Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 25 July 2016 14:10

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман

Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб  форс,  ўзбек ва тожик  тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азизлар, радиомизнинг ходимлари мусиқий дастуримизнинг ҳамиша мазмунли ва ёқимли бўлиши учун сайъ-ҳаракат қилишади. Эслатиб этиш жоизким бугун сизларга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқ  таҳририятимиз томонидан танланган кайфиятни кутарувчи ва чиройли қўшиқ Луҳросеби  ижросида "Атре борон" номли  қўшиқдир.

   Келинг биргаликда ушбу  чиройли қўшиқни эшитайлик. Марҳамат тингланг.

Азизлар, сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб жўнатиш ва  таҳририятимиз телефон рақами  +989397362545-га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқали дастуримиз давом этади.

Азизлар, бугунги кунларда таҳририятимизнинг  почтасига мухлисларимиз томонидан кўп мактублар жўнатилган. Жиззах, Бухоро ва Самарқандан мухлисларимиз  Раҳима Қобилова,Назира Отаниёзова ва Надирбек Ражабов биздан Озодбек Назарбеков ижро этган "Ватаним" номли қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган.       

 Мухлисларимизнинг истак-хоҳишларини инобатга олиб Озодбек Назарбеков ижросида "Ватаним" номли қўшиқни эшитишга сиз азизларни даъват этамиз. Марҳамат тингланг.

   Азиз  тингловчилар, дастуримиз якунида  Самарқанддан мухлисларимиз  Рустамбек, Зафар ва Шерзод истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда  Тожикистоннинг  машҳур ва севимли хонандаларидан бўлган марҳум Афзалшоҳ Шодиев  ижросида "Гиря макун"  номли  чиройли қўшиқни эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга сизларни даъват  этамиз. Марҳамат тингланг.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh