Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 11 July 2016 08:57

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва афғон тилларда ижро этилган  қўшиқлар  ўрин олган. Бугунги  мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!

Шоир “Ватан” деганда аввало одамларни – ўтган аждодлар ва бугунги кун кишилари, келгуси авлодларни назарда тутади. Чунки Ватан фақат тупроқдан иборат эмас. Ватан кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган барча нарсани қамраб олади. Ҳар бир киши учун халқи ҳам Ватандир. Одам туғилган, ўсиб-улғайган жойининг ерини эмас, аввало, ундаги кишиларни яхши кўриши, аждодларини эслаши, унутмаслиги, замондошларини қадрлаши, келгуси насллар учун қайғуриши керак. Ҳар бир кишининг ватанини севиши, юртига муҳаббати шунда билинади.

Аждодлар яшаб ўтган заминнинг тупроғини қадрлаш, ундаги оддий тош, гиёҳга меҳр билан қараш, ота-боболар эътиқоди, урф-удумларини авайлаш ҳам одамнинг ватанпарварлигини билдиради.

 Азиз дўстлар, айтган бу сўзларимизга   Эрон ва форс классика мусиқасининг машҳур ва севимли хонандаси Солори Ақилийни  мисол келтириш мумкин. Чунки унинг қўшиқларида мавзулар, қайсидир даражада, Ватан мавзуси билан туташади. Табиат ёки тарих тўғрисида, Она ёки муҳаббат ҳақида сўз юритилганда гап, албатта, Ватан билан  боғланади.

  Шунинг учун , сиз азизлар манзурингизга тақдим этадиган биринчи қўшиқимиз  бу  Солори Ақилий ижро этган "Эрон"  номли  чиройли ва таъсирчан қўшиқдир. Марҳамат тингланг!

Азизлар, эслатиб ўтамиз сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб ёзиш ва  таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Умуман қўшиқ у хоҳ шўх, хоҳ  маҳзун бўлса ҳам жуда катта меҳнат талаб қилади. Ҳар бири устида санъаткорлар ойлаб вақт сарфлашади. Шунинг учун бундай қўшиқлар халқнинг руҳий-эмоционал туйғуларига таъсир етказади.

Азизлар,  Самарқанд ва Жиззах шаҳрларидан бўлган  мухлисларимиз биздан Ўзбекистоннинг машҳур санъаткори  Озодбек  Назарбеков ижросида  "Онам бўлсайди" номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган. Ҳозир эса  мухлисларимизнинг  истак-хоҳишини бажо келтириб мазкур қўшиғини ҳузурингизга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг.

Азизлар, дастуримиз якунида   Бухоро  шаҳридан мухлисларимиз  Салим Хожаев ва Шариф Низомовнинг   истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Афғонистоннинг  машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш  Амиржон Сабурий ижросида "Шаҳр холи"номли  дилрабо қўшиқни эфирга ўзатамиз. Дастлаб мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз. Марҳамат тингланг!

Media

Add comment


Security code
Refresh