Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 12 July 2016 11:25

ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистонда ўз фаолиятини бошлаганини эълон қилди

 ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистонда ўз фаолиятини бошлаганини эълон қилди

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

     Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳининг ўз фаолиятини эълон қилиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Афғонистон армияси ва полицияси ИШИД террорчилик гуруҳининг унсурлари билан қатъий кураш олиб бораётган пайтда, Афғонистоннинг Бадахшон вилояти полиция бошлиғи шундай маълум қилдики, ИШИД террорчилик гуруҳи Юмгон туманида ўзининг қора байроғини тепага кўтариб ушбу вилоятда ўз фаолиятини расмий тарзда бошлаганини эълон қилди. Ғулом Сахий Ғафурийга кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи видео фильмларни намойиш этиш билан, ўзининг байроғини Юмгон туманида юқорига кўтарди ва ўз фаолиятини расмий равишда бошлаб юборди. Шунга қарамай, у шундай таъкидладики, Афғонистон армияси ва полицияси ушбу террорчилик гуруҳининг Бадахшондаги фаолиятини олдини олади ва ушбу гуруҳ позициясига қарата ҳужум қилиб уларни йўқ қилади. Бундан олдин ҳам ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистон шарқида ўз фаолиятини бошлаганини очиқ ойдин ошкор қилган эди. Ушбу террорчилик гуруҳи Фароҳ, Ғазний, Кунар, Ғур ва Қундуз вилоятларида ҳам пайдо бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

     Айрим манбаларнинг хабар беришича, ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо бўлган шахслар Афғонистоннинг бошқа вилоятларида ҳам пинҳона ва яширинча фаолият олиб боришмоқда. Афғонистондаги сиёсий кузатувчиларнинг фикрича, ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистонда ҳануз ўз сафини кенгайтириш мақсадида ушбу гуруҳга аъзо йиғиш босқичида турибди ва бутун Афғонистон бўйлаб ўз фаолиятини бошлаганини расмий равишда эълон қилмаган. Бу эса ИШИД террорчилик гуруҳи чет элдаги хомийлари ёрдамида Афғонистонда ўз мавқеини янада мустаҳкамлаш учун ўзларига аъзо тўплаётганларини англатади. Шу боис, улар Афғонистонда зимдан ва билинтирмасдан аммо қудрат билан ўз таъсирларини кенгайтириш ва нуфузларини ортириш учун ҳаракат қилишмоқда. ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистоннинг шарқий ва шимолий минтақаларини нишонга олган ва ушбу мамлакатнинг шимолий минтақалари орқали Ўрта Осиё ва Кавказга ўтишни режалаштиришмоқда. Шунинг учун, Афғонистон парламенти яқинда Қобул давлатидан ИШИД террорчилик гуруҳининг таҳдидларига жиддий қарашларини сўради. Афғонистон парламенти раиси Абдурауф Иброҳийми Афғонистон давлатидан мамлакатда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиш учун тегишли чора-тадбирларни кун тартибига қўйишларини сўради.        

     Шунингдек, Афғонистон парламентининг бир нечта аъзолари ҳам шундай таъкидлашдики, ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли бўлган кишилар Нуристон, Бадахшон ва бошқа вилоятларда ўз фаолиятларини бошлашган. Баъзи бир таҳлилчилар, ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистонда ўз қудратини оширишга уринаётганини ушбу гуруҳнинг Сурия ва Ироқдаги мағлубиятларига боғлашмоқда. ИШИД террорчилик гуруҳи ҳозирда Ироқ ва Сурияда ўзлари эгаллаб олган ҳудудларини қўлдан бой бериб турмоқда. Шу боисдан, ушбу террорчи гуруҳ ўз кучларини Афғонистонга ва ушбу мамлакатнинг Покистон чегарасидаги қабилавий минтақаларга олиб ўтмоқда. ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистонни ва ушбу қабилавий яшайдиган минтақаларни ўз баъзасига айлантириб, катта Хуросон сиёсатининг ижро этилишини кўзда тутмоқчи. Афғонистондаги сиёсий доираларнинг нуқтаи назарларига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳининг хомийлари Афғонистонда Толибон ўрнига ушбу гуруҳни қўйишмоқчи. Баъзиларнинг фикрича, ушбу иккала гуруҳ ўртасида юзага келадиган тўқнашув ортидан Афғонистон олдингидан кўра янада нотинч ва бўҳронга юзланади.  Негаки, Толибон ИШИД террорчилик гуруҳига мухолиф бўлиб, ушбу гуруҳнинг Афғонистонга кириб келишига қаршилик кўрсатади. Ушбу иккала гуруҳ ўртасида кўп маротаба тўқнашув келиб чиққан эди. Ушбу шароитда Америка қўшма штатлари ва НАТО кўпроқ манфаатдор бўлади.

     Чунки, Афғонистонда бўхрон ҳукм суриши ва нотинчлик давом этиши, Америка ва НАТО томонидан Афғонистонни ишғол этишни давом эттиришлари учун қулай фурсат ва баҳона бўлади. Бунинг ортидан эса, АҚШ ва НАТО Афғонистонда ўз ҳарбий кучларининг контингентини янада оширишларига замин яратилади. Американинг узоқ муддатли сиёсати, Афғонистонни минтақада ўзининг муҳим ҳарбий базасига айлантириб, Марказий Осиёда ва Кафказда ҳам нотинчликларни ва бўҳронни келтириб чиқариш ҳамда Хитой ва Россия чегараларига таҳдид ўтказишдир. Ушбу ишларни амалга оширишда эса ИШИД террорчилик гуруҳи қўл келади. ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари асосан Марказий Осиё ва Кавказ ўлкаларидан бўлиб, ушбу гуруҳнинг Афғонистоннинг шимолий минтақаларида жойлашиб олиши уларнинг Ўрта Осиё ва Кавказ юртлари билан бемалол алоқа қилишлари учун шароит туғдиради. Ҳар ҳолда, сиёсий кузатувчилар нутаи назари билан қараганда, Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида ИШИД террорчилик гуруҳининг расмий тарзда ўз фаолиятини эълон қилиши, АҚШ ва НАТОнинг Афғонистонда ўз ҳарбий кучларининг контингентини янада кўпайтиришни кўзлаган узоқ муддатли янги дастурларига алоқаси борлиги бежиз эмас.   

      Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.    Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Add comment


Security code
Refresh