музокаралрдаги бурилиш нуқтаси ҳисобланади.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh