Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 29 May 2016 13:27

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

                     

Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман

Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримизда истак –хоҳишларингизга биноан  форс, ўзбек ва афғон  тилларда ижро этилган дилрабо,  ёқимли ва севимли  қўшиқлар ўрин олган. Мусиқий дастуримиз манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

 Сизга маълумки қўшиқ одамзод  маънавий  оламининг  энг  ноёб  дурдоналаридан биридир. Бу ноёб дурдоналаридан баҳраманд бўлиш учун  келинг радиомизнинг таҳририят гуруҳи томонидан танлаб олинган  Али Ризо Ифтихорий  ижросидаги  "Сайёд" номли қўшиғини биргаликда эшитайлик. Бу чиройли ва дилрабо қўшиқ   қалбингизда жой олади деган умиддамиз! Марҳамат тингланг.

Азизлар, сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб жўнатиш ва  таҳририятимиз телефон рақами  +989397362545-га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Азизлар дўстлар, Самарқанд  ва Бухоро шаҳридан мухлисларимиз Шодруз, Ризвон ва Шохрух Самарқанднинг машҳур  хонандаси ва халқнинг муҳаббатини қулга киритган  санъаткор Шўҳрат Қаюмов ижросида "Биринчи муҳаббатим" номли қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган. Айтиш жойизким бу санъаткор Самарқанд ноҳиясининг Оҳалик қишлоғида ҳаёт ва фаъолият олиб бормоқда.   Мухлисларимизнинг истак-хоҳишларини инобатга олиб Шўҳрат Қаюмов ижросида "Биринчи муҳаббатим" қўшиғини эшитишга сиз азизларни даъват этамиз.

   Азизлар, дастуримиз якунида  Душанбе ва Бухоро  шаҳрларидан  мухлисларимиз  Анора, Лайло ва Юлдуз истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Афғонистоннинг  машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш Фарҳоди Дарё ижросида "Аз миёни дивҳои маст бояд бигзарем"  номли  қўшиқни эфирга ўзатамиз. Дастлаб мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

Media

Add comment


Security code
Refresh