Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 06 June 2016 13:35

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг илк сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек, афғон тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Кўй-қушиқнинг бетакрор жозибаси ҳар қандай инсонни ўзига ром этади. Майин ва ёқимли куй қалбларга ҳарорат, руҳиятга қувват, шуурга тиниқлик бахш этади. Мусиқа инсонни  эзгуликка, ижод завқига ундайди. Айниқса,  агар бу кўй-қушиқ ватан ҳақида бўлса.
Шундай экан келинг биргаликда  Эрон санъаткорларидан бўлмиш  Мажиди Ахшобий   ижросида "Эй Эрон" номли чиройли ва руҳияни кутарувчи  қўшиқини эшитайлик.


Эй Ирон,  то нафас дорам аҳди диринро нашканам
Эй миҳан, ман бе пойи ту жони ширинро афканам


Мусиқали дастуримиз давом этади.
 Азиз дўстлар! Шу кунларда қўшиқсевар мухлисларимизнинг бир неча нафари радиомизнинг электрон почтасига мактуб йўллашган ва ўз истак-хоҳишларини бизга баён этишган.    Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида яшаётган азиз мухлисларимиз  Жамшид Раҳимов ва Қурбон Халилов бўладилар. Бу биродарларимиз бизнинг дастуримизга махсус эътибор қараётганларига миннатдорчилик билдирамиз ва  ушбу мухлисларимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олиб Ўзбекистон санъаткорларидан бўлмиш Шерали Жураев ижросида  "Дўст бўлсанг ёнимда тур" қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!
Мусиқа
Азизлар, сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га   мактуб ёзишингиз ва таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Азиз мухлислар, дастуримиз якунида  Самарқанддан Азизбек, Даврон, Ромиз ва Душанбе шаҳридан мухлисларимиз Суҳроб, Аъзам ва Фарҳод истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Афғонистоннинг машҳур хонандаларидан бўлмиш Абдуллоҳ Шодком ижросида  "Ай шеър" номли қўшиқни манзурингизга тақдим этамиз.  Қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз. Марҳамат тингланг.

Media

Add comment


Security code
Refresh